![]() |
Цитата:
Анинг мағзи билки ўнгу сўлингдадир, Ҳар мағизнинг боли ўзга, бил Алишер, Сарасини танлаб тотмоқ қўлингдадир. (с) |
Цитата:
Душманни дўст этдим, ҳилм аро топдим. Баҳслашдим, лек қалбига ҳеч озор бермай, Ўз-ўзимга таскин - дилим аро топдим..(с) |
Цитата:
Ким айтди , эгилдим, тамомдирман мен?!. Узоқни кўзлаган ўқ бор кўксимда, Эгилган эсам гар, камондирман мен!. (С) |
Цитата:
Ҳеч нарса қолдирма гар ўлим қисмат. Агар пок, мард бўлсанг бола-чақангга, Мол-дунё қолдирма, қолдиргин исмат... |
Тунлар ухлолмасдан ҳалак бу жоним,
Мeҳрингизни қўмсаб бир зумга тинди. Қўллари дуода - жон Онажоним, Шу кeча мeн Сизни жуда соғиндим. (с) |
Цитата:
Онамнинг алласи тугагани йўқ! Бошимга қилич сол, ёки тавба қил! Онамнинг дуоси "Болам бунча шўх..." |
Цитата:
Ожизларга зулм кўрсатиб, жонин олма. Очлигингдан ўлганда ҳам зинҳор, зинҳор, Чумолининг оғзидаги донин олма... |
Цитата:
Балки бу онимдин ортиқ устухоним ўртади, Бу жигар-бағрим куюб, рагларда қоним ўртади, Чун фироқу ҳажрида руҳи равоним ўртади, Сабр этиб, ман оҳ уруб эрдим, забоним ўртади... Зиёвуддин Хазиний |
Цитата:
Сен унга меҳмон бўлмагил, Гавҳари қимматбаҳосан, Санги дандон бўлмагил. Бўлмагил ҳар кимга жонинг бирла йўлдош, ўзгадир, Айтмагил ҳар кимсага сирингни, сирдош ўзгадир... |
Цитата:
Ўзгалар билмасин. Ўзига бергин. Суяксиз тил била унинг борини, Яралаб қўясан. Синмасин чил-чил. |
Цитата:
Бўлгил сал ҳокисор,ким бўлсангда сен. Дунёни қўлингда ушлаб турсанг ҳам, Бандасан,мен каби,ким бўлсангда сен. (С) |
Цитата:
Боламдайин ширин эди кеча шеърим. Биров йиртди, биров ёкди билдирмай, оҳ, Сизни кўрмай нобуд бўлди неча шеърим! Меҳрим қаттиқ бўлди Қаҳрим қаттиқ бўлди, Насиҳатни эса олмадим. Ҳарифим суюнди, дўстим куюнди, Мен ўз билганимдан қолмадим. |
Цитата:
|
Цитата:
Меҳмонингни аяб тур дунё... Бир фурсатга келганмиз асли Мен - Меҳмонни холин сўр дунё.. Аямадинг мендан камингни, Беравердинг алам, ғамингни. Кетишдан бир ўзга чорам йўқ, Юборавер ул "ҳакаминг"ни.. ..МЕҲМОНИНГНИ БИЛМАДИНГ ДУНЁ.. (C) |
Цитата:
Ҳар соз ўзга таронайи дилбар истайди. Кўз юмсамда ажралолмам лаъли лаблардан, Тишсизлигим оқ сут бирла шакар истайди. Сендан юз ўгирмоқ, қайдадир, жанон, Сендан кўз узмоқлик қайда бирор он. "Мени ёд этмайсан", дедингми? Ҳайхот, Ҳаётим сен билан, унутай қачон...? Цитата:
Видолашдим ҳали ёзиб улгурмайин. Сизга етмай нобуд бўлди неча шеърим, Биров йиртди, биров ёқди билдирмайин. Олчоқлардан асролмадим боламни мен, Кўзи юмуқ кетаверди билмай айбин. Қайдин топай кезиб етти оламни мен, Кимдин сўрай шеърларимнинг увол, ҳайфин? Ким билади, мен ҳам шоир эдим балки, Тупроқ бўлиб ётар ерда қўшиқларим. Юлдуз бўлиб турар балки кўкда балқиб, Кўлга чўкиб кетмиш балки кўнгли ярим. Не бўлса ҳам асролмадим, менда гуноҳ, Боламдайин ширин эди кеча шеърим. Биров йиртди, биров ёкди билдирмай, оҳ, Сизни кўрмай нобуд бўлди неча шеърим! Меҳрим қаттиқ бўлди Қаҳрим қаттиқ бўлди, Насиҳатни эса олмадим. Ҳарифим суюнди, дўстим куюнди, Мен ўз билганимдан қолмадим. Осойиш ўтмади бирор бир куним, Талашиб-тортишиб толмадим. «Оғирроқ бўл иним, сипороқ бўл иним… Мен ўз билганимдан қолмадим. Тенгимни билмасдан бир қизни суйдим, Суйдим сира кул май омадим. «Шоҳона яшардик сўзимга кирса...» Мен ўз билганимдан қолмадим. Қувроқ бўл дейишди, ёлғон ҳам керак, Жиндек хушомад ҳам… Қулоқ солмадим. Оқни оппоқ кўрдим, қорани қора, Мен ўз билганимдан қолмадим. Қўнглим сезар, энди бу ёғи аён, Дўстларим… дўстларим, бахтли боламан Ё Тошкентда энг зўр шоир бўламан, Е уйимга кетиб, ариқ бўйида Ялпизга суяниб ўлиб қоламан! Муҳаммад Юсуф |
Цитата:
Кўз очиб юмгунча ўтадур ҳар он. Фикрат, тийрат сийратда эрур намоён, Кетгач изимиз ҳам бўлсин чарағон.(С) |
Цитата:
Цитата:
Надоматлар нечун? афсуслар нечун? Не учун ортингга қайтмоқ истарсан? Манзилинг айт менга Чин ёки Мочин? Излаб борар эдим мисли бир лочин- Сўзларинг бўлсайди..бўлса агар - чин?! (с) |
Цитата:
Нодонлик баҳорин ёмгири кулфат. Соч юлиб додламоқ билимсизликдан, Огохлик кўзгуси эмас надомат... |
Цитата:
Тафаккур қилишга ожиздир ҳамон. Таназзул ҳамроҳи бўлсада пинҳон, Такаббур бўлмасин,бу жуда ёмон. (С) |
Не сабаб сўзларим шубхага нишон?
Айтилган сўз ортга қайтмасдир, ишон. Кўнгиллар истаги эмасми манзил? Ишончдан яралган биз кутган макон. |
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Кўнгилда ишорат томчи кўз ёши. Кўкламда илдизсиз ўсмас бир дона, Бил, яранинг ҳам бор илдизи - боши... |
Цитата:
Дардининг йўқ эрур оҳири боши. Қанчалик ечса ҳам тақдир чигалин, Бир палла ҳамиша тарозу тоши. (С) |
Цитата:
Юксак камолидан йиғламайдими?! Гардун бир дам кўрса ўзин тупроқда, Айтинг, бу ҳолидан йиғламайдими?! |
Цитата:
тоққа чиқасиз”, дўланани излаган каби. Керак бўлса боққа чиқасиз Нақш олмани кўзлаган каби- СИЗНИ ШУНДАЙ СОҒИНТИРАМАН.. Келишимни муштоқ кутасиз, “Кўзларингиз қоп-қора бўлиб”.. Фироғларни ичга ютасиз Юрагингиз хўп пора бўлиб- СИЗНИ ШУНДАЙ СОҒИНТИРАМАН.. (с) |
Цитата:
Оффтоп: Жуда қаҳрингиз қаттиқ экану. |
Цитата:
Ошиққа шунчалар азоб берарми. Сизни деб ҳар кўйга тушса бечора, Айтингчи,сиз каби ёрни севарми? |
Цитата:
Байрам келиб, баҳор гул очди қат-қат. Қай тарафга кўзим очиб боқмайин, Айланишар сенинг бошингда фақат... |
Цитата:
Фол очмоқ бўламиз,шундай гумроҳмиз. Бу замин яралган чоғига асли, На бир ҳиссамиз бор,на бир гувоҳмиз. (С) |
Цитата:
Қўй, унинг бошидан мағзава тўкма. Замон гар кемадир, бошқаргувчи-биз, Эшкакни қўлга ол, беҳуда чўкма. замон-у сендирсан, замон у-менман.. замонни айблама.. (с) |
Цитата:
Гох осуда, гохи шўх, ўйноқ. Кимлар сузиб, оқиб боради, Тақдир эса қайиқ ё қирғоқ. Кимдир қарши сузар дарёга. Кимдир оқим билан хамоханг, Яна кимдир кечибтақдирдан, Чўкар экан бўлиб холи танг. |
Цитата:
Тажангман, инжиқман, қайсар - бир сўзман. Сенсизман, ишқсизман юраги-музман, Баҳорим сен эдинг, мен - хазон кузман... ..гар қайтмас экансан, ўчгувчи-изман (с) |
Цитата:
Гул экмадинг, ёз келмайди, келмайди куз. Хатто энди қиш келмайди, қалбинг етар, Кел, мехримдан тафт ол. Йўқса умидинг уз. |
Цитата:
Боримни боридек кўраман баҳам. Борди-ю, бўлсанг ҳам изимга ҳакам Мен сенга ёқишим шарт эмас! Қаторда юрмоқчун дадил, соғ-омон, Бормасман бош эгиб ҳеч вақт сен томон. Майлига сен яхши, мен- бўлай ёмон Мен сенга ёқишим шарт эмас! Фарқимиз мен - оддий, сен - бир амалдор, Мен учун наф йўқдир гар пулинг бисёр. Йўлимиз бошқадир, бошқадир мозор, Мен сенга ёқишим шарт эмас!! ..сен менга ёқишинг шарт эмас. (с) |
Цитата:
Бу дунёни севдираман ўзингизга. Боғ кўриниб бутун дунё кўзингизга Қани кейин мени севмай кўринг қани?!! (P) |
Цитата:
Ҳар кимсанинг шан мақсуди бирар бир манзил. Маъзур тутинг менинг йўлим сўз йўли бўлди, Бошқа ундан яхшироққа бўлмади мойил... |
Цитата:
Қона-қона ғайр жоми шавқини нўш айладинг, Вора-вора аҳду паймони фаромўш айладинг, Қони, эй золим, бизим-ла аҳду паймон этдигинг? Ғайра солуб меҳринги биздан совутдинг оқибат, Тарки меҳ этдинг, тариқи зулм этдинг оқибат, Аҳдлар, паймонлар этмишдинг, унутдинг оқибат, Қони, эй золим, бизим-ла аҳду паймон этдигинг?.. Фузулий |
Цитата:
Мени хароб қилди. Дил уйин ғамга қўйиб, Мени изтироб қилди. Камсуханлик яхши одат, Оқибати кўп ёмон. Ошиқ кўзим юмилса ҳам, Лом демас қоши камон. |
Nozanin hukmidan g'am bor , alam bor,
Ummonni zabt etgan ko'z yosh - jolam bor, Ayroliq umrdan uzoqroq bo'lsa, Dilim kuyukidan paydo qalam bor. (C) |
Цитата:
Суйганинг куйида бу ранжлар оздир. Жунундек сахро кез ёки тошни кес, Васл-машаққатдир, етиб бўлмас тез.. (с) |
Цитата:
Йиғласам, унутгум ногоҳ кулгуни. Борлигин билдириб туради, зотан, Эслолмай қолишдан қўрқаман Уни. Билишни билмайман, борлиғим гумроҳ, Дилим қачонгача ўтар қутқуда. Токи инсонликдан чарчадим эвоҳ, Тезроқ шоир бўлгим келяпти жуда. |
Текущее время: 18:10. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»