![]() |
С 8 март халкаро-хотин кизлар байрами билан!
Вложений: 10
Барча хотин-кизларни бахор байрами 8 март билан чин калбимдан табриклайман! Сизларга соглик, узок умр , Албатта Гузалликни тилайман.!
|
https://img.uforum.uz/images/pkhchwv6340519.jpg
Барча хотин-кизларни бахор байрами 8 март билан чин калбимдан табриклайман! Доимо чехрангиздан табассум аримасин. |
Форумимизнинг гўзал қизлари, оқила аёлларини ва барча опа-сингилларни байрам билан чин қалбимдан муборакбод этаман! :)
|
8-март билан табриклайман, арзон, в ЛС :-)
|
Байрамингиз муборак, азиз аёллар!!!
|
Aziz ayollar sizlarni 8 mart bilan muborakbod etaman. Sizlarga cheksiz muhabbat va baxt, oilaviy xotirjamlik, sog'liq, ishlaringizda omadlar yor bo'lishini tilayman. Sizning har bir kuningiz baxt va quvonchga to'la bo'lsin.8 mart yana bir bor muborak bo'lsin!
https://img.uforum.uz/images/ejjcbkg9176824.png |
Muhtarama va ma'suma ayollar, qizlar!
Barchangizni ertangi bayram bilan chin dildan tabriklayman. Hamisha baxtimizga sog'-omon bo'lng. Har biringizga oilaviy xotirjamlik, baxt-saodat tilab qolaman! https://img.uforum.uz/images/giqsjgn2129695.jpg |
АЁЛ БЎЛИШ ЯХШИ!!!.
(Байрам ҳазили) https://img.uforum.uz/images/odprxcv2052087.jpg Аёл бўлишнинг ўзига яраша яхши томонлари кўп. Наҳорги ошга боролмаслигини ҳисобга олмаганда, хурсанд бўладиган нарсаларинг анча. Соқол-мўйлов муаммоси йўқ. Соатлаб гапириб чарчамаймиз. Машина ҳайдаганда йўл қоидаларини бузмаймиз. Қўшниникига элакка чиқсак, эллик оғиз гапни топамиз. Макримиз оз эмас, кўп эмас, нақ қирқ туяга юк бўлади. Хоҳласак эрни эр қиламиз, хоҳласак қаро ер. Худога шукр, эркаклардан кўра кўпроқ умр кўрамиз. Эркаклар учун илҳом париси ҳам биз. Юз оҳангга солиб куйдирадиган ҳам, суйдирадиган ҳам ўзимиз. Кал бўлишдан қўрқиш нималигини билмаймиз. Баъзида «гап»га, баъзида «чап»га эмас, фақат «гап»га борамиз! Шунинг учун биров кўриб қолса-я, деган хавотирда юрмаймиз. Хотиндан аламини олиш нималигини билмаймиз. Ҳар куни бозор айлансак ҳам зерикмаймиз. Аёл бўлиш яхши! https://img.uforum.uz/images/liqyqjw3068767.jpg Ётоқхонадаги кийим шкафининг ярмидан кўпи сеники. Чунки эр топиб келган пул қўлимизда. Эржонимизнинг топиб-тутганини истасак бир кунга, истасак бир ойга етказамиз. Рўзғорда минг сўм ҳам қолмаган тақдир ҳам бизда эллик минг сўм ҳамиша топилади. Гап билан эришолмаган мақсадимизга «ядро қуроли»миз бўлмиш йиғи билан албатта эришамиз https://img.uforum.uz/images/rtmvpri8375388.jpg Шунақа, ҳурматли эркаклар, орзуингиздаги аёлни топган бўлсангиз бошқа орзуларингиз билан хайрлашаверинг. Байрам ҳазили манба |
https://img.uforum.uz/images/bhyvkkk9379446.jpg
Байрам муборак азиз опа сингиллар, муҳтарама ОНАЖОНЛАР! ЮЛДУЗЛИ ОСМОННИ КЎРПАЧА МИСОЛ, ПОЙИНГГА ТЎШАРМАН ИСТАСАНГ ..АГАР. ҚАНЧАЛАР УЗОҚДА БЎЛМАСИН ХИЛОЛ- БИР БОЛИШ АЙЛАСАМ..ИСТАСАНГ АГАР.. ОҲ..ФАҚАТ ОНАЖОН НУРСИЗ КЎЗИНГГА ЮЛДУЗЛАР НУРИНИ ҚАНДАЙ БАХШ ЭТАЙ? ЙИЛЛАР БУКИБ ҚЎЙГАН ҲИЛОЛ ҚАДДИНГНИ- РОСТЛАШ МУШКУЛ ЭКАН ОНАЖОН, НЕТАЙ??.. https://img.uforum.uz/images/gxjpuuy96496.gif Азиз ва мукаррам бўлган ОНАЖОНЛАР! Сизларнинг пойингизда доимо таъзимдамиз.. |
АЁЛСИЗ АРМИЯ – АРМИЯ ЭМАС!
Ватан ҳимоячилари куни арафасида пойтахтимиз мактабларидан бирида уюштирилган учрашувда иштирок этдим. Суҳбат давомида ўқувчилар томонидан берилган саволлардан бири: қизларнинг армияга олиниш-олинмаслиги ҳақида бўлди. - Аёлсиз армия – армия эмас! Негаки, Қуролли Кучларимизнинг метиндек сафларида аёл кишининг ўз ўрни бор, - дедим уларга, - Зеро, иш юритувчи ҳарбий аёлнинг чиройли дастхати ила юртимиз мудофааси ва хавфсизлигига оид муҳим ҳужжатлар расмийлаштирилади. Телефон коммутатори ортида ёки радиоэфир шовқини таъсири остида йилдан-йилга, деярли қилт этмай, кун-у, тун ўтиришга ҳар қандай эркак ҳам дош бера олмаслиги аниқ. Фронт орти таъминотининг турли соҳалари, моддий-техник воситалар захираларини яратиш, сақлаш, асраб-авайлаш ишларини ҳарбий аёллар иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Қудратли ўқ-дори, турли-туман қурол-аслаҳа, ҳарбий ва махсус техника тайёрлаш, уларни капитал таъмирдан чиқариш, техник хизмат кўрсатиш жараёнларида ниҳоятда қалтис, юқори аниқлик талаб этиладиган махсус ишлар ва етарлича хавфли амалларни айнан ҳарбий хизматчи аёлнинг нозик қўллари бажаради. Жанговар таъминот бўлинмаларида ҳақиқий ҳарбий хизмат ўтаётган аёллар ўрнини ҳеч ким ва ҳеч нима боса олмайди. Аксарият ҳолларда эса таъсири ҳар қандай дори-дармон ва тиббий муолажадан ортиқ бўлса, бордир-у, кам бўлмаган – шифокор ҳарбий аёл табассуми, унинг сеҳрли нигоҳи, меҳри ва ғамхўрлиги, бир оғиз ширин сўзи яшашдан умидини деярли узиб қўйган ярадор жангчини яна ҳаётга, сафга, юрт ҳимоясига қайтаради. Шундай аёлларимиз бор экан ҳар қандай душиман бизга чўт эмас. «Ҳаёт – Ватанга, қалб – аёлга, номус – ҳеч кимга!» дейилади биз ҳарбийлар орасида. Бинобарин, аёлларимизни йилда бир кун эмас ҳар куни олқишлайлик, қутлайлик, қалбимиз қўри-ю, қайноқ муҳаббатимизни бирор сония бўлсин, улардан қизғанмайлик. Байрамингиз муборак, азиз ва тенги йўқ қуролдош аёллар, жанговар дугоналар, истеъфодаги онахон ва момахонлар! Айни вақтда онам, синглим, амма-ю, холаларим ва юртимизнинг барча хотин-қизларини ҳам чин қалбимдан табриклайман, барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик ва хотиржамлик тилайман. Юртимиз осмони доимо мусаффо бўлсин! |
| Текущее время: 02:05. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»