![]() |
Агар шуни ҳаммасини ёзсам мактабдаги бошқа касбдошларимнинг ҳам айби очилади. Дарсга ўз вақтида кирмай пулни ўз вақтида олишади. Нимагадир дарс ўтмасликка узрли сабаб топиладию(масалан РайОНОдаги мажлис), пул олишга келганда ҳаммадан биринчи олишади.
Лекин аризам роман ҳажмида бўлиб кетса уни охиригача ўқишадими!?!? |
Цитата:
|
Аризани 3 нусхада ёзинг, 1- РайОНОга, 2- прокуратурага, 3-узингизга.
РайОНО узига топширсангиз, ишингиз имижида курилиб, "тинчиб кетиши" мумкин. Ерда директорнинг шериги булиши мумкин. |
Цитата:
|
Цитата:
|
Аризамнинг матни шундай бўлса бўладими?
*** TXTMФMTTЭБ мудири ********.га ***-мактабнинг ўқитувчиси ****Д.Р. дан Ариза Мен, **** Сиздан ***-мактабда бўлаётган қонунбузарликларга қарши чора кўришингизни илтимос қиламан. ***- мактабда раҳбарлик қилаётган Ф. Исми 1)2011-2012 йилда уйда ўқитиладиган ўқувчига бириктирилган ўқитувчиларнинг пулини (шахсан меники - 270минг сўм) фин отделга бераман деган баҳона билан бермади 2) Пахта мавсумида қатнашмадинг деб 2011 йилнинг октябрь ойи учун ёзилган маошимдан 70 минг сўм олиб қоди 3) Мактабга контрол ревизия бошқармасидан текширув келганда ревизорга бераман деб ҳар бир ўқитувчидан 70 минг сўмдан йиғди. Мен бу пулни 40 минг сўмини берганим учун кейинги ўқув йилида дарс соатларим қисқаришини айтди. 4) Мактабнинг коридори учун айтилган 175 минг сўмни бермаганим учун маошимга қўшиладиган устама ҳақини олиб ташлади( мен иккита синф хонасини таъмирлаш учун ҳамма керакли масаллиқларни олиб, таъмирлаш ишларини олиб бораяпман) 5) Мактабда инглиз тили ўқитувчиларининг доимий ишламаслиги, айрим пайтларда дарслар қўшиб ўтилганлиги сабабли мактаб ўқувчилари билимлар синови ва олимпиадада юқори ўринларни олишмади. Мен қандай қилиб бундай шароитда юқори натижаларга эришишим мумкин. Ҳурматли ***, Сиздан юқорида кўрсатилган ҳолатлардаги қонунбузарликлар яна қайта такрорланмаслиги учун ёрдам беришингизни сўрайман. 25.06.2012 йил имзо |
Узр, бундай аризани биринчи марта ёзишим, шунинг учун сизлардан маслаҳат сўраяпман.
|
Хеч нарсани исбот қилиб бера олмайсиз, агар:
- сиздан ушлаб қолинган пуллар буйруқ билан хужжатлаштирилмаган бўлса - сиз тулиқ ойлик маошингиз ёзилган ведомостга қўл қўйган бўлсангиз - сиз берилган пораларни нақд пул билан ўз ёнингиздан тўлаган бўлсангиз - пул ушлаб қолинаётганда, пора берилаётганда икки ёки ундан ортиқ гувохингиз ёзма кўрсатма бермаса - Дарсларни қўшиб ўтганлигингиз хақида ёзма хужжат, буйруқ ёки табел бўлмаса. Хуллас хеч қандай чора кўрилмайди. Аксинча, хамкасбларингиз сиздан хафа булишади. Сабаби текширувчи қанча юқори идорадан келган бўлса шунча кўп қўшимча солиқ йиғилади. Бундан кўра осонроқ усули бор: рахбарга қарши барча компромат маълумотларни хужжатлаштириб рахбарнинг олдига киринг, хужжатларни нусхасини топширинг ва сизни хурмат ила солиқлардан озод қилиши кераклигини айтинг. Қарабсизки, тез орада рахбар ёрдамчиси бўласиз ва сиз хам пул йиғишни бошлайсиз. |
Цитата:
контрол ревизия бошқармаси – назорат-тафтиш бошқармаси; ревизор – тафтишчи; мактабнинг коридори – мактаб биноси йўлаклари; масаллиқлар – қурилиш материаллари (агар тўғри тушунган бўлсам). Хонимлар ва жаноблар, айниқса, ўқитувчилар, унутманг! Тилга эътибор – элга эътибор! |
Шокир ака ариза матнини ўзбек тилининг барча қоидаларига эътибор қилган ҳолда ёзсам ҳам арзигулик ёрдам топишимга кўзим етмай қоляпти.
|
| Текущее время: 10:14. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»