![]() |
Цитата:
Ки мен бордим ўзимдин, ёр агар келса хабардор эт. Қачон ишқ аҳлини ўлтурмоғини ихтиёр этсанг, Жафо тиғи бирла аввал менинг бағримни афгор эт. ..Зулайҳо муштаридур ганжу гавхар бирла васлингга, Жаҳон аҳлини Юсуфдек жамолингға харидор эт. Гули савсан очилди, бенаволиқ қилма, эй булбул, Чаманда НОДИРА ашъори бирла нолау зор эТ. |
Тун ўтди соғинчинг ила, кундузинг бирла обод эт,
Қиё боқиб менга бир бор жамолингла дилим шод эт. (С) |
Тангримдан бу кунга келиб бошимга тушди оғир бир савдо..
Шундай оғир кунда ёр бўлиб кутсанг бўлмасмиди? Эй бевафо, энди қайтмагин, тунлар тўлғониб сенсиз яшайман, Сен унутганим, мени кутмагин, бағрим ўртаниб, Сенсиз яшайман.. (қўшиқдан) |
Цитата:
Умр - ҳисоб, ҳаёт - пул, Кўнгил етим, кўнгил тул... Яшамоқдан толдиммикин, Муҳаббатсиз қолдиммикин!? (С) |
Ночор қолсанг нокас йўлини тутма,
Арслонсан-ку тулки йўлини тутма. Ўзингдан ўзгадан марҳамат кутма, Ўзбек ўғли ўзлигингни унутмА! |
Цитата:
Йироқларни кўзлаб, ённи унутдик, Минг бир заҳмат чекиб давронни кутдик, Сўроқлар қолдилар юпин-яланғоч... Тоғдек қадлар кетди, савлатлар кетди, Беш-тўрт чақа , молу давлатлар кетди, Ишқда Мажнунларни Лайло тарк этди, Сўроқлар қолдилар юпин-яланғоч... Шижоат пасайди, ғайрат ҳам қайтди, Дилни тўлқинлатган ҳайрат ҳам қайтди, Мардликка эҳтиёж тинч алла айтди, Сўроқлар қолдилар юпин-яланғоч... Бу даврон ўтади бир куни сўзсиз, Юлдузлар қулайди, йўқолар изсиз. Қайдадир бурчакда ночор, кўримсиз, Сўроқлар яшайди юпин-яланғоч... Alisher Asror |
Цитата:
Чайқалади лолалар сарҳуш, Чайқалади енггил шамолда. Узоқлардан учиб келган қуш, Куй куйлайди эрта баҳорда. Ҳув ана бир гулнинг ғунчаси, Ёқасини чок қилди бирдан. Қизғалдоқнинг доғли нимчаси, Огоҳ бўлди қандайдир сирдан. Манзарага боқдим маҳлиё, Юрагимнинг гуллади боғи. Умр ўтар тошқин бир дарё, Баҳорларнинг йўқдир адоғи. Далаларнинг кўрки ўзгариб, Тўлиб кетмиш қушлар куйига. Арилар ҳам гулма гул юриб, Бол йиғишар юртим тўйига. (С) |
Цитата:
...Айтгин, халқим, орим, шаъним, Биз у йўлдан бормаймиз, - де. Қайта топсак... НОДИРАни Насруллога бермаймиз, - де. Уйғондик де, тиклан, қалққин, Кўзларингда кун кулажак. Сен ишонтир, шу кун. Халқим, МОҲЛАРОЙИМ ТУҒИЛАЖАК. Халима Худойбердиева |
Цитата:
Замонанинг заҳри кетсин, Қанотига қуш қўнмаган Менга гулнинг ҳиди етсин. Гулга ошиқ ўтади дил, Ҳар битта гул асли гиёҳ. Аммо Мажнун Лайлога қул, Ҳар бир дамда чекади оҳ. (Ж) |
Цитата:
Менинг дардларимни кўтариб юриб? Ҳаргиз истагингга қулоқ солмайман, Тепада Ақлхон окамиз туриб. Аслида оёғим сен айтган тамон Юришни истайди, вужуд хохлайди. Лек ўзинг биласан...мантиқан ҳамон Фойдали юришни Окам ёқлайди. ... (C) |
Текущее время: 19:00. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»