![]() |
Цитата:
|
Майли, мен сиз томонман. Кушикда умуман тажаовузкорлик йук ва у барча меъёрларга мос келади дейлик. Майли, тарбиявий томонлари хам бордир.
Лекин, хеч булмаса тилимизга нисбатан хурматсизлик килаётганидан куз юммаслигимиз керак. Жумлаларни каранг. Накадар ғализ ва кўчанинг гапи... Хаммаси шевада... Кушикчи адабий тилни хурмат килиши керак. Масалан, Жахонгир Отажонов хам РЭП айтди. Лекин, рэпда маъноли сузларни куллади, адабий тилдан чекинмади. Бир мисол уша кушикдан: "Майли, майли, мени ташла хижрон чулига" Тажрибасиз шифокор инсон танасини касал килиб куяди. Савиясиз кушикчи эса инсон дидини касал килиб куяди. Тана саломатлигини тузатиш мумкин, лекин айниган дидни тузатиб булмайди. Энг қабул қила олмаётган хакикатим нима биласизми? Онгли инсонлар, катта ёшлилар хам маъно-мазмунсиз РЭП ни нормал холат сифатида кабул килишяпти. Мен рэпдан уни санъат дея ардоклашга арзирлик биронта хам жихатни кидириб-кидириб топа олмаяпман. Санъатни нимага ардоклашади? Чунки, уни чуккига киёслашади. Хамма хам чика олмайди. РЭП гачи? Хамма хозирнинг узидаёк рэппер булиши мумкин. Чунки, у учун истеъдод талаб клиинмаяпти. Маъноли , адабий нормаларга талаб бердаиган шеър, кучли овоз ва уткир мусика - буларнинг хеч бирига рэпда хожат сезмайсиз. Шундай экан, кийинчилик йук - тўтидек бир сўзни такрорлаб ўтираверинг. 3-4 кундан кейин сизни хам рэппер дейишади. РЭП нинг оммалашганига хам аслида энг катта сабаб мана шу - уни осонгина узлаштириш мумкин. |
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Тарбияга ҳам анча таъсир қилиши бу турган гап, лекин ҳамма болачалар РЕПни тингламаяптику. Масалан мани жиянларим Сардор Раҳимхоннинг "Самарқанднинг гўзали" қўшиғини севиб тинглашарди. Улар ҳали ёш бола, сўзларига умуман эътибор бермайди, бироқ севиб тинглайди. Нима учун, чунки улар мана шу қўшиққа маза қилиб рақсга тушишади. Сўзларини маъносига эса умуман қарашмайди. Демоқчи бўлганим, РЕПни эшитадиган болалар ҳам мани фикримча сўзларини маъносига умуман эътибор беришмайди. Уларга фақат айтилиш услуби, мусиқалари ёқса керак. Фикримни ойдинлаштириш учун яна бир нарсага тўҳталиб ўтаман, ман ҳам ёшлигимда, ҳали севги деган нималигини тушунмайдиган вақтимда, яхши кўрганимдан, айтилиши ва мусиқалари ёққанидан тўйларда ШАҲЗОД гуруҳини севги ҳақидаги қўшиқларини ижро этардим. Бу шунчаки қизиқиш бўлган холос. Лекин афсус ҳозирги болачаларнинг фикри ва ўйлашларини билмайман |
Цитата:
Энди қўшиқ матнига келсак, уни мен ҳозирдаги бир жараён натижаси деб билган бўлардим. Шахсий кузатишимча, асосан марказда, ўзини "Янги ўзбеклар" деб билгувчи айрим элита қатлам вакллари соф ўзбек тилида гапиришмайди. Билмадим, бунга сабаб уларинг русча таълим-тарбия олиб, ўзбек тилини билмасликларида ёки ўзбек тилида гапириш қолоқлик деб билишларидами (курсимизда шундай фикрловчилар талайгина эди). Русча қўшиб гапириши замонавийлик белгисидек гўё. Қўшиқ сўзлари, биринчидан, шевага оид, сўзлашув услубида. умумадабий меъёрларга зид. Иккинчидан, у қоришиқ, бу ҳам ўзбек тили қоидаларига мос эмас. Бошқа тиллардан сўз олиш орқали луғат бойитиш деган тушунча бор лингвистикада, фақат бунда олинган сўз ўз ҳолича қабул қилинса муқобили бўлмаса, қўшиқдаги русча сўзларнинг (аслида улар ўз тили қоидаларига ҳам мос келмайди) бизда муқобили бор. |
Bahriddin Shayvaliev, Husen Tangriyev, Тепада келтирилган шеърингизда тарбияга тугри кем идиган ёки болаларни котилликга йуналтирадиган жойини курсатинг?? агар курсата олмасангиз ёзган постингиз оддий :tatice_02: бундан ташкари бировни бе айб очик тухмат килаяпти деган фикрга келаман
|
Цитата:
|
JasurBek Urinboev, Канака тарбияга тугри кемидиган жойи келинг бундан буён бу мавзуда мисол килиб курсатамиза яъни гапни исботи сифатида. Кани манга мисол килиб курсатиниг юкорида келтирилган шеърда тарбияга тугри кемидиган жойини. мен юкоридаги постларимда эътибор берган булсангиз уша шеърдан мисол килиб уни ёмон булмаган томонларини курсатдим энди сизларни навбатингиз.
|
| Текущее время: 04:02. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2026, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»