uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   Талабалар ижоди намуналарининг муҳокамаси (https://uforum.uz/showthread.php?t=18740)

Tulqin Eshbekov 04.11.2012 06:40

Она тилим - жону дилим
 
Улар Сулаймон алайҳиссаломга ҳалиги жиннинг бозорга боргани, кейин бошини кўтариб, бир осмонга, бир одамларга қарагани, сўнгра бошини чайқаб қўйганини айтишди.
Сулаймон алайҳиссалом ундан бу ҳақда сўраганида жин айтди:
“Одамларнинг боши узра нималарнидир шитоб билан ёзиб бораётган фаришталардан ва улардан қуйида шитоб билан малолли ишларга шўнғиётган одамлардан ҳайратга тушдим”.
Яна донишмандлар ўгитига эътибор қаратамиз:
“Мўмин гапиришни хоҳласа, қарайди: агар ўзи учун аҳамияти бўлса, гапиради. Йўқса, жим бўлади.
Фожирнинг тили эса ҳамиша бўш қўйиб юборилган бўлади”.
“Гапи кўпнинг ёлғони кўп. Моли кўпнинг гуноҳлари кўп. Кимнинг хулқи ёмон бўлса, ўзини азоблайди”.
Мазкур далилларнинг барчаси маҳмадоналик офатини қоралаш учун, бу иллатнинг пайдо бўлиш сабабларини кўрсатиш учун келтирилди.
Ботил сўзларга берилиш: Аёллар, ичкилик базмлари, фосиқлар давраси, бойларнинг айш-ишратлари, ҳар хил ножоиз маросимлари ва бошқа ёқимсиз ҳолатларини ҳикоя қилиш ботил сўзларга берилиш ҳисобланади. Бу борада қуйидаги ибратли фикрларга эътибор қаратамиз:
“Ботил сўзларга шўнғиш нажасдан ҳам ёмонроқдир.
Чунки, бу офат ўзининг изидан ғийбат, чақимчилик, фисқу фужур ва бошқа иллатларни эргаштириб келади”.
Демак, буларнинг барчаси ботил, ботил нарсалар ҳақида гапириш эса ботилга шўнғишдан бошқа нарса эмас.

(Давоми навбатдаги саҳифада)

Tulqin Eshbekov 04.11.2012 06:42

Баҳсу мужодала. Ортиқча баҳсу тортишувлардан қайтган маъқул.
“Биродаринг билан тортишма, уни мазах қилма, сўз бериб, кейин унга хилоф қиладиган ваъдани берма”.
“Ким ҳақ бўлатуруб, баҳсу жадални тарк этса, унинг учун жаннати аълода бир уй бино қилинади. Ким ноҳақ бўлгани ҳолда баҳсу жадални тарк этса, унинг учун жаннат қўрғонида бир уй бино қилинади”.
Луқмони Ҳаким ўғлига деди: “Эй ўғлим! Олимлар билан тортишма, нафратига йўлиқасан”.
“Уч нарсани деб илм олма ва уч нарса туфайли уни тарк этма: Баҳсу тортишув, мақтаниш ва риё учун илм олма; уятчанлик қилиб, зуҳд йўлига кирганлигингни пеш этиб ва билмаслигингга рози бўлиб илм олишни тўхтатма”.
Хусумат. Баҳсу жадалдан ҳам чуқурроқ иллатдир.
Баҳсу жадал таҳқирлаш ва ўзининг устунлигини намоён этиш мақсадида ўзганинг гапидан нуқсон топишдан иборат. Хусумат – мол ёки кўзланган ҳақни тўла қўлга киритиш мақсадидаги жанжалли тортишув, низо. Хусумат тўғридан-тўғри ёки эътироз шаклида юзага чиқади. Баҳсу жадал эса олдин айтилган гапга эътироз шаклида намоён бўлади.
“Одамлар ичида нафратга энг лойиқ кимса – ашаддий хусуматчи кишидир”.
“Яхши сўз садақадир”.
Донишмандлардан бири дейди:
“Мулойим сўз аъзоларимга ўрнашиб қолган кек-адоватни ювади”.
“Суҳбатдошингни хафа қилмайдиган сўзинг бор экан, уни қизғанма”,– дейди донишмандлардан яна бири.
Вайсақилик ва такаллуф. Алжириш ва вайсақилик билан гапни чуқурлаштиришга, жумлаларни қофиялаб, гап орасида байтлар келтириш ва шу билан сўзга чечанлигини кўрсатишга, воизлик даъвосидаги сўзамолларда бўлганидек, гапни узоқдан-узоқ “муқаддима”лар билан чўзишга зўр бериш ҳам тилимизга номуносибдир.
Сўкиш, беҳаёлик. Сўкиб гапириш тилни беҳаё сўзлар билан булғаш ўта хунукдир.
Беҳаёликнинг манбаи бузуқлик ва разилликдир.
Қадимий қадриятлардан ҳисобланмиш ишончли манбаларда шундай ибратли фикрлар баён этилган:
“Фаҳшдан сақланинг. Чунки Аллоҳ таоло бузуқ сўзни ва бузуқ сўз билан булғанишни суймайди”.
Лаънатлаш. Хоҳ жонли, хоҳ жонсиз, хоҳ ҳайвон, хоҳ инсон бўлсин, буларни лаънатлаш айб саналадиган ишдир.
Беодоб ва бузуқ шеър. Умуман олганда, шеър ёзиш ёки шеър ўқиш бузуқ маъно ва ножўя сўзлардан иборат бўлмаслиги керак.
“Шеърда ҳикмат бор”.
Ҳазил-ҳузул. Ҳазил асли қораланган экан, аммо енгил даражадаги мутойибага истисно тариқасида рухсат берилган.
Ҳазил ҳаддан ошса, кулгу кўпаяди.
Кўп кулиш қалбни ўлдиради, ични нафратга тўлдиради, маҳобат ва виқорни кеткизади. Албатта, мана шу иллатлардан ҳоли бўладиган даражадаги ҳазил-мутойиба қораланмайди.
Донишмандлар бебаҳо тилимизга ўзаро суҳбатларда соя солиши мумкин бўлган баъзи унсурларни қуйидагича кўрсатганлар:
Масхаралаш.
Сирни очиш.
Ёлғон ваъда.
Ёлғон сўз ва ёлғон қасам.
Ғийбат.
Чақимчилик.
Тилёғмалик.
Мақтов.
Ғафлат.
Авомлар саволи.
Бу фикрлар нисбий бўлиши ҳам мумкин, албатта. Муҳими, асрлар оша катта қизиқиш билан ўрганиб келинаётган бу фикрлар замирида улкан маъно мужассам.

Ўрол МУСТАНОВ,
ЎзМУ Олий журналистика курслари талабаси.

Shokir Dolimov 04.11.2012 06:59

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 819427)
Ўрол МУСТАНОВ

Ҳурматли кўзга кўринмас (ёки кўрсатилмас) Ўрол.
Фикримча, мақола ёмон чиқмаган. Агар у, бугунги давримиздан олинган ҳаётий мисоллар билан бойитиб борилганида эҳтимол янада жонли, фойдали, амалий бўлиши мумкин эди.

myu 04.11.2012 08:13

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 819422)
Аудиторияда ҳам минбарда аввал домла гапиради,

Бировнинг номидан эмас, ўзини номидан! :)

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 819422)
кейин ўз навбатида талабалар!

Агар домла рухсат берса...

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 819422)
Талабалар мамнуният билан қабул қилишди ва форумга аъзо бўлиш ҳаракатига тушганлар!

Форумга аъзо бўлиш бир неча минут вақтни олади холос, мавзу 9 варақ бўлибдики, улардан дарак йўқ ;)


Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 819422)
Улар қадрли Маъсуд Маддоҳ, МУИ Маддоҳга ўхшаганларнинг бўлар-бўлмас, олди-қочди гапларига учмасдан теран фикрлари ила форумимизни маънан бойитишларига ишонаман.

Маддохнинг таърифи, тушунарли қилиб келтирилди шекилли, бу ерда ким маддоҳ эканлиги аниқ-ку :) , бу сўзни ўзингизга нисбатан хақорат деб санаб, модераторларга чақимчилик қилдингиз...

Tulqin Eshbekov 04.11.2012 08:20

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 819430)
Ҳурматли кўзга кўринмас (ёки кўрсатилмас) Ўрол.

У сиздан кўркамроқ, камтар ва қалби тоза талаба ижодкор. Уни бу тарзда ҳақорат қилгани уялмайсизми?

myu 04.11.2012 08:20

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 819422)
МУИ Маддоҳга ўхшаганларнинг бўлар-бўлмас, олди-қочди гапларига учмасдан

Цитата:

Сообщение от myu (Сообщение 817474)
айрим ёзганларингиз мен тугул бошқа форумдошларимизга ҳам ёқмаган, хамманинг хаёт ташвишлари билан асаби таранг. Шу ёзганларингиз хозирги ҳаётнинг буткул акси. Муаммолар кўп. Замонга ҳам бир боқинг, одамлар қандай кун кечиришяпти, бир бурда нонни қандай топиб ёяпти. Қора қозонида нима қайнаяпти.
Балким пойтахтда ҳаёт яхшидир, бизда муаммо ана шунча, яшаш шароити ҳам зўр эмас. Қиш яқинлашяпти, ахвол янада оғирлашади.

Хурматли форумдошлар юқоридаги ёзганларим бўлар бўлмас, олди қочди гапми? Домла қаерда яшапсиз? ТВ да кўрсатилаётган хаётмас, кўпам мақтанадиган, бизнинг ҳам яшаш шароитимиз билан хам бир қизиқиб кўринг!

Shokir Dolimov 04.11.2012 08:26

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 819440)
Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 819430)
Ҳурматли кўзга кўринмас (ёки кўрсатилмас) Ўрол.

У сиздан кўркамроқ, камтар ва қалби тоза талаба ижодкор. Уни бу тарзда ҳақорат қилгани уялмайсизми?

Қанақанги ҳақорат тўғрисида гапиряпсиз домла? Қанақанги одат бу, тирноқ остидан кир қидириш, а? Қўйинг-е, Сиз билан гаплашиш жуда қийин кечадиган бўлиб қолди сўнгги вақтда.

Tulqin Eshbekov 04.11.2012 08:58

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 819444)
Қанақанги ҳақорат тўғрисида гапиряпсиз

Шокир Долимов кўринмас ё кўрсатилмас... дейишса, мен уни кўрсатилмайдиган панажара ортида бўлса керак деб тасаввур қилардим...
Илтимос, қалами сизникидан юз чандон ўткир ёш ижодкорларни таҳқирлаб ёзманг!

Иним Масъуд Маддоҳ! Сиз қизил чизиқчангизни кўрсатаверинг... :)

Husen 04.11.2012 09:03

Обращение к модераторам:
Талабаларнинг ўзлари рўйхатдан ўтиб, ушбу мавзуни қайта очишни сўрамагунларича, мавзуни ёпишни таклиф қиламан. Акс ҳолда мунозара ўзани жадаллашиб кетаверади.

Tulqin Eshbekov 04.11.2012 09:59

Цитата:

Сообщение от Husen (Сообщение 819452)
мавзуни ёпишни таклиф қиламан.

Яхши ишга ярамайдиган одамга ўхшаб гапирманг-да, Ҳусенбек! Аввало талабаларни илҳомлантириб, қаламини қайрашга, маҳорат сирларини ўргатишга ҳаракат қилаётган устозга раҳмат айтиш қўлингиздан келмаса, факультетга келиб, талабаларни форумга аъзо қилишга озроқ қарашиворсангиз яхши бўларди. Сизсиз ҳам ўзлари ҳаракатга тушган албатта.
Мен бошлаган эзгу ишимга "ёпинг" қабилида тўғаноқ бўладиганлардан қанчалик нафратланишимни ва улар ҳамиша нафратга лойиқ эканлигини яхши биласиз-ку...
Яхшилик қўлингиздан келмаса, лоақал тилингизни тийиб туришга ўргатгандик-ку, мавлоно шогирд! :)


Текущее время: 07:46. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»