uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Библиотеки (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=412)
-   -   Ким нима ўқияпти?... (https://uforum.uz/showthread.php?t=4578)

Nigora Umarova 16.11.2015 18:36

Цитата:

Китоб ва китобхон ўртасидаги алоқа. Бугунги ноширчилик фаолияти талаб ва таклиф қонунига бўйсунадими? Ноширчиликнинг ўзига хос ҳаётий принциплари борми?
Бугунги кунда вақт тақчил бўлган замонда яхши китобни танлаб ўқиш мушкул бўлиб қолди. китоб кўп, вақт кам.
Эртага URadio.uz студиясида "Академнашр" нашриётининг директори Санжар Назар билан бўладиган мулоқотимиз шу ҳақида бўлади. Мулоқот тўғридан-тўғри эфирга узатилади. Ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса, саҳифамда ҳам қолдирсангиз бўлади.
Агар Санжар ака ношир бўлмаганларида, албатта етук адабий мунаққид бўлар эдилар. Буни уларнинг "ХХ аср ўзбек адабий танқидчилиги" китобидаги биргина мақоладан ҳам, 2000 йилларда адабий нашрларда чоп этилган мақолалардан ҳам билиб олса бўлади.
Ўз ишининг моҳир устаси бўлган ношир, албатта, асарни адабий синтез қилиш қобилиятига ҳам эга бўлиши керакмикан... Шунда енгил-елпи адабиётлар сони қисқарармиди?...
"Академнашр"да чоп қилинган китобларга назар солсангиз, у "Пуанкаре" бўладими, Рауф Парфи, Абдулкарим Баҳриддин, Ҳалима Аҳмад, Зебо Мирзо, Хосият Рустамоваларнинг шеърий тўпламларими ёки "Имло луғати", бошқа тилга оид луғатларми юксак савияси, дид билан безатилганлиги билан ажралиб туради. Бунда албатта дизайнер рассом Баҳриддин ака Бозоровнинг ҳам ҳиссалари бор.
Хуллас, ушбу нашриётда нашр этилиши режалаштирилган китоблар "минг чиғириқдан ўтказилиб", сўнгра "ғалвир сувдан кўтарилади".

https://img.uforum.uz/images/ggdwptg3080716.jpg

Sparc 17.11.2015 12:31

Цитата:

Сообщение от Sparc (Сообщение 1054232)
Шанба куни янги очилган "Китоб олами" га бордим ( "Пропагандист" деган китоб магазини буларди щу ерда).
Шахсан узим, узбек тилида Шухрат Ризаевнинг "Баходир Йулдошев театри", Олимжон Салимовнинг китоби, Рауф Парфининг сайланмаси, рус тилида Анна Ахматова, Б.Пастернак, А. Вознесенскийнинг шеърий тупламларини олдим.

Умуман хаёлдан кутарилибди, уша куни А. Дюманинг "Три мушкетера"ни хам олгандим. Мактаб, студентлик даврида укиб чиккандим, энди яна укийдиган булдим.

Nigora Umarova 20.01.2016 13:52

Цитата:

Сообщение от Sparc (Сообщение 1044075)
Эркин Аъзамнинг "Шовқин" романини ўқиб чиқдим.
Роман нима мақсадда ёзилганини тушунолмадим. Бир тарафдан, 70-80 йилларда ўзбек киносидаги муҳит, айрим таниш "арбоб"ларнинг ҳаёт тарзи хроникаси дейиш мумкин.
Бошқа тарафдан, романни иккинчи номини "Масковдаги ишқий саргузаштлар" деб қўйса ҳам бўларди.

Хуллас, роман ниманидир кўзлаб ёзила бошлангану, кейин воқеалар шовқинида мақсадни йўқотиб қўйган кўринади.

"Шовқин"ни ўқиб чиқдим. Асарнинг "Шовқин" деб аталишига сабаб, шовқин-сурон ҳаётда осудалик истаб, ўтган ҳаётини мушоҳада қилиш жараёни кўрсатилганлигида деб билдим. "Хроника" ҳам крсатилган-у, бироқ моҳият қаерда бўлсанг ҳам ўзлигингни ва ўз илдизингни унутма деган ғоя эмасмикан?..
Асар бош қаҳрамони Фарҳоднинг туғилганлигида "Фидел" деб аталишида ҳам гап кўп.

Sparc 21.01.2016 11:11

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 1061625)
моҳият қаерда бўлсанг ҳам ўзлигингни ва ўз илдизингни унутма деган ғоя эмасмикан?..

1. Банально
2. гоя йук жойда гояни кидириш ва уни топиш, тасанно.

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 1061625)
Фарҳоднинг туғилганлигида "Фидел" деб аталишида

Совет даврида Алишерлар Алик, Санжарлар Санчо, Худойберган, Худойбердилар Богдан, Мирза ва бошка М дан бошланадигандар Миша каби узбекча исмларни "байналминалча" килиб чакириш русм булган.

Nigora Umarova 21.01.2016 12:23

Цитата:

Сообщение от Sparc (Сообщение 1061719)
Совет даврида Алишерлар Алик, Санжарлар Санчо, Худойберган, Худойбердилар Богдан, Мирза ва бошка М дан бошланадигандар Миша каби узбекча исмларни "байналминалча" килиб чакириш русм булган.

Бунда эса акси. Фидел Кастронинг номига уйқаш қилиб "Фидель" деб исм қўйилган-у, бироқ бобонинг ўғлига танбеҳи орқали Фарҳод деб одамлар атай бошлашган. Паспортда- Фидель, ҳаётда- Фарҳод.
Хуллас, китоб ёлғон ғояларга алданиб қолган авлод ва ўзлигини таний бошлаган авлод ўртасидаги муносабат ҳақида. Китобдаги "шовқин-сурон" воқеалардан мен шуни англадим.
Sparc, ҳар бир китобхон асарга ўз ракрсидан қарайди. Шунга кўра таҳлил ҳам турлича бўлади. Мени фикрларим Сизнинг асар хусусида чиқарган хулосангизга мос келмаслиги табиий ҳолат.

Sparc 23.03.2016 10:37

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 1061722)
Sparc, ҳар бир китобхон асарга ўз ракрсидан қарайди. Шунга кўра таҳлил ҳам турлича бўлади. Мени фикрларим Сизнинг асар хусусида чиқарган хулосангизга мос келмаслиги табиий ҳолат.

Буни инкор қилмайман. Лекин сизнинг бу асар хақидаги фикрларингиз негадир мени фикрларимни инкор қилишдан иборат. :)

Sparc 23.03.2016 10:40

Лев Толстойнинг "Война и мир" романини ўқиб чиқдим. Студентлик пайтида ўқиганим эсимда.

Nigora Umarova 13.04.2016 07:27

Цитата:

Сообщение от Sparc (Сообщение 1067681)
Буни инкор қилмайман. Лекин сизнинг бу асар хақидаги фикрларингиз негадир мени фикрларимни инкор қилишдан иборат. :)

Оффтоп:
Йўғе-е-ей, мен ўзимнинг нуқтайи назаримни билдирдим, холос. Инкор хусусидаги фикр хаёлимга ҳам келгани йўқ эди.

Эркин Аъзамнинг "Пакананинг ошиқ кўнгли" тўпламидаги "Шоирнинг тўйи", "Ёзувчининг боғи", "пакананинг ошиқ кўнгли" қиссаларини қайтадан ўқиб чиқдим. "Шовқин"нинг мутолаасини, балки тушунмагандирман, деб қайтадан бошладим. Ёзувчининг жимжимадор, қочиримли, истеҳзоли сўз ишлатиши китобхонни ўзига тортса керак.
Хуршид Дўстмуҳаммаднинг "Қичқириқ" ҳикоялар тўплами кейинги мутолаам сафида. Ундаги "Жоду", "Қичқириқ" ҳикояларини аввал ҳам газета ва журналларда ўқиган эдим. Мен учун номаълум бўлган икки ҳикоя ҳам бор экан. умуман олганда, ёзувчини сюжет ёритишдаги фалсафий ёндошуви жуда ҳам ёқади.

Sparc 13.04.2016 10:47

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 1069357)
Эркин Аъзамнинг ... "Шоирнинг тўйи"

асари Булгаковнинг "Театральный роман" услубидан фойдаланиб, лекин Эркин Аъзамга хос, анча енгил ёзилган. "Шоирнинг тўйи" даги ҳар бир персонаж, совет даври ўзбек адабиётидан хабардор одам учун, яхши таниш. Қиссада гап Усмон Носирнинг юбилейи хақида кетган, марказқўм котибаси (Мафкурахоним), Оқсоқол шоир (Уйғун), Жиянбека ҳам кимлиги маълум.

Sparc 25.04.2016 12:17

Кеча "Китоб олами"га кирдим. Саид Ахмаднинг "Йўқотганларим ва топганларим", Шухрат Ризаевнинг "Изтироб санъати" китобларини олдим.

Нигора Умарова айтган "Қутлуғ қон"нинг идеологиядан холи бирламчи вариантини қидирдим, лекин тополмадим. Нима учундир, Чўлпон, Усмон Носир, Ғафур Ғулом, Ойбекнинг бирорта китоби йўқ. Эҳтимол, нашриётлар уларнинг кўп томли асарлар тўпламини чоп этиш етарли деб ҳисоблашар.

Шу билан бирга, магазиндаги жавонларнинг айрим қаторлари биргина муаллифнинг китоблари билан тўлдирилган. Масалан, Тоҳир Маликнинг қатор китоблари орасида бироз бегонасираб турган Чингиз Айтматовнинг лотин алифбосидаги "Жамила"сини учратиш мумкин, шу қаторнинг энг четига Абдулла Қодирийнинг китоби "сургун" қилинган.

Бошқа жавонда бутун бир қаторни Турсуной Содиқованинг китоблари эгаллаган. Рўмол ўраган, кўзойнак таққан опахонимизнинг анчагина жиддийроқ қиёфалари китобларнинг муқовасидан бизга юзланган. Эҳ-ҳе, нима мавзулар ёритилмаган дейсиз, "овсинчилик" бўладими, хуллас бирорта мавзу четда қолмаган. Ётволиб ўқиш керакдир-у, ҳоҳиш йўқ.

Негадир ўзимизда чоп этилган рус тилидаги китобларни ҳам деярли учратмадим, масалан, Э. Ртвеладзенинг тарихимизга доир китобларини тополмадим.


Текущее время: 17:24. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»