uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   uForum.uz va O'zbek tiliga e'tibor masalasi... (https://uforum.uz/showthread.php?t=14385)

Iymandar 25.05.2011 16:17

Ёзган нарсам кўчадаги ўзбекча ёзувлар ҳақида эди.
Кичик автобусларнинг орқасида «ЛИЦЕНЗИЯСИЗ ЙЎЛОВЧИЛАРНИ ТАШИШ ҚОНУНГА ХИЛОФ» деб ёзилган. Бундан келиб чиқадики, йўловчилар ҳам лицензия олишлари керакдай бўлиб қоляпти. Аслида тўғри ёзилиши «Йўловчиларни лицензиясиз ташиш қонунга хилоф» бўлиши керакмасми?
Бу каби хатоларни тузатишда биз формудагилар, ёки формуда бор бўлса мутасаддилар иштирок қилсак яхшироқ бўларди.

AbuMuslim 25.05.2011 16:20

хўш нима бўлди, шундай қилиб (яна бир марта)...

бўлимларнинг номларига давлат тилида (Ўзбек тилини деб ўқи) ҳам таъриф берасизларми? (ёки ўзбек тилида (ю)форумни қилиш иложиси йўқми?)

Мисол учун:
1. Траффик кетади
2. рус тилида гаплашадиганлар хафа бўлади (ўзбек тилида гаплашадиганлар-чи)
3. форум рус тилида гаплашадиганлар тарафидан очилган ва форум шулар учун ва хк...
4. Ўзбек тилига ўтказишга ҳали бор...

OmoN 25.05.2011 17:02

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 558978)
бўлимларнинг номларига давлат тилида (Ўзбек тилини деб ўқи) ҳам таъриф берасизларми? (ёки ўзбек тилида (ю)форумни қилиш иложиси йўқми?)

Иложи борларда хоҳиш йўқ, хоҳиши борларда илож йўқ...(с)Кавказ асираси.

Husen 25.05.2011 18:00

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 558978)
Мисол учун: 1. Траффик кетади 2. рус тилида гаплашадиганлар хафа бўлади (ўзбек тилида гаплашадиганлар-чи) 3. форум рус тилида гаплашадиганлар тарафидан очилган ва форум шулар учун ва хк... 4. Ўзбек тилига ўтказишга ҳали бор...

Буни эслатишингизни фойдаси йўқ! Сизни тахминан 2 та жавоб кутяпти:
- баёнчилик услубингизни муҳокама қилишади. Эртак айётаётган ўхшар балки...
- бу гапларни форум админстраторига етказинглар.

Супермодератор битта жойда ишлаб туриб, етказа олмаганини бошқалар қандай етказади, хайронман! Қолаверса, русийзабон админстраторга ўзбекчалаштириш бўйича талаб қўйиш ҳам кулгили! У Нима ҳам дерди, ўзбекча версиясини беринглар дейди. Айланиб ҳам, ўргилиб ҳам яна муаммо очиқ қолаверади. Так что, ўша гап:
Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 559011)
Иложи борларда хоҳиш йўқ,


OmoN 25.05.2011 18:04

Цитата:

Сообщение от Husen (Сообщение 559036)
Буни эслатишингизни фойдаси йўқ! Сизни тахминан 2 та жавоб кутяпти:
- баёнчилик услубингизни муҳокама қилишади. Эртак айётаётган ўхшар балки...
- бу гапларни форум админстраторига етказинглар.

Супермодератор битта жойда ишлаб туриб, етказа олмаганини бошқалар қандай етказади, хайронман! Қолаверса, русийзабон админстраторга ўзбекчалаштириш бўйича талаб қўйиш ҳам кулгили! У Нима ҳам дерди, ўзбекча версиясини беринглар дейди. Айланиб ҳам, ўргилиб ҳам яна муаммо очиқ қолаверади. Так что, ўша гап:

Бўлимларнинг номлари ўзбекчага тузук-қуруқ таржима қилинмаган ҳам бўлса керак. Охирида "Ёқмаса емакирма" деган гап эшитасиз.

AbuMuslim 25.05.2011 18:52

Оффтоп:
Яқинда бир ҳокимиятда мажлис бўлди, қатнашдим...
Мажлис рус тилида бўлди, (залда 5-6 % рус тилида гаплашадиган миллат вакиллари бор эди...)
"Доклад" ўқиган одам "зўрға" рус тилидаги докладини ўқиб берди... ҳеч ким нега рус тилида мажлис қиляпмиз ҳам деб сўрамади... (рус тили давлат тили эмас-ку ёки расмий тил...)

Мен туриб Ўзбекча гапирдим... баъзилар "не то" қараб қўйди... баъзиларининг қарашида, бу рус тилини билмаса керак деб ёзиб қўйилган эди...

Мустақил бўлганимизга 20 йил бўлади, яқинда...
Давлатлар, тузумлар ўзгарди, аммо нега бизлар ўзгармаяпмиз...

Iymandar 26.05.2011 09:57

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 559070)
Мустақил бўлганимизга 20 йил бўлади, яқинда... Давлатлар, тузумлар ўзгарди, аммо нега бизлар ўзгармаяпмиз...

Chunki biz shunday millat ekanmiz. O'zgarishimiz mumkin, ammo yaxshi tomonga emas shekilli

OmoN 26.05.2011 16:12

Цитата:

Сообщение от AbuMuslim (Сообщение 559070)
Мажлис рус тилида бўлди, (залда 5-6 % рус тилида гаплашадиган миллат вакиллари бор эди...)
"Доклад" ўқиган одам "зўрға" рус тилидаги докладини ўқиб берди... ҳеч ким нега рус тилида мажлис қиляпмиз ҳам деб сўрамади... (рус тили давлат тили эмас-ку ёки расмий тил...)

Ўзбеклар русча гапириб турганидан кейин руслардан нолиш нотўғри. Ҳамма айб ўзимизда... Бу нарса асосан пойтахтда яққол кўзга ташланади. Русча билмайман десангиз иккинчи сортга қарагандай қарашади. Буни тўғрилашнинг ягона чораси бор: Аввало давлат ташкилотлари ходимлари учун давлат тилини билишни мажбурий қилиш керак. Ишчиларни давлат тилидан ҳеч бўлмаса оғзаки аттестациядан ўтказиш керак. Шунда давлат тилининг обрўси кўтарилади. Аста секин (5-10 йилдан кейин) хусусий ташкилотларда ҳам омма билан ишлайдиган ходимларни аттестациядан ўтказишни бошласа бўлади.

Colorado 27.05.2011 01:01

Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 559474)
Ўзбеклар русча гапириб турганидан кейин руслардан нолиш нотўғри.

Балким русизабонлар учун резервация ташкил килиш керакмикин, че мелочиться.
Карабсизки аста секин иш жойлари пайдо булган, пропискалар очилган, хамма дуппи кийган......Шунча вакт ичида форум темаларини таржима килолмаган спецларга коил :(((((((((.
Энг ёмон нарсалардан бири - миллатчилик.
Яна джадидлар тугрисида гап юритишади бъзилар. Лицемерие,три раза.

Iymandar 27.05.2011 10:10

Цитата:

Сообщение от Colorado (Сообщение 559711)
Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 559474)
Ўзбеклар русча гапириб турганидан кейин руслардан нолиш нотўғри.

Балким русизабонлар учун резервация ташкил килиш керакмикин, че мелочиться.
Карабсизки аста секин иш жойлари пайдо булган, пропискалар очилган, хамма дуппи кийган......Шунча вакт ичида форум темаларини таржима килолмаган спецларга коил :(((((((((.
Энг ёмон нарсалардан бири - миллатчилик.
Яна джадидлар тугрисида гап юритишади бъзилар. Лицемерие,три раза.

Сизнинг фикрингизни хурмат килганим холда айтаманки, OmoN жаноблари миллатчилик тарзида эмас, кайгуриб ёзяптилар. Узбекларнинг ичида уз тилини билмай, билса-да русча гапирадиганлар тугрисида билдирдилар, манимча.


Текущее время: 21:13. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»