Tulqin Eshbekov |
22.11.2009 18:54 |
Цитата:
Сообщение от Oygul Rasulova
(Сообщение 306696)
Миш-миш фожеадан бошқа нарсага хизмат қилмаса керак...
|
Миш-миш - кўп фожеаларнинг дояси, дейиш мумкин.
Қаранг, ҳозир нима деб миш-миш тарқалибди: фалон йилга бориб ер юзида бир миллиард одам қолармиш... Балки фақат ўзбеклар қолар!
Ўтган асрнинг 70-йилларида "1980-йилларда қиёмат бўлармиш", деган миш-миш тарқалгани ёдимда. Худога шукр, қиёмат қойим бўлмади!
Кейин 2000 йилда одам зоти қолмаскан, деган миш-миш тарқалди. Худога шукр, 2000 йилда шахсан ўзбек халқи қанчалик бахт-саодатларга эришганига гувоҳмиз!
Бир пайтлар осмонимиздан "учар ликопчалар" аримай қолганди. Бугун уларнинг номи ҳам хаёлимиздан ўчиб кетди.
Бир-икки йил илгари чигиртка кўпайса, баъзилар, охирзамон белгиси деб ваҳима тарқатганди. Чигирткалар йўқ бўлиб кетди-ю бироқ охирзамон деган даврга ҳали бир неча тириллион аср борга ўхшайди!
Ота-бувамиз, миш-мишга ишонган харом ўлармиш, деб заб айтиб кетган экан-да! Худога шукр!
|