Иван Симаков |
19.09.2010 14:11 |
Қисқа жавоб:
- ўргатиш учун: С, С++, Ruby, Python, Lisp/Scheme, PHP, Java (лекин иложи борича узоқроқ турган маъқул бунисидан); Postgres, MySQL, Linux, Networking, Assembler;
- Бейсик/Паскал китобларининг жойи ахлатхона ё музей.
--------------
Дастурлаш тилининг фарқи катта, тушунишимча -- ўқувчи ҳам фойдали нарсаларни ўрганиши лозим, ҳам буни тез амалга ошириши керак.
Дастурлаш соҳасида билимларнинг эскириши жуда тез содир бўлади: ҳозир Javaнинг маълум бир библиотекасини 12 ой ўрганса, ушбу муддат охирида билимининг ярми эскирган бўлади.
Эски билимнинг нима фойдаси бор? Ўқувчиларга ҳам асосларни бериш лозим (дастурлаш тили буйруқлари, структуралар, алгоритмлар ва ҳоказо) ҳам эртага ишлаб чиқаришда қўллана оладиган асбоб ҳам... Бейсикка катта ҳурмат билан қарасам ҳам, уни ҳозирда қайси ташкилотта ишлатиш мумкин?
Аслида С++нинг ўзига ҳам шиддатли тазийиқ ўткизилаётган бир пайтда, энг замонавий инструментарий билан танишиш ўрнига "асосини билса бас" деган тушунча билан, эски нарсани ўқитиб, ўқувчилар умрини зое кетказиш шартмикин?
Энди ўқитувчиларнинг эски дастурлаш тилларини билганлари ва фақат ўлардан дарс бера олишлари бу бошқа масала.
Лекин мактабни битириб чиққан ўқувчи 3-4 ой ичида институтда таҳсил олмасдан, исталган корхонага киришиб кета олиши лозим. Бунинг учун замонавий дастурлаш тиллари ўрганган бўлиши ва умумий концепциялар билан таниш бўлиши лозим. Корхонанинг баъзи хусусиятларига эса (махсус библиотека, дастурлаш тиллари, базалар ва ҳоказо) ушбу 3-4 ой ичида мослашади, ўрганади.
|