Nigora Umarova |
14.09.2009 19:02 |
Цитата:
Сообщение от OmoN
(Сообщение 270593)
Эски ярани тирнаётганим учун форумдошлардан узр сўрайман. Юқоридаги мажбуриятларга яна қўшимча қилмоқчиман.
8) Ҳар куни эрталаб синфдаги барча ўқувчиларнинг тана ҳароратини ўлчаб ёзиб бориш (энди ўқувчининг соғлиғи ҳақида қайғуришни ҳам ўқитувчига топшириб қўя қолдик).
9) Ҳар куни эрталаб синфлаги ўқувчиларнинг сочларини текшириш (буниси энди ортиқча. ҳеч бўлмаса шу ишни ўқувчининг ота-онаси бажарса яхши бўларди).
|
Сиз айтган мажбуриятлар укитувчининг укувчиларга гигиеник тарбия беришига киради. Кунлар совиб киш келса укитувчига укувчиларнинг гриппга карши никобларини текшириш мажбурияти хам кушилади.
Изох:Укувчи хар куни уч хил никоб тутиб, хар икки соатда алмаштириб туриши керак.
Цитата:
Сообщение от OmoN
(Сообщение 270593)
10)Маҳаллада яшовчилар рўйхатини тузиш (маҳалла комитети нима иш қилади ҳайронман(!!!)). Яъни уйма-уй юриб ҳар бир хонадонда яшовчиларнинг туғилган йили, қаерда ўқиши, паспорт сериялари ва ҳкз маълумотларни йиғиш (қайси аҳмоқ эшикни тақиллатиб келган нотаниш одамга бу маълумотларни беради билмадим. Бу нарса ўқитувчига бу топшириқни берганларни қизиқтирмайди).
|
Махаллада яшовчилар руйхатини тузиш туман ХТББ томонидан укитувчига юклатилган мажбурият булиб, укув йилининг бошида- сентябрда ва уртасида-январда амалга оширилади(микро участка дейилади). Унга кура ахоли руйхати тузилиб мактабда ёки коллежда укийдиган укувчилар, болаларнинг сони ва руйхати тузилади. Хамда махсус дафтарга укувчи укиётган укув муассасига бориб укувчи хакикатан хам уша ерда укиётганлиги аникланиб укув муассасасининг мухри босиб тасдикланиб келинади ва топширилади. Бу иш бундан 10-20 йиллар олдин хам килинган.
Бу нарса мактабни укувчилар билан таъминлаш учун керак.
|