![]() |
Цитата:
Антиқа чекиниш: бўлмайман инсон! Инсоннинг феълини англадим, аммо Мен ўзим кимлигим билмайман хамон. |
Цитата:
Ишонардим бундай фусунга қатъий. Ўшанда мўжиза кўринган дунё, Энди кўринарди жудаям оддий... |
Цитата:
Музқаймоқ бор болаликдан кетолмасман. Катта бўлсам тўйиб тўйиб ейман дердим, Йиллар ўтгач ўша таъмни тополмасман. |
Цитата:
Напрамач устида турган нарасак, Наргайида бўлса топар бир куни, Наққод ёрдам берар, излашар расо. (С) |
Цитата:
|
Цитата:
Цитата:
Шу йиғган сўзларимни бир китоб қилиб чиқариш умидида ҳозир охирги амалий ишларни олиб бораяпман. Баҳру байтда н ҳарфига тўғри келадиган бирор шеърни қидиришдан кўра бир мана шу антиқа сўзлар ёрдамида тўртлик битгим келди ва уни сизларнинг ҳукмингизга ҳавола қилган эдим. Тўғри, уларни ҳозирги замон ўқувчиси учун изоҳлаш зарурга ўхшайди. Аммо қайтариб айтаман,бу сўзлар ўзимизнинг тил бойлигимиздан. Найни оч сариқ ранг Навратин аёллар билагига тақадиган кенг, йўғон билакузук Намиқ хунук Напрамач ўзбек уйларида тўшаладиган тўшанчи тури Нарасак аслида но расо сўзидан бўлса керак, бизда бу лапашанг, найнов маъноларида ишлатилади Наргайида хулқида, миясида, тақдирида деган сўзларга тўғри келади Наққод қадимги давлатчилигимиз давридан биён бу сўз қалбаки пул, олтиннинг ўрнига кимсандан пул тайёрлаб келган қаллобларни тутиш билан шуғулланувчи лавозимдаги ходимни билдиради. Улар ўз ёнларида олтинни кимсандан, яъни бронзадан ажратадиган маҳак тошларини олиб юрганлар. |
Цитата:
Тўру этку бўлғай будунға кўлук. Кўнилик уза сан туру кал туру, Туру бирла беклик турур, ал ўру... Юсуф хос Ҳожиб |
Цитата:
Мужгонларда ёш гўё шабнам. Сен томонга шошилди сўзлар, Қайтмадингми ҳали, ёргинам? Сенсиз ўтган кунлар, тушларим - Менга далда, бўлдилар суянч. Исмингдадир қувонч, хушларим, Ёдинг аро изладим юпанч. Кун санадим ёш бола мисол, Умид гулин тутиб тунларга. Ўнгимда ҳам беғубор висол, Ҳавас қилдим дил-бутунларга. Ҳадям менинг, олий инъомим - Хабарингга турибман муштоқ. Кўз қувончим, абадий Ёрим, Куттирмагин, ёза қол тезроқ...(с) |
Цитата:
Қабсаларнинг қопиларин қотиргин, Қазиялар ўзи қайнаб бир куни, Қабо кийган қарияни келтирсин. (С) |
Цитата:
San andin yiroq tur tila ezgular, Adi aqshi aymish biliklik bo'ku, Biliklik so'zi yinju yoqut tak-u. Yusuf Xos Hojib |
Цитата:
Умримнинг ярмини гулларга бердим, Ўзимга бермадим умримни... Тилимни қонатиб Худога бордим, Дилимни қонатиб Худога бордим, Ўзига ўзимни олиб бормадим... Б.Фазлиддин |
Цитата:
Берурсен ашк сели бирла таскин. Етишгач дард чун ҳарён кетарсен, Фиғону пўя бирла дафъ этарсен. Алишер Навоий |
Цитата:
Наҳот шунча маъсум, шундай пок Севишмоқда алам бор шунча? Бардош бермас ирода, идрок, Тамоман лол ақл, тушунча. Тоғдай бор деб билган юрагим Қуш бошича қолмади чоғи? Ғамни енгарман деган сарим Яна ортар алами, доғи. Эриб кетмагандим севгингдан, Бўлмаслик-чун бахтингдан жудо, Бирга қолиш учун сен билан Куяману, бўлмайман адо. Зулфия |
Цитата:
ҳам ўргилиб "қозиғини топмай" - доғ, Оқсоқ ҳислар оқсай- оқсай сендан кетиб боради. Шўрлик кўнгил ҳасратингда чекавериб сўнгсиз "оҳ", Дардкаш топмай дард ёрарга тошга кўнглин ёради.. (с) |
Ishq ahliga qullug'ing havasdir,
Ko'pqilki yotarga vaqt emasdir. Bulbulliging bo'lsa ayla parvoz, Parvonaligingni qilgil ovoz... |
Цитата:
Оффтоп: Домла,Укамиз Шокиржон яҳши бир мавзу очган эканлар,ҳабарингиз бор.Ўзбекистон ҳудудидаги шаҳар ва туманлар ҳақида.Бу менга жуда мақул бўлди.Сабаби ҳар бир ўзини ўзбекман,ўзбекистонликман деган одам,шуларни билмаса уят.Сизнинг тўртлигингизни очиғи тушинмадим,лекин изоҳингиздан кейин кўнглим тўлди.Шунинг учун таклифим,соҳамиз адабиёт бўлмасаям,адабиётга бош суқиб юрган биз каби "изоҳ" талаблар учун шундай бир мавзу очсангиз қандай бўларкин?Ҳар қалай юқрида сиз ишлатган сўзлар,ўзбек сўзлари бўлса,ўрганиб қўйсак ёмон бўлмасди.Бу таклифимизни юракдан деб қабул қилинг. |
Цитата:
Китобинг бериб қўлга,иймондин огоҳ айлаган Сен Эгам, Баҳодир бандангни ҳар дам,э воҳ,қўллаган Сен Эгам, Замонни тинч айла ҳеч йўқ,кўрсин замондин яҳшилиқ. |
Цитата:
Бу йўналишнинг янада қизиқроқ чиқиши учун мен баъзи сўзларни саҳифага қўйиб уларнинг маъноларини бериб шеър ёзишни таклиф қилишим мумкин. масалан, тажриба учун Адаг охир, тамом бурятча талаффузда Адан пойгак, эшикнинг олди, уйда энг паст саналган жой Ад иш, юмуш Адрес манзил, шу жойда айтишим мумкинки, почта сўзини берадиган сўз бизда "жўқчилар шевамизда , жом" Жомбой сўзи шундан, адабий нормаларда ём, русларда ям ва улардаги ямшик, ямская сўзлари шундан. Адармон ишбилармон. Шунинг учун бизда андармон бўлмоқ, яъни бирон иш билан банд бўлмоқ маъноси қолган бўлиши керак. Ава отанинг акаси. Мана шу сўзларни ижодингизда ишлатиб кўрингчи. Менимча яхши натижалар бериши мумкин. |
Цитата:
Маломатдан эшкак тутиб Армон отлиқ дарёдаман Дўлда ўтган умрим менинг Дуоларда куйдирмадим Гоҳ яйратиб икки қўлни Куйида йиғлаб ўз-ўзимдек Тилда куйган умрим менинг... |
Цитата:
Учиб ўтгин умрим менинг, Висол деган туйғуларни, Қучиб ўтгин умрим менинг. Самоларда парвоз этиб, Юрагимни бир роз этиб, Куйларимга шўҳ соз этиб Бахт аталмиш нурни менга, Сочиб ўтгин умрим менинг. Шукр дейман борингга деб, Менга берган орингга деб, Севдиролган ёрингга деб, Саҳий қўлинг менга доим, Очиб ўтгин умрим менинг. Қийналганда синовлардан, Озор чексам бировлардан, Мағлуб этмай не ёвлардан, Ҳар қандайин муаммомни, Ечиб ўтгин умрим менинг. Бир иш қолди,сўрай мана, Узоқ менла бўлгин яна, Ажралмасин руҳ ва тана, Юз ёш деган бу уммонни, Кечиб ўтгин умрим менинг. Гўзалликнинг қанотида, Учиб ўтгин умрим менинг, Висол деган туйғуларни, Қучиб ўтгин умрим менинг. (С) 2011 й. |
Цитата:
Қуёшнинг қурбони бўлар Бир нафас пок яшаш учун Дунёнинг меҳмони бўлар Нетай бир дам кутолмасман Елдай ўтган умрим менинг Бир қатрасин қучолмасман Сенла ўтган умрим менинг... |
Цитата:
Газакхона олдида авбош, Бир "Газанга" учради охир, Зум гидирди ва йўқотди бош. Газан - пиёз, савзини ўтоқ қилишда ишлатиладиган махсус пичоқ, Газакхона - газак, нуқл - закуска + хона, Закусочная Авбош - тентакнамо, ақли пастроқ Гавзан - кийикнинг бир тури. Бу жойда қўштирноқ ичида қочирма маънода берилаяпти Гидирмоқ - қисқа вақт тўхталмоқ, гидирди - қисқа вақт тўхтади |
Цитата:
Оффтоп: Домла, эски сўзларни ишлатиб, бизни хабардор қилганингизни қўллаб-қувватлайман. Фақат, илтимос, сўзларни ишлатаман деб юқоридаги каби олди-қочди шеърларни қўяверманг бу саҳифага. Жуда янги сўзларни етказмоқчи бўлсангиз, янги мавзу очиб, изоҳли луғат сифатида барчамизга маълумот беринг, хурсанд бўламиз... :) |
Цитата:
Шамол булутни тебратар. Булут ёмғирни тебратар. Ёмғир тупроқни тебратар. Тупроқ майсани тебратар, Майса бияни тебратар. Бия қимизни тебратар. Қимиз йигитни тебратар Йигит сулувни тебратар. Сулув бешикни тебратар. Бешик болани тебратар. Бола дунёни тебратар. Тўра Сулаймон)нинг таниш "ТЕБРАТАР" шеъри (Қадимги қимизчи чоллар қўшиғи) |
Цитата:
Цитата:
Рамақни келтирди рўпак тагида, Резадай сочилган жонимни олиб, Рибо терганларга атадим рева. (С) Ридо - руҳонийлар кийими,аслида бугунги магистрлар киядиган кийимга тенг келади раға - доғ рамақ- ўлим олдидаги пайт рўпак- шойи рўмол реза - майда тангалар Рибо - ноқонуний олинган фойда, исломда бу ҳаром саналади Рева - тоғда ўсадиган доривор ўсимлик |
Цитата:
Оффтоп: Домла, бу каби маънисиз шеърлар таъбга тўғри келмаслиги учун таъбнинг олий бўлиши шарт эмас :) Маъно бир томонда, қофия бошқа томонда йиғлаяптилар-ку. Қорайтирилган (бериб, олиб) ва тагига чизилган (рева, тагида) сўзларини қандай қофияладингиз, хайронман. :) Эски туркийда қўлланилган сўзларни қаторга ёзиб қўяверса, шеърга айланадиган бўлса, шеъриятда ҳам жозиба қолмабди-да-а, домла? Биз ёшларга ўрнак бўлишнинг ўрнига... |
Цитата:
Барча ноҳушликлар шундан таралган. Маъноли бирор гап айтмоқчи бўлсанг, Бил,маъно,чиройли сўзга қадалган. (С) |
Цитата:
|
Цитата:
Оёғи неговда ўтар то. Ниждак товонлари нафснинг Нонпар нақшин олган хит,о. Баъзилар берилган намуналарни маъносиз дейишди. Маъно изламаганлар маъно тополмайди, шудгорда қуйруқ ётса ҳам. Бу уларнинг фикри. Ундайда мана бу тўртлик маъносининг изоҳи сизлардан. |
Цитата:
Хар сохада бир шингилдан илмим ортди. Бахру байтга завқ олмоқ чун кирган эрдим, Бунда бир дарс кўриб кўнглим ўзин тортди. |
Цитата:
Ашким чиқолмади киприкдан нари. Кўз ёшим ҳам кетди ожизлик сари, Ҳеч жойга етмади томчилар бари. |
Цитата:
Мавзу очган форумдошнинг измига бўйсуниш керак. Чунки топикстартер мавзуни таҳрир қилиб бориш ҳуқуқига эга ва масъуллик унинг зиммасида ҳисобланади.[/MOD] Оффтоп: Мавзу турколог олимларнинг баҳс-мунозара юритадиган макони эмаски, илмий жиҳатдан кенг қамровли фикр юритсак, ҳамманинг туркий тиллар юзасидан фикрлаши ҳар хиллигини ҳам инобатга олсангиз. |
Цитата:
Қолгунча Сизники бўлмайман десам. Аммо Сиз ҳеч кимга қилмайсиз насиб, Ҳеч кимга бермайман, ичганман қасам Ҳ.Худойбердиева |
Цитата:
Muhabbat, sen go'zalsan. Tag'in bir zum turaylik, Gapirmayman, uyalsang... So'ng ketarmiz. Sezdimki Men orzuga yetmadim. Seni shunday sevdimki Qo'lingdan ham tutmadim... M.Yusuf |
Цитата:
Ҳар бир калимага изладим сайқал, Шунча йиллар қалам деҳқони бўлиб Кечир, қўёлмадим шеъримдан ҳайкал. Зулфия |
Цитата:
Гул ичида япроғим., Қизил гулнинг бутоғи, Онанг шунинг адоғи. Алла айтсин ўзингга, Уйқу келсин кўзингга, Алла жоннинг роҳати, Уйқу кўзнинг қуввати.. Ухла энди жо-он қизим... Ухлагин энди-ии кўзи хумор қизи-им... |
Цитата:
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас. Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра, Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд этмас. Навоий |
Цитата:
Унинг охирги дил сўзлари шундай эди (таҳрир қилмасдан, қандай ёзилган бўлса шундайлигича бераяпман, ўйлайманки, бу ерда номақбул иш бўлмаяпти): КУЗ ЁШ ТУКИБ ЙИЛЛАР БАГРИДА БИР КУН КЕЛИБ СУНИБ КЕТАМИЗ ДАВО ТОПМАЙ ДИЛНИНГ ДАРДИГА БОШКА ЁРГА КУНИБ КЕТАМИЗ. АЙБЛАЙМИЗ ТАКДИРИМИЗНИ ХАЁТГА БИР КЕЛИБ-КЕТАМИЗ ЮРАКЛАРДА ТУТИБ СИРИМИЗ БОШКА ЁРГА КУНИБ КЕТАМИЗ. БОШКА-БОШКА ЮРАР ЙУЛИМИЗ ШУ ЙУЛЛАРДА КУЙИБ УТАМИЗ ЗОР ЙИГЛАТИБ ИЛК СЕВГИМИЗНИ БОШКА ЁРГА КУНИБ КЕТАМИЗ. СИЗ УЗГАНИНГ СУЙГАН МАХРАМИ МЕН УЗГАНИНГ ДАРДИ, МАЛХАМИ ОШИКЛАРНИНГ ДИЛДА АЛАМИ БОШКА ЁРГА КУНИБ КЕТАМИЗ. Оффтоп: Мавзудан четлашганим учун, узр. Ўчириш шарт бўлса, модераторимиз бу ишни адо этишлари мумкин, лекин барибир "айб" Гулчеҳра опамизда, лирик чекинишга мажбур қилдилар :) |
Цитата:
Тунга айланди кундуз. Осмон ҳам қоп-қора тош Йўқдир бирорта юлдуз. ... Ҳали бахт ҳар ерда бор Кутмоққа бор бардошим. Сени соғиндим, дилдор, Артиб қўй кўзда ёшим. Муҳаммад Исмоил. |
Цитата:
Ko`k toqida bo`lgan pechaklar, Faqat Sizsiz menga ertaklar... Bir kun ko`rib qolarmiz Sizni... Tog`-tog`larni quchdi ko`tarib, Ikki dushman do`st bo`ldi qariq, Sizsizlikda bir o`zim g`arib, Bir kun ko`rib qolarmiz Sizni... Kumush istab Otabek yo`lda, Hali -hamon Majnunlar cho`lda, Asli visol azobi mo`lda ... Bir kun ko`rib qolarmiz Sizni... Arshga chorlab qolganda hudo, Ketar bo`lsam aytib alvido, Eng so`nggi dam, eng so`nggi nido: "Bir kun ko`rib qolarmiz Sizni..." (C) |
| Текущее время: 18:17. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»