uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Школы (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=409)
-   -   Мактабда мажбурий форма... Фикрингиз? (https://uforum.uz/showthread.php?t=4377)

Husen 19.02.2010 18:29

Барибир, форма табақаланишни тўла бартараф этолмайди. Форма жорий этилган заҳоти тартибларни дарров ўзига мослаш механизми ишга тушади. Эсимда, мактабга борган илк йилим пионер опа-акаларда хар хил қизил галстукларни кўрардим - оч қизил, тўқ қизил, пушти ранг... кимникидир атрофлари нақшли тиқилган, кимникидир шунчаки матонинг йиртиб олинган бир бўлаги каби ва хок...
Формаси бир хил бўлган қизлар секин-аста бошқа нарсаларни ўйлаб топаверади - тирноқ қўяди, сочини қиммат салонларда турмаклатади, жуда кўнгли тўлмаса формасига турли бисер тошларни тиктиради...
Мактабда форма тарафдориман, аммо ҳар бир ўқувчининг дидини қониқтирадиган, бозордаги турли кийимларни бир чўқишда қочирадиган, малакали дизайнерлар томонидан яратилган, ўқувчи ҳар гал бошқача бир меҳр, иштиёқ билан киядиган кийим бўлса қанийди?

OmoN 19.02.2010 19:30

Цитата:

Сообщение от Husen Tangriyev (Сообщение 363144)
Мактабда форма тарафдориман, аммо ҳар бир ўқувчининг дидини қониқтирадиган, бозордаги турли кийимларни бир чўқишда қочирадиган, малакали дизайнерлар томонидан яратилган, ўқувчи ҳар гал бошқача бир меҳр, иштиёқ билан киядиган кийим бўлса қанийди?

Нархиниям ўйлаб кўрдийзми? Беш қўл (тўғрироғи бармоқ) баробар эмас. Бозордаги любой кийимга биттада дам берадиган бўлиши учун D&G ёки Келвин клейнга тиктириш керак-ку :)

Farhod Sadikov 25.02.2010 21:57

Albatta maktablarda majburiy formani joriy etishni maqullayman.
forma oddiy bo`lsa har tomonlama yaxshi bo`ladi.

Бахромжон Солиев 26.02.2010 00:40

Форма нафакат оддий булиши керак, ранглари ва фасонлари шундай танланган булиш керакки, матони сотиб олиб ота-оналар узлари фарзандига форма тикиб бериш осон булиш керак. Мавзу саволига келсак эса, форма албатта керак. Хонада 25та хар хил кийинган ола-була болалар тупламидан хунуки йук.

Maestro 29.11.2010 15:35

Хулоса қилиб айтганда, сўровномада иштирок этганларнинг кўпчилиги (60%) мактабда мажбурий форма жорий қилишни қўллаб -қувватлашди.
Бу бирор нарсани ўзгартирмаса-да, барибир сўровномада иштирок этган ва ўз фикрларини билдирган форумдошларга топикстартер сифатида ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Мазкур тўмтоқ хулоса ила, модератордан мавзуни ёпишни сўрайман. Рахмат!

Nigora Umarova 30.11.2010 16:03

Цитата:

Сообщение от Maestro (Сообщение 483957)
Хулоса қилиб айтганда, сўровномада иштирок этганларнинг кўпчилиги (60%) мактабда мажбурий форма жорий қилишни қўллаб -қувватлашди.
Бу бирор нарсани ўзгартирмаса-да, барибир сўровномада иштирок этган ва ўз фикрларини билдирган форумдошларга топикстартер сифатида ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Мазкур тўмтоқ хулоса ила, модератордан мавзуни ёпишни сўрайман. Рахмат!

[MOD]Mavzu yopildi![/MOD]

Alouddin 09.08.2012 00:10

Мактаб формаси: нима берса, олаверамизми?
 
Июль ойида кизим укийдиган мактабдан хабар келди – янги укув йилидан янги форма жорий этиларкан.

Мактаб формасига асло каршилигим йук. Нафакат форма, балки боланинг билим олиши учун керакли барча нарсани марказлашган тартибда мактаб оркали ташкил килинишини хам куллаб-кувватлайман, чунки барча ота-оналарнинг хам бунинг учун вактлари, укувлари етмайди. Лекин бир нечта саволлар тугилди.

1. Бу мактабда форма кейинги 4-5 йил ичида учинчи маротаба узгармокда. Кейинги йил яна бошка форма уйлаб топилмасмикан?

2. Формаларнинг тикилишига ва танланган материалга эътирозлар куп экан. Кизикарли томони – форма барча учун бир размерда тикиларкан (1-синфлар учун бир хил, 2- синфлар учун бир хил ва х.к.) Материаллар ва уни тикувчи фирма танланиши кандай амалга оширилади? (Узи, умуман, бу «бир йиллик» формалар жорий этилиши кайсидир тадбиркорнинг тегирмонига сув куйишдангина иборат эмасми?)

3. Форма ранги, шакли ва бошкалар укув йили бошланишига 2 ой колганда эълон килинди ва «РайОНО» дан тасдикланган, дейилди. Буни ота-оналар комитети, анча олдинрок келишиб, белгиласа булмайдими (Ота-оналар шунга караб харакатни олдинрок бошлашарди)?

Бу хакда фикрларингизни билдирсангиз. Сизнинг мактабингизда бу иш кандай йулга куйилган? Агар халк таълими тизими мутасаддилари хам шу ерда булишса, бу борадаги йул-йуриклар аслида кандай, шуни айтишса…

Anvar Atakhanov 09.08.2012 00:24

Цитата:

Сообщение от Alouddin (Сообщение 779293)
Сизнинг мактабингизда бу иш кандай йулга куйилган?

Бизда ота-оналар ва укувчилар уртасида танлов эълон килинди (форма дизайни ва материал тури) манимча хали бирор карорга келинмади, хар хил вариантларни куришаяпти. Мен хам кизимга тиктиришим керак. Бозорларда мактаб формалари умуман йук.

Биллур 09.08.2012 00:31

Iltimos, iloji bo'lsa ommalashishi mumkin bo'lgan o'quvchi va o'qituvchilar formalari ilova qilinsa. Oldindan tashakkur.

Alouddin 09.08.2012 00:35

Цитата:

Сообщение от Anvar Atakhanov (Сообщение 779301)
Бизда ота-оналар ва укувчилар уртасида танлов эълон килинди (форма дизайни ва материал тури) манимча хали бирор карорга келинмади, хар хил вариантларни куришаяпти.

Менимча хам, бу тезда "юмалок-ёстик" килиб битказадиган иш эмас. узок уйлаб, бир карорга келиш керак ва унга доимо амал килиш керак. Токи фарзандини 1- синфга бераётгандаёк ота-она билсин, боласи 9-синфгача кандай формада юради.


Текущее время: 09:01. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»