uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Умумий бўлим (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=605)
-   -   [Без оффтопа] Дин бўлимига эҳтиёж бор...(ми?) (https://uforum.uz/showthread.php?t=18332)

DURIAN 31.07.2012 16:59

Kerak, huddiki suvsagan odam qanday suv bilan to'yib tatmin bo'gandey, ateizm suvsizligini muborak, muqaddas Islom dini bulog'idagi zilol suv bilan to'ydirish kerey. man ZA man. Qarshi bo'ganla ***** (gitarasini) o'yashsin. Kim bo'lishidan qat'iy nazar.:cool:

Otabek Nuritdinov 31.07.2012 18:04

Kerak deb hisoblayman...

Chustiy 31.07.2012 18:23

kerak bo'lgani uchun ham o`z ovozimizni berdik ;)

Bahrom 31.07.2012 18:28

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 775132)
Diniy aqoidaga qiziquvchilar va diniy ilmi borlar uchun yopiq bo'lim ochilsa ham bo'ladi. Ishtirok etishni istaganlar bo'lim moderatorining va bo'lim ishtirokchilarining takliflariga binoan bo'limda qatnashadilar. Shunda janjal chiqmaydi.

Shunday qilinsa yaxshi bo'ladi.
Lekin din kimlar uchun oddiy mavzu bo'lsa kimlar uchun muqaddas, shuni unutmaslik kerak.

OmoN 31.07.2012 18:28

Цитата:

Сообщение от DURIAN (Сообщение 775171)
Kerak, huddiki suvsagan odam qanday suv bilan to'yib tatmin bo'gandey, ateizm suvsizligini muborak, muqaddas Islom dini bulog'idagi zilol suv bilan to'ydirish kerey.

Топикстартер Дин бўлими керакми деганди. Шу бўлим очилиши билан кимдир "Копипастист" ёки "Бахаист"ларгаям ўша бўлимга доступ бўлишини талаб қилишади. Кейин яна эски тос, эски ҳаммомга айланади. Администрация ҳар бир дин учун алоҳида бўлим очиб бермайди. Нари борса ҳамма дин вакиллари учун битта умумий бўлим очиб бериши мумкин (бунгаям шубҳам бор). Ана ўшанда жанжалнинг уясига айланади ўша бўлим.
Цитата:

Сообщение от DURIAN (Сообщение 775171)
Qarshi bo'ganla ***** (gitarasini) o'yashsin. Kim bo'lishidan qat'iy nazar.

Беҳурматлик уже бошланди.
ПС: Мен қўйган минус хабарнинг айнан шу қисми учун.

Мухаммад Сохиб 31.07.2012 23:43

Диний мавзуларда нимага кўпинча жанжал бўлади? Баъзиларимиз дин хақида гапирилса, дарров тескари тўнларини кийишади. Хатто, тарғибот, ташвиқот қилаётганликда ҳам айблаб юборишади. Натижада, бошланади...
Аслида, диний саводсизлик учига чиққанда ўлкамиз турфа оқим ва секталарнинг ғайри инсоний ҳаракатларидан кўплаб жабр кўрди. Ўша Ваҳҳобийси ҳам, Нурчиси ҳам, Акромийси ҳам яна бошқа фалонийси ҳам айни диний билимни ўрганишга рағбати бор-у, лекин тўғри манбани топа олмай боши айланиб юрганларни нозик жойидан тутти. Ўзининг ғояларини сингдирди. Шуни дин деб таълим берди. Айланиб бориб, ўз ватанига, қўшнисига, қариндошига қурол ўқталадиган даражага келтирди. Ваҳоланки, соф диний эътиқодга эга инсон ҳеч қачон бу каби ишларга қўл урмайди.
Диний бўлим очилса, қанақа бўлиши керак. Айни мана шу каби турфа ғаразли мақсадларни кўзлаган оқимлар фаолиятларининг хавфи, улардан ҳазир бўлиш йўллари, шу каби секталарга чорланган кишининг берадиган жавобларининг қандай бўлиши тўғрисида маълумотларни ўзида жо қилиши керак.
Ундан ташқари яна бир қанча фойдалик маълумотларни жойласа бўлади. Фақат, ният холис, келгусида берилаётган маълумотлар ортидан бошқа ғализ ғояларни ҳам ўртага чиқаришни кўзламаган ҳолда иш олиб борилиши лозим.

Ҳоҳ форум иштирокчиси бўлсин, ҳоҳ бўлмасин, ўз динини шу каби хатарлик йўлларга кириб қолмаслик, тўғри йўлда собит юриш қандай бўлади, каби ўта муҳим нарсаларни билиб олиш учун ўрганиб олмоғи керак. Бировларни мот қилиш учун, беҳуда гап сўзни кўпайтириш учун эмас.
Шу ўринда, ўзининг диндан хабардорлиги бўлмаган одам, турфа мавзуларда бўладиган бахсларда илмсиз сўзлагандан кўра сукут қилиб бахснинг натижасини кутгани ҳам яхши. Шунда жанжаллар бўлмайди.

Masud Mahsudov 31.07.2012 23:59

Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 775376)

Ҳоҳ форум иштирокчиси бўлсин, ҳоҳ бўлмасин, ўз динини шу каби хатарлик йўлларга кириб қолмаслик, тўғри йўлда собит юриш қандай бўлади, каби ўта муҳим нарсаларни билиб олиш учун ўрганиб олмоғи керак. Бировларни мот қилиш учун, беҳуда гап сўзни кўпайтириш учун эмас.
Шу ўринда, ўзининг диндан хабардорлиги бўлмаган одам, турфа мавзуларда бўладиган бахсларда илмсиз сўзлагандан кўра сукут қилиб бахснинг натижасини кутгани ҳам яхши. Шунда жанжаллар бўлмайди.

Қанийди, ҳамма ҳам шу фикрни тўғри тушунса... Дин, деса ҳозир кўпчилик бошқача ўйлашга ўрганиб қолган, ваҳолангки, аксариятимиз мусулмон оилаларнинг фарзандларимиз.

OmoN 01.08.2012 00:25

Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 775376)
Диний мавзуларда нимага кўпинча жанжал бўлади? Баъзиларимиз дин хақида гапирилса, дарров тескари тўнларини кийишади. Хатто, тарғибот, ташвиқот қилаётганликда ҳам айблаб юборишади. Натижада, бошланади...

Шунинг учун ҳам форумда диний бўлим очилишига қаршиман.
Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 775376)
ўлкамиз турфа оқим ва секталарнинг ғайри инсоний ҳаракатларидан кўплаб жабр кўрди. Ўша Ваҳҳобийси ҳам, Нурчиси ҳам, Акромийси ҳам яна бошқа фалонийси ҳам айни диний билимни ўрганишга рағбати бор-у, лекин тўғри манбани топа олмай боши айланиб юрганларни нозик жойидан тутти. Ўзининг ғояларини сингдирди. Шуни дин деб таълим берди. Айланиб бориб, ўз ватанига, қўшнисига, қариндошига қурол ўқталадиган даражага келтирди. Ваҳоланки, соф диний эътиқодга эга инсон ҳеч қачон бу каби ишларга қўл урмайди.
Диний бўлим очилса, қанақа бўлиши керак. Айни мана шу каби турфа ғаразли мақсадларни кўзлаган оқимлар фаолиятларининг хавфи, улардан ҳазир бўлиш йўллари, шу каби секталарга чорланган кишининг берадиган жавобларининг қандай бўлиши тўғрисида маълумотларни ўзида жо қилиши керак.
Ундан ташқари яна бир қанча фойдалик маълумотларни жойласа бўлади. Фақат, ният холис, келгусида берилаётган маълумотлар ортидан бошқа ғализ ғояларни ҳам ўртага чиқаришни кўзламаган ҳолда иш олиб борилиши лозим.

Мана бу мақсад учун форум мос келмайди. Бу ишлар учун алоҳида тематический сайт ва форум керак. Яъни бутунлай янги форум. Шунда аудитория ҳам бир-бирини тушунадиган бўлади. Аввал ҳар хил тоифали (диний ва дунёвий қарашлари бир-бирига умуман мос келмайдиган) фойдаланувчиларни йиғиб, кейин уларга диний мавзуда суҳбатлаш деб мавзу очиб бериш катта (виртуал) жанжалга олиб келади.
Цитата:

Сообщение от Мухаммад Сохиб (Сообщение 775376)
Шу ўринда, ўзининг диндан хабардорлиги бўлмаган одам, турфа мавзуларда бўладиган бахсларда илмсиз сўзлагандан кўра сукут қилиб бахснинг натижасини кутгани ҳам яхши. Шунда жанжаллар бўлмайди.

Агар ҳамма шунақа бўлганида мен ҳам янги бўлим очилишига қарши чиқмаган бўлардим.

Mahmud Jurat 01.08.2012 01:11

Ҳозирдан ақл ўргатишлар, "сен билмайсан, тўхтаб тур" дейишлар бошланаяпти. Диний тушунча ҳар кимда шахсий тушунча. Шунинг учун бу жойда ҳар қандай диний тарғиботга, "бизнинг динимиз" каби ибораларга ўрин бўлмаслиги керак. Ахир бошқалар насронийликни мусулмонликдан, буддавийликни насронийликдан кам санамайди. Диний масалаларни муҳокама қилиш мумкин, шахснинг дунёқарашини муҳокама қилиш мумкин эмас. Мана шу чегара бузилмаса очса бўлади. Менимча, бу чегарани билиб, сезадиганлар кам, кўпинча исломдаги қоидалардан чала чулпа хабардорлар бор холос. Бошқа динлардан кўпчилик умуман хабардор эмас. Диний билимлари кам бўлганидан бундай нозик чегарани сезадиганлар оддий кишилар, диндорлар, форумдошлар орасида 100 фоиз деб айтолмаймиз, демак болалар тили билан айтганда эртага "сен аҳмоқ, ўзинг аҳмоқ" жанжали аниқ бошланади. Оддий мисол, яқинда "ислом институтларининг бир нечасини битирганман" деган киши билан суҳбатда бўлдим ва унинг исломдан ташқари бошқа динлар қонун қоидалари,ички ақидаларидан ўта кам хабардорлиги мени ҳайратга солди. Бирон нарса айтсангиз "фақат мен ҳақман"дан нари ўтмайди.
Демак, бундайлар билан дин ҳақида эмас, аниқ бир дин, фақат ислом дини ҳақидагина суҳбатлашиш мумкин холос. Бундайлар билан бўладиган суҳбатингиз ҳатто ислом дини доирасида ҳам торга айланиб қолади. Чунки исломнинг бошқа динлардан афзаллиги ёки камчиликлари фақат ва фақат таққослаш, исботлаш орқали олиб борилиши тўғри эмасми? Шундай экан, менимча, бу кўтарилаётган муҳокама майдони талаблари камлик қилади, улар суҳбат бошиданоқ ўта аниқ қилиб белгиланиб олиниши лозимга ўхшайди. Мен муҳокама бошида ҳар бир маълумот, янгиликларни олиб келадиган суҳбат учун бундай бўлим очиш фойдали деб ёзган эдим. Охирги муҳокамаларни кўриб бундай бўлимнинг очилишига ва унинг фойдали бўлишига унчалик кўзим етмаяпти. Менимча, ислом тарғиботчилари муҳокамани чалғитиб, ҳеч кимга сўз бермасдан ва охири жанжал тортишувлар билан бўлим ёпилади.

Мухаммад Сохиб 01.08.2012 03:23

Цитата:

Сообщение от Mahmud Jurat (Сообщение 775404)
"сен билмайсан, тўхтаб тур"

деган гапларни ҳеч ким қилмаган бўлса-да, аммо гапингиз бизга қаратилгани кундек равшан. Мен юқоридаги гапларни кимнидир "билмайсан, жимтур" маъносида эмас, балким муайян масалада ўз илмига муносиб баҳо бериб, керак жойда сукут сақлаши жанжални олдини олишини таъкидладим.


Цитата:

Сообщение от Mahmud Jurat (Сообщение 775404)
Диний масалаларни муҳокама қилиш мумкин, шахснинг дунёқарашини муҳокама қилиш мумкин эмас.

Аксинча! Мутлақо тескариси! Баъзан диннинг шунақа масалалари бўлади-ки, уларни умуман муҳокама қилиш мумкин бўлмайди. Таълимот қандоқ келган бўлса, шундоқлигича бажариш керак бўлади. Албатта, Ислом динида.
Лекин шахснинг дунёқараши нотўғри бўлса, уни муҳокама қилиш керак. Ва, хатто баъзан лозим даражада бўлади. Нотўғри эътиқодда бўлса, тўғрилаш даркор. Минг афсуским, айни пайт орамиздаги ҳамма бунақа тушунчада эмас. Айни шунинг учун ҳам Омон ака кабиларимиз бундай бўлим очилишига қарши. Ўз навбатида чеклов ва талабларга амал бўлмаса, уларнинг фикрлари 100 фоиз ҳақ.

Цитата:

Сообщение от Mahmud Jurat (Сообщение 775404)
Демак, бундайлар билан дин ҳақида эмас, аниқ бир дин, фақат ислом дини ҳақидагина суҳбатлашиш мумкин холос.

Шундоқ ҳам ҳозирги пайтда форум саҳнида Ислом динидаги айрим таълимотлардан бошқа масалаларни муҳокама қўйиш умуман тўғри бўлмайди.
Бошқа динлар-ку қўя турайлик, Ислом динидаги баъзи тушунчаларни-да бахсга қўйиб бўлмайди.

Цитата:

Сообщение от Mahmud Jurat (Сообщение 775404)
Чунки исломнинг бошқа динлардан афзаллиги ёки камчиликлари...

Шу ерда гарчи мавзудан четда бўлса-да, ёзганларингизга эътирозим бор. Исломнинг бошқа динлардан фақат устунлиги бор. Камчилиги йўқ. Чунки, Ислом охирги мукаммал дин. Буни ҳар қандай ҳолатда исботлаш мумкин.
Мана кўряпсизми бахс-мунозара қаердан келиб чиқяпти. Ушбу нуқтада агар тор олинса, сизни мазкур сўзингиздан катта можара келиб чиқади.
Сиз бир неча ўқув юртларини тамомлаган лекин бошқа динлар ақидасидан бехабар инсон билан суҳбат қурганингизни айтиб, ўша одамни қораладингиз. Наздингизда, у одам ўзи айтган мавқифга эга эмас.
Аммо шу ўринда мен ҳам эртага бошқа жойда сизнинг Ислом динини бошқа динлардан камчилик томони бор деб ҳисоблашингиз катта мусибат экани ҳақида ёзишим мумкин.
Бу билан ғийбат тугамайди. Диний бўлим ташкил қилишдан асосий мақсад бошқаларга манфаат келтириш. Баъзи масалаларда билимни ошириш. Мавжуд ботил эътиқодларни тўғирлаш. Соф ақидани таратиш бўлса ажаб эмас.

Цитата:

Сообщение от Mahmud Jurat (Сообщение 775404)
Шундай экан, менимча, бу кўтарилаётган муҳокама майдони талаблари камлик қилади, улар суҳбат бошиданоқ ўта аниқ қилиб белгиланиб олиниши лозимга ўхшайди.

Ҳар ҳолда диний бўлимнинг қоидаси, форумдаги умумий қоидалар мажмуаси каби катта нарсани талаб қилмайди. Асосий талаблар, билмаган кишининг сукут ила қўйиб борилаётган мавзуларни ўрганиши. Ихтилоф чиқармаслик. Билмаганини уятмасдан сўраш.


Цитата:

Сообщение от Mahmud Jurat (Сообщение 775404)
Менимча, ислом тарғиботчилари муҳокамани чалғитиб

Шу гапингиз одамга у қадар оғир ботти-ки, очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронсан киши. Холис ният билан мавжуд оғир ҳолатни кўриб, ён атрофдагиларга билмаган нарсаларида кўмаклашишни кўзлаган, ўртадаги дин борасидаги чаласаводликка барҳам беришни мақсад қилган одамлар учун сизнинг ушбу сўзларингиз жуда оғир ботиши тайин. "Ислом тарғиботчилари" деб ўзи, кимга нима мақсадда мурожаат қилганингизни хатто мен англай олмадим.
Агар айни пайт шу ерда Абу Муслим ўз ҳаракатлари билан дин ниқоби остида "ҳизбут таҳрир", "Акромийлик", "Бемазҳаблик" каби хатарлик оқимларга тарғиб қилганларида бошқа масала эди. Аксинча, шу каби нарсаларга билмай берилиб қолиш, кўр-кўрона бахслашиш каби иллатларни бартараф этайлик деб, шунақа бўлим ташкил қилиш таклифини ўртага ташлаган бўлсалар ажаб эмас.

Лекин кўриб турибмиз-ки, ҳамма бундай фикрламас экан.


Текущее время: 21:06. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»