uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ижод хусусида сўз (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)
-   -   Адабиётдан ахволлар кале :) (https://uforum.uz/showthread.php?t=6271)

AbuMuslim 17.01.2009 23:46

Хурматли Нигора хоним... жуда яхши маълумотларни келтирибсиз... барака топинг...
мен хам сизга тақлид килиб бир маълумотни келтирсам(дағи) бу изланишимизга ёрдам беради деб умид килсам... : )
"...ХΙΙΙ-ХΙV асрларда, айниқса, Мовароуннаҳр ва Хуросон адабиёт аҳллари орасида «Хамса» ёзиш удум бўлган. Маълумки, Хамса бешлик дегани. Яъни. бешта мустақил достондан иборат битта йирик асар. Шу бештадан биттаси албатта Искандарга бағишланган достон бўлган. Низомий Ганжавийнинг «Искандарнома», Хусрав Деҳлавийнинг «Ойнаи Искандарий», Абдураҳмон Жомийнинг «Хирадномаи Искандарий» достонлари шулар жумласидандир. Алишер Навоий ҳам худди шу йўлда «Хамса» битган ва ичида «Садди Искандарий» достони бор. Унда шоир македониядик Искандарни қаҳрамон қилиб олади. Унинг ҳарбий юришлари, устози Арасту билан савол-жавоблари, суҳбатлари, умуман олганда, қилган ишлари ҳақида сўз юритади.
Достонда «Зулқарнайн» сўзи учрамайди, Искандар бўлиб келади ва асосан Искандар Мақдуний яшаган давр тасвирланган. Савол туғилади: нега достон «Садди Искандарий» деб номланган? «Сад» девор дегани ва уни, Қуръонга кўра, Зулқарнайн қурган. Тўғри, Алишер Навоий достонни «Садди Искандарий» деб номлайди, лекин бевосита девор ҳақидаги тасвирларни бор-йўғи икки бетга жойлаган. Унда келишича, Искандар девор қурдиради, девор хом-ашёси асосан тош бўлади ва темир билан мустаҳкамланади. (Алишер Навоий. «Садди Искандарий». 11 том, 465-466 бетлар.)
Ваҳоланки, Қуръонда зикр этилган Зулқарнайн деворни Яъжуж ва Маъжужлардан сақланиш учун темир ва мис эритмаси қоришмасидан қуради. Алишер Навоий «Искандар Мақдуний кўчманчи қабилалар ҳужумларига қарши Ўрта Осиё ва Қовқозда қурган девор»10ни назарда тутган бўлиши мумкин. Алишер Навоий замонида ҳам бу икки шахс ҳақида тортишувлар бўлган. Тўғри, «Садди Искандарий» достони тарихий асар эмас ва ундаги воқеаларга биз тарихий ҳужжат сифатида қарай олмаймиз. Шоир «Хамса»нинг қолган достонларида - «Фарҳод ва Ширин»да жавонмард йигит, «Лайли ва Мажнун»да афсонавий ошиқ, «Сабъаи сайёр»да адолатсиз подшоҳ тимсолларини тасвирлагани сингари, «Садди Искандарий» да ҳам бадиий ижод маҳсули ўлароқ буюк ва фазилатли подшоҳ тимсолини яратди. Яъни, улуғ шоир инсонпарварлик ва адолат ҳақидаги ғояларни етказишга аниқ шахс - шоҳ Искандар номидан фойдаланган. Бадиий ижодкор бундай усул қўллашга тўла ҳақлидир..."
Тўлик маълумот

Nigora Umarova 24.03.2009 16:36

O'quvchilarim bilan test variantlarini yechayotganimda quyidagi savolga duch keldim.
Цитата:

Ikki so'zdan iborat she'r yozgan shoirni toping.
Izlay-izlay javobni topdik. Ushbu she'r muallifi shoir Faxriyor ekan. She'r ham ajoyib
Цитата:

Oy...
Bolta...
Siz ushbu she'rdan qanday ma'no topgan bo'lardingiz?

Nigora Umarova 01.04.2009 13:48

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 195436)
Цитата:

Oy...
Bolta...
Siz ushbu she'rdan qanday ma'no topgan bo'lardingiz?

Forumdoshlarning javoblarini kutdim. Biroq...
Mayli, o'yin boshlagan inson hamisha o'yinni oxiriga o'zi yetkazib qo'ymog'i darkor. Shundan kelib chiqqan holda o'z fikrimni bildirsam.
She'rni uch xil tahlil qildim.
Цитата:

Dastlabki ma'no:Oy va bolta so'zlarini qo'shsak, yagonaoybolta so'zi kelib chiqadi.
Цитата:

Ikkinchi ma'nosi: Jinoyatchi tun o'z jinoyatlarini oy yorug'ida amalga oshiradi, demoqchi shoir...
Цитата:

So'nggi ma'no: Yangi chiqqan Oyning, ya'ni Hilolning tun qo'rong'usida oybolta shakliga ishora etilayotganday go'yo...

Tohir Malik 01.04.2009 14:44

Цитата:

Кенгаш

(Кенгашли туй таркалгандан кейин содир булган хангома)

Хазрат Алишер Навоий «Эсиз такдир экан. Кайдин билибмиз. Азизим дунёга бевакт келибмиз», деган эканлар. Хазрат бу дунёда «бадиий кенгаш», «тахрир хайъати» деган нарсалар борлигини билганларида бундай демасдилар. Тасаввур килиб куринг: «Фарход ва Ширин»ни ёзиб, хар сахифасини кучиртиришга бита булка нон нархида хак тулаб, нашриётга ёки пьеса шаклида театрга олиб келдилар. Нашриётда тахрир хайъати, театр ва кинода «бадиий кенгаш» деб аталмиш сергак посбонлар гурухи борким, хар кандай зотга акл ургатмак уларнинг юмушидир. Африканинг кайси бир бурчагида жон сакламакда булган «цензура» аталмиш идора ходимлари хам бу посбонларни курганларида куллук килиб турарлар деган афсоналар хам бор. Демак. Ул азизларимиз «Фарходу Ширин»ни укиб чикдилар ва муаллифга дедиларким: «Алишер ака, сизнинг куп ашъорларингизни укиганмиз, айрим шеърларингизни санъатимиз юлдузлари кушик килиб айтадилар. Сизга хурматимиз баланд. Аммо лекин бу янги асарингизда бир оз шошибсиз. Унда кераксиз кахрамонлар куп. Масалан, Ёсуман холла образи. Икки севишганларни ажратувчи ёмонлар бизнинг жамиятимизда йук. Аксинча, ким бир-бирини севиб колса дархол тую томошалар билан ковуштирилади. Демак, Ёсуман холла образи хаётий эмас. Ундан ё воз кечинг, ё ажратувчи эмас, кушмачига айлантиринг». Хайъат ёки кенгаш ун кишидан иборат булса – шу тарзда унта,йигирмата булса- йигирмата фикр айтилади-ю, шоир хазратлари асарларини култиклаб, минг пушаймон билан изларига кайтадилар. Беш юз йил аввал улиб кетганим яхши булган экан, деб Худога шукроналар айтадилар.
Биз таъриф килаётганимиз посбонлар хама сохада донодирлар. Дейлик, уларнинг хукмига «Уч мушкатёр» деган роман кулёзмаси келди. Албатта уларга Александр Дюма деган ном таниш. Гап бошлайдиларки: «Хурматли Дюма ака, аввалги асарларингиз бизга жуда-жуда ёккан. Лекин бунисига анча шошибсиз, хатто халкаро микёсдаги хатоларга хам йул куйибсиз. Масалан, Франция кироличасининг аллакандай чет эл эркаги билан мухаббатини кандай изохлайсиз? Сиз муаллиф сифатида кироличанинг эрига бундай ишончсизлик билдиришга хаккингиз йук. Сиз бевафо киролича сифатида кимни назарда тутаяпсиз? Малика Диананими? Унда Дартаньян ким? Унинг хайдовчисими? У холда асарингизда автомабиль халокати хам булиши шарт. Асардаги сиёсий хато шундан иборатки, кироличанинг бундай бемаъни мухаббатини укиган укувчи барча кироличалар шунака экан, деган хато карорга келади. Холбуки, Европанинг куп мамлакатларида хозир хам кироличалар яшаяптилар. Ундан ташкари давлатлар рахбарларининг аёллари хам киролича макомидадирлар. Тугри, Россия президенти бу масалага жиддий эътибор бермаслиги мумкин. Аммо Германия канцлери ёки Италия бош министри бундан ранжишлари табиий. Сиз бу асарингиз билан Германия ва Франция уртасидаги дустлик муносабатига рахна соласиз. Уйлаб куринг: нима учун Франция кироличаси немис ёки итальян йигитини севмади? Асарда ортикча кахрамонлар хам бор: Арамис, Атос, Партос деганлар асарда нима килиб ивирсиб юришибди. Хама вазифани Дартаньянга юклайверинг ва асарни жиддий равишда кискартирсангиз ундан ширингина хикояча чикиши мумкин. Кейин асарни кучиришда хато хам утибди, сиз бунга эътибор бермабсиз. Биз «мушкетёр» деганингизга тушунмадик. Аслида «Аушкатёр» булса керак. Яъни, «пушкада отувчи», шундайми?
Умуман, хозирги ёзувчилар калта уйлайдиган булиб колишган. Манна, утган хафта Лев Толстоев деганлари ёстикдай китоб кутариб келди. Бошка гап куриб колгандай унда хам мухаббат машмашаси. Анна Каренинова деган хотин биттасига ишкибоз булиб колади. Во ажаб, агар хотин юраман, деса буйдоклар камми? Яна узини поездга ташлайди. Бу канакаси? Бу китобни укиган хотинлар Карениновага таклид килиб поездга ташланаверишса, поездлар графиги бузилиб, халк хужалигига зарар етмайдими? Хуллас, Дюма акажоним, сизга маслахат: куп укинг… »
Бу маслахатлардан сунг Александр Дюманинг ахволини тасаввур килаверинг...



Lutfillo Tursunov 01.04.2009 21:23

Катта раҳмат, Тоҳир ака!
Навбатдаги ҳангомаларингизни кутиб қоламиз.

Ulugbeck 03.04.2009 11:49

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 198806)
Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 195436)
Цитата:

Oy...
Bolta...
Siz ushbu she'rdan qanday ma'no topgan bo'lardingiz?

Forumdoshlarning javoblarini kutdim. Biroq...
Mayli, o'yin boshlagan inson hamisha o'yinni oxiriga o'zi yetkazib qo'ymog'i darkor. Shundan kelib chiqqan holda o'z fikrimni bildirsam.
She'rni uch xil tahlil qildim.


Цитата:

Ikkinchi ma'nosi: Jinoyatchi tun o'z jinoyatlarini oy yorug'ida amalga oshiradi, demoqchi shoir...
Цитата:

So'nggi ma'no: Yangi chiqqan Oyning, ya'ni Hilolning tun qo'rong'usida oybolta shakliga ishora etilayotganday go'yo...

Яна бир версия :)

Азоблар, аламлар, …
Қалбимни болтадек қиймалар чунон...
Қаддимни ҳам эгдилар ёмон.. (p.s. ойболта каби)
Эй ҳилол айт менга, балким биларсан,
Ҳаёт бунчалар – беомон?!

Nigora Umarova 03.04.2009 11:56

Цитата:

Сообщение от Ulugbeck (Сообщение 199854)
Яна бир версия :)

Азоблар, аламлар, …
Қалбимни болтадек қиймалар чунон...
Қаддимни ҳам эгдилар ёмон.. (p.s. ойболта каби)
Эй ҳилол айт менга, балким биларсан,
Ҳаёт бунчалар – беомон?!

Бир туп гул юз гунча очади деганлари шу булса керак. Чиройли тахлил килибсиз.

AbuMuslim 11.04.2009 14:54

Тохир Маликнинг "Танланган асарлар"ини ўкиб... куйдаги жумлаларга дуч келдим...

"...Хўш, муаллимларимиз илми, савияси, фикрлаш қобилияти қай даражада? Ҳархолда бир хил эмас. Назаримда паст савияли муаллимлар кўпроққа ўхшайди. Улар болаларга яхши билим беролмаганлари етмаганидек, илғор фикрли муаллимларни чалишади, уларнинг эркин юришларига халақит беришади. Нон ёпишни билмайдиган отинойи каби айбини беркитишга ҳаракат қилувчи муаллимлар ҳозир йўқ дейсизми? Мен аниқ фанлар муаллимларига баҳо бера олмайман. Бироқ, тарих, она тили, адабиёт муаллималари орасида билимсизларини кўп учратганман. Мени даҳшатга солгувчи нарса шуки, бу муаллималарда илм билан бирга рағбат, ғайрат ҳам йўқ. Мақола билан шеърнинг фарқига бормайдиган адабиёт муаллимлари йиллар мобайнида фарзандларимизга дарс бериб тирикчилик ўтказадилар. Бир мисол айтай: шу йил аввалида Халқ таълими вазирлиги хайрли иш қилди. Жумҳуриятдаги адабиёт муаллимларини пойтахтга чорлаб, таниқли навоийшунос олимлар иштирокида илмий анжуман ўтказди. Олимлар дарсликлардан ўрин олмаган Навоий ҳаёти ва ижодига оид муҳим мавзуларда маърузалар бошлашди. Иккинчи маърузадан сўнг узоқ йўл босиб келган муаллимлар аста-аста чиқиб кетавердилар. Бу қилиқлари билан улар, аввало, маданиятсиз эканликларини намойиш этдилар. Бу ҳолни фақат олимларга, ҳазратта эмас, балки ўз касбларига нисбатан бўлган беҳурматлик деб баҳо бериш мумкин. Қиссадан ҳисса шуки, барча муаллимлар йирик олимлар, ёзувчилар, жамоатчилик иштирокида синовдан ўтишлари шарт. Муаллимлар зиммасидаги масъулиятни чуқурроқ ҳис этайлик, ахир келажагимиз такдири кўп ҳолларда уларга боғлиқ-ку? Келажакни кимларга ишониш мумкин эмас, билиб олишимиз шарт эмасми?"

Тохир Малик, Танланган асарлар (7)

Nigora Umarova 13.04.2009 18:42

Жонкуярлик ила севимли ёзувчимизнинг фикрларини келтирганингиз учун ташаккур мухтарам Абу Муслим!

Таассуфлар булсинким, орамизда саводсиз муаллимлар бор. Гуруч курмаксиз булмайди. Бирок уз ишнинг фидойилари, жонкуярлари хам кам эмас.

Nigora Umarova 17.04.2009 11:09

Цитата:

Bugun so'fi kechagi ko'r, kar ateist,
Ko'r, kechagi so'fi bugun -karateist.

Erkin Vohidov
Ushbu baytda qaysi she'r san'atidan foydalanilgan?


Текущее время: 10:39. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»