Цитата:
Сообщение от Ustoz
(Сообщение 761396)
Nahotki shuncha gap-so`zlardan keyin ham birorta mas`ul xodim siz bilan shaxsiy habar orqali bog`lanib muammoni hal qilishga intilib ko`rmagan bo`lsa?
|
Йўқ. Хеч кимнинг иши йўқ. Балки тегишли идораларда мажлислар бўлаётгандир, бу иш хар томонлама ўрганилаётгандир, балки минглаб варақ қоғозларда матнлар ёзилаётгандир. Айни мана шу нарса Форумда хам бўлаяптику? Хаммамиз маслахат берамиз, йўл кўрсатамиз, ўргатамиз, тушунтирамиз. Лекин бирортамиз агар қўлимиздан келса ёрдам беришга шошилмаймиз. Нима учун? Негаки яхши биламиз: бировнинг ишига аралашиб бошимизни оғритиб нима қиламиз? Ичимизда кимдир тегишли идораларда ишлар, кимдир кимгадир етказишга, керакли мажлисда (кўчада, телефонда, чойхонада, туртилиб кетганда) ушбу муаммони кўтариши мумкиндир. Лекин хаммамиз жиммиз... Эртага (худо сақласин) 3 қаватдан қулаб тушса хам форумда бир шовқин қиламизу, яна тинчиб кетамиз. Нега ўзингиз харакат қилмаяпсиз дерсиз? Жавобим аниқ: худди сиздек....
dili, кайфиятингизни туширмоқчи эмасман. Лекин домлани айтганини қилинг, қилганидан узоқ юрганингиз маъқул. Бардам бўлинг. Чиданг ва кўникинг. 3 қаватдан сакраш учун эса шошилманг: хали кимгадир керак бўласиз. Бехуда нобуд бўлишга хаққингиз йўқ.
Дўстлар, узр, лекин орамизда журналистлар, тегишли идора ходимлари, турли касб эгалари бор. Хамма ўз имкониятини билади ва бахолай олади. Агар хаммамиз бир бўлсак, биз орқали кимларнидир нидоси кимларгадир етиб боради. Форумда айнан мана шундай ёрдам берувчи, бирлаштирувчи, муаммоларни дадил кўтара олувчи Форум овози керак. Ана шунда, форумда аниқ, далил ва исботли масала ва муаммолар ўз ўрнини топади ва керакли шахсларинг эътиборини тортади. Уларнинг эътиборини ушбу форумга тортиш учун эса барчамиз ўз имкониятимиз даражасида харакат қилишимиз мумкин.
Қани, мактаб ўқувтувчилари, ўқувчилари, бирлаша оласизларми?
Ичимизда халқ таълимига алоқадор фойдаланувчилар борми?
Ичимизда мана шу муаммоларни ОАВга олиб чиқа оладиган журналист борми?
Ичимизда мана шу воқеалар асосида мақола, шеър, хажвия фелетон ёза оладиган ижодкорларчи?
Мен мухандисман. Касбимга алоқадор барча муаммоларда иштирок этишга тайёргарлигимни билдираман.