![]() |
Цитата:
Бағримни ўртайди дилимдаги ғам Сенга юрагимни кўргандим баҳам. Бугун кечгим келди ҳатто сендан ҳам! |
Цитата:
Мен осмонни топдим ой излаб, Соҳилларни йўқотдим - анҳор, Бўса излаб топганларим - лаб, Вақт йўқотдим, умримни - зинҳор. Барг қўйнидан чиқди оғочлар, Шакарлардан унди қамишзор. Қалбим кесди тиғдайин сочлар, Гулзорларим ҳувуллар - мозор. Ваҳдад куйин чаламан боғда, Ўт сочади музлаган юрак. Қалбларидан топмай қўналға, Интиламан ҳаммага - ҳалак. Таскин излаб топдим ғавғолар, Юрагимдан очдилар тузкон. Ишқ йўлида қилди иғволар, Тинчгина бир топмадим макон. Ой сизга-ю осмон меники, Қуёшни ҳам олинг сиз, майли. Юрагимда бир гулнинг барги, Балки гуллар - бу - мен туфайли. (с) |
Цитата:
Менга интиқ бўлиб туришларинг бор. Мен Сени ҳеч кимга бермасдим, лекин Сен ўзганинг ёри, мен ўзгага ёр. Кўришсак ҳаяжон, илоҳий титроқ, Кўрмасак юраклар бўлар интизор. Ёнимдан ҳеч сени кетказмасдим , лек Сен ўзганинг ёри, мен ўзгага ёр. Тушуниксиз Дунёми, тушуниксиз Дард, Менинг гулзоримга ёғаётир қор... Тўзим бер! Сабр бер! Эй, Тангрим , мадад! У ўзганинг ёри, мен ўзгага ёр. (C) Sal kech qolibman, uzrlar! |
Цитата:
Қўлимга тутқизган баҳорда қалам. Шу қалам қўлимдан тушмайди албат, Чаманга бурканиб яшаркан ўлкам. Мабодо беш юз йил умр кўрсам ҳам, Баҳордан, севгидан ёзардим фақат. Дер эдим- "ЯШАСИН ГУЛ ВА МУҲАББАТ", Дер эдим:- "ЯШАСИН БУ НОДИР ОЛАМ!" Шуҳрат |
Цитата:
Меҳр - Лайлоларни излаган саҳро, Меҳр - ҳар юракка бергани баҳра, Сенинг илинжингда дайдиб юрибман, Ҳар дам мурувватлар сендан кутиб ман. (С) |
Цитата:
Қанийди бу дардга харидор бўлса... Сени танлармидим ихтиёр бўлса?! Ҳолим ёмон бўлди сени соғиниб.. Иқбол Мирзо |
Цитата:
Кўнгил узиб кўчангиздан кетолмадим, Паста ётган хасдан сўранг, тошдан сўранг, Унга айтган дардим сизга айтолмадим. (C) |
Цитата:
Майли-да, кимгадир ёқса, ёқмаса, Уларга қўшилиб йиғлашармидик. Биз бахтли бўламиз худо хоҳласа- Худо хоҳламаса-учрашармидиК?! Муҳаммад Юсуф |
Цитата:
|
Кечаги кунимиз мисоли бир туш.
Эртаги кунимиз эртакка юмуш. Осмонларда бўлсанг , бўл, заминга туш, Кел, бугунги кунни байрам қилайлик. Сен зўрсан, қолганлар сендан анча паст, Сен гўзал, ўзгалар пойингда бир хас, Эрта чўққиларни қтлсанг-да ҳавас, Кел, бугунги кунни байрам қилайлик. Кечаги виқор йўқ юришларингда, Салобат , дадиллик туришларингда, Киноя, истеҳзо кулишларингда... Кел, бугунги кунни байрам қилайлик. Юракка яқиним , эй , кўзи чарос, Дўстона суҳбат қур, тўхтагил бир оз, Бир лаҳза вақтингни оламан халос, Кел, бугунги кунни байрам қилайлик (С) |
| Текущее время: 07:53. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»