| Nigora Umarova |
05.04.2011 16:21 |
Цитата:
Сообщение от Maulen
(Сообщение 536500)
Пенсионерлрга келсак улар хам вактида дам олсинда.Келажак ёшларники экан улар хатога йул куйади деб аюхоннос солишдан тийилиш керак эмасми?Сиз хам бир пайтлари ёш тажрибасиз мутахассис булгандирсиз бирданига шу холатда дунёга келмагандирсиз кунглингизга теккан булса узр.
Ёшларнинг мактабларни ташлаб кетишига сиз келтирган иборалар унчалик тугри деб хисобламайман.Ёшлар хам яхши яшашни кийинишни уз вактида маошини олишни хар хил тазийикларни кабул килавермайди.Хозирда укитувчига канчадан канча юкламалар борлигини хамма хам билавермайди.Укитувчи янгиликларни урганиб ургатишга улгурмай янгиси пайдо булмокда шунаканги тезкор замонки улгуриш амри махол.
Кискаси менимча жуда хам тугри келтирилган бир ибора эсимга тушиб колди:КИМКИ ХАЁТДАН ОЛМАСА ТАЪЛИМ УНГА УРГАТА ОЛМАС ХЕЧ БИР МУАЛЛИМ.Хаёт жуда мураккабдир.
|
Ёшлар хатога йўл қўйишганлгида уларга камчиликларни айнан қаерда қилганлигини кўрсатиб берувчи тажрибали мураббий керак-ку...
Ўқувчиларга ўрганиб қолган одам уйда ўтира олмаслигини, уйда ўтирганда дарс бера олмай қийналиш ҳолатлрини жуда яхши ҳис қилган бўлсангиз керак. Мактабдан пенсия ёшига етдингиз, жойни бўшатиб қўйинг, деган гапнинг орқасидан уйда бир неча ойгина ўтириб касалга чалиниб вафот этган ўқитувчиларни бир қанчасини кўрганман. Ўқитувчи уйда бемор бўлиб қолган бўлса ҳам дарс беришга чиқса, ўқувчиларига дарс ўтиб, улар билан мулоқат қилиб тузалиб кетади. Чунки унда касб масъулияти бор.
Тўғри, ҳамма нарсани ўрганиб осмондан тушмаганман. :)
Бироқ кўп нарсани ўрганишга бўлган қизиқишим амалиёт ўташга борган мактабимда иш ўрнимни таъминлаб берган.
Оффтоп: Ишга таклиф қилиб қўйиб 1 ой ойликсиз ишлатишган. Нафақат ёшлар ҳамма ҳам яхши еб-ичишни, кийинишни яхши кўради.
Ёшлар мана шу юкламаларни бажара олмаётганликлари учун ҳам мактабдан кетиб қолишмоқда.
Тезкор замон экан, биз ҳам тезкорликка мослашишимиз керак. Ўргатиш асносида ўзимиз ҳам ўрганамиз.
Ҳаётнинг ўзи доно муаллимдир :)
|