![]() |
Рост сўзлагин дейдилар бошга қилич келса ҳам,
Тўкилиб тушар тоғлар мард кўзига тўлса нам Савлати-ю, сийрати, обрў топар элда ҳам Йигит қасам ичмайди, йигитнинг сўзи қасам! |
Муҳаббат изладим инсон зотидан,
Муҳаббат топмадим осмон остидан. Кўкка учиб кетгум ёмон дастидан, Ўзимдан ўтганин ўзим биламан. |
Нетайки, бу кўнгил-кўнглингга пайванд
Нетайки, бу хаёл хаёлинг-ла банд. Нетайки. Тушунмас, қулоқсиз юрак- Сен дейди, сени дер, сени дер фақат!. (Г.Ш) |
Тақвим — ҳижрон учун тузилган жадвал,
Қатма-қат уйилиб борар сенсиз кун. Билмадим, ким эдим севмасдан аввал, Одамга айландим муҳаббатдан сўнг. (Н.Ж) |
Цитата:
Gulchehra opa yutqazmaydilar, she'rlari tugab qolsa yangisidan yozib yuboradilar. Ammo siz ham bo'sh kelmang! |
Гулим, Сизни Яратган зeбо қилиб яратган,
Ҳам одобга андоза – аъло қилиб яратган. Дуоларим ижобат, ниятни рўёб айлаб, Мазмунга зор ҳаётга маъно қилиб яратган. Юлдузлар –сирдошингиз, ой-чи, кичик синглингиз, Қалбим учун мeҳрга кон бўлиб улгурдингиз. Тонг каби оқ, мусаффо,шабнаммисол кўнглингиз, Мeн учун хўб ўзгача дунё қилиб яратган. Ҳижронларни забт этиб, висолни бошласин, дeб, Фақат хурсандчиликдан кипригин ёшласин, дeб, Бир бутуннинг қадрини ҳис қилиб яшасин, дeб, Шу пайтгача иккимиз, атай бўлиб яратган. Мeн томон қўйсангиз пой, Сиз томонга югурган, Чарчасаям умид-ла,Сизни эслаб кун кўрган Чап тарафда интиқиб, зўрға дук уриб турган Юрагим уст қовурға қисмин юлиб яратган. Шеърларимда илҳомим, қўшиғимда торимсиз, Йўлларимга кўз тиккан, ёлғиз интизоримсиз, Ажралмасим – қадрдон, умрим бўйи боримсиз Тақдиримга минг шукр – бахтим билиб яратган. (с) |
Неча ойдан бери шу дардли изтироб,
дастидан бир зумга қалбим тинчимас Атрофда одамлар... Ҳаммаси сароб... Қара, уларнимас,бошқаларнимас - Сени соғиндим... (M.M) :) |
Наҳот барча ўйлаганим бўлса, ножўя,
Наҳот ёруғ юрагимга тушмоқда соя. Наҳот ишқнинг охири доим фожиа — Мени ёмон кўришингни сезиб қолдим. Юрагимни ўзим эзиб-эзиб қолдим. (Л.О) |
Наҳот энди муҳаббатдан сўнг, бегоналик бошланса наҳот..
...Кўчаларда энди ёр эмас, учрашамиз бегона бўлиб... Нигора, тўғриси, бу ёғини сиз давом эттиринг А.Ориповнинг сатрлари, унгача ман топшириғимни тугаллаволай... |
Мени кўриб қошларинг чимрилиб кетди,
Буни кўриб юрагим емрилиб кетди. Дўстим куйди, душманим керилиб кетди, Мени ёмон кўришингни сезиб қолдим. Юрагимни ўзим эзиб-эзиб қолдим. (Л.Б) |
Текущее время: 15:14. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»