Цитата:
Сообщение от Kahramon Jalilov
(Сообщение 582855)
Цитата:
Сообщение от 3dman
(Сообщение 582632)
Одамлар энасини кўрадиган жой шу ерми
|
Буни хам ўзига яраша тарихи бор, қадимда бу ерларда катта ахлатхоналар, омборлар, шу жумладан сув орқали оққан бориб-бориб шу ерга тўпланаверган (складга ўхшаб), одамлар йўқолган нарсаларни ёки бирор кимсани "Ха энди Учқўрғондан топасан" ёки "Энангни Учқўрғондан топасан" ёки "Энаннги Учқўрғонда кўрасан" каби гаплар чиқариб шу тариқа тарқатишган...
|
Адашмасам, 2004 йиллар эди..Наманганга хизмат сафари билан борганимизда барча туман(шаҳар)лар қатори Учқўрғонни ҳам ўрганган эдик.. Норин дарёсини таърифлашга тил ожиз..Ўша расмдаги жойга ҳам боргандик..Водапаад ҳам бор эди, бошқа томонида менимча...
Ўшанда бизга бош бўлиб юрган вилоят раҳбарлардан бири
"Онангни Учқўрғондан кўрсатаман", деган сўзни эшитганмисизлар?..деди..Мен ва шеригим ҳайрон..
Мен ўйладим-ки, бу ёмон сўз айтяпти бизга..деб. Мени ҳайрон бўлиб турганимни кўриб Учқўрғонга борамиз. ҳозир..ажойиб тарихи бор, айтиб беришади ўзлари, деди.(Тўғрисиям мен бу сўзни ўша пайтгача ҳам ёмон сўз деб ўйлардим)
Тарихини шунда эшитгандим..Унгача Ўзбекистонимизда бундай жой борлигини билмас эканман..
..Ривоят қилишларича бир чўпон Норин дарёсининг бўйида қўйларини боқиб юрса, бир йигит: Ҳадеб у ёққа югуриб, яна бу ёққа югуриб юрганмиш, дарё ёқалаб..
Ҳа, нимани йўқотдинг, нимани излаяпсан?деб сўраса, йигит: Кечадан бери онамни шу ердан излаяпман..дарёга чўкиб кетганми, деб қидирияпман, дебди.
Шунда чўпон: Юр онангни Учқўрғондан кўрсатаман..Онангни Учқўрғондан топасан, деб (ўша расмдаги жойларга) бошлаб келган экан...
Қараса ҳақиқатдан ҳам йигит онасини ўша ерда тиқилиб ётганини кўриб, Онажон, деб "Оҳ" уриб жасадини ўша ердан топиб уйига обкетган экан..
Шундан бери
"Онангни Учқўрғондан кўрасан,"деган ибора қўлланилиб кетган экан..дея тарихини айтиб берганди районо мудири..
http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif