AbuMuslim ака, минг бор узр. Лекин мана бунақа саволларни ёзиб жавоб топаман деб ўйлаяпсизми?
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim
(Сообщение 716754)
Мактабларда пул йиғилиши деган гап... давлатнинг обрўсини оширадиган нарсами ёки бу бир иллатми?
|
"Давлатнинг обрўсини ошириш учун пул йиғиш" сизга ғалати кўринмаяптими? Шу саволингизга "Мактабда пул йиғилиши давлатнинг обрўсини оширади" деган жавоб бўлиши мумкинлигига ўзингиз ишонасизми? Агар ишонмасангиз бу саволни беришнинг нима кераги бор эди?
Цитата:
Сообщение от AbuMuslim
(Сообщение 737692)
Шу саволга жавоб топиб бермаяпсизлар??
|
Яна бир марта минг бор узр. Бу ерда ҳеч ким Сизнинг провокацион саволларингизга жавоб топиб беришга мажбур эмас. Қолаверса мен юқорида териб чиққан саволларингиз мактабда пул йиғилиши айб ёки айб эмаслигини аниқлаштириш учун эмас балки мактабда пул йиғилишига давлат айборми ёки йўқмилигини аниқлаштириш ҳақида (балки адашаётгандирман. агар адашаётган бўлсам ўзбек тилини бошқатдан ўрганишим керак бўлади). Давлат айбдор эмас деган жавоб Сизга ё ёқмади ёки қаноатлантирмади шекилли қайта-қайта сўраяпсиз (яна билмадим. менга шунақа туюлди). Фарзандларингизнинг ўқитувчилари пул сўраса берманг вассалом. Агар шу сабабли фарзандингизга мактабда тазйиқ ўтказилса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилинг. Аризангизни кўриб чиқиб, керак бўлса чора кўриш ва кўрсатилган муддатда жавоб бериш уларнинг вазифаси.
|