Цитата:
Сообщение от Kadambay Saytov
(Сообщение 832936)
Цитата:
Сообщение от Jabbor
(Сообщение 832814)
Аммо молия бўлими ҳар сафар ўз вариантларини тасдиқдан ўтказиб беришади. Шу масалада молия бўлими рахбарига учраганимда мактаб спец счетидан оласизлар деган жавобни олганман.
|
Молия бўлимига шунча шахсий мурожаат ёрдам бермаса, расмий (хат орқали) мурожаат этиб, расмий жавоб олиш керак, ва олинган жавобни нусхасини илова қилган ҳолда вилоят молия бошқармаси, ҳокимият ва бошқа бошқарув органларига мурожаат этиш керак.
|
Тўғри Сиз айтгандай расмий хат билан мурожаат қилиш керак. Аммо мактабдаги компьютерлар ишчи холатида бўлиши фақат информатика фани ўқитувчиси учун керакми? Оддий ўқитувчи мактаб директорига мурожаат қилиши мумкин. Бу мурожаатлар учун жавоб хам беришмайди. Аммо бир кези келганда текшириб тўғрими , нотўғрими тузлаб кетишади. Мактаб директори эса хизмат хати билан вилоятга эмас, шаҳар молия бўлимига ҳам чиқа олмайди.
Қадамбой Мактабимизга 2011 йил декабрь ойида янги компьютерлар келган. Компьютерлар учун Махсус мебел келмаган. Аммо оддий парталарга ўрнатиб қўйганмиз. Ўрнатиб кетган ташкилот АКТ тузиб ишлатишни маън этиб кетган. Камчиликларни бартараф этдик. Фақат махсус мебел келмаган. Бир неча марта Сиз айтгандай мактаб рахбарига хат билан ёзма равишда мурожаат қилдим. Хеч қандай жавоб бўлгани йўқ. Гороно рахбарига хам июль ойида ёзма мурожаат қилдим. Бу хатга хам жавоб бўлгани йўқ. Фуқароларнинг мурожаатлари ҳақидаги қонуннинг мактаб директори ва гороно мудирига алоқаси йўқ бўлса керак, яна билмадим.
Аммо 30 ноябрь куни мудир келиб бир йилдан буён ишлатмаяпсан бошқа мактабларда бундай компьютерлар йўқ деб хамма айбни менинг бўйнимга қўйиб кетди. Сиз бўлса ёзма мурожаат қилинг дейсиз
|