![]() |
Цитата:
Лекин, яна бир гап бор: "Агар қўшниларинг сени яхши дейишаётган бўлса яхшисан..." Кечиримли бўлинглар шунда ҳам сизларга кечиримли бўлишади. (Ҳадис) |
Цитата:
|
Цитата:
|
Оқибатли оилада обод турмуш бўлади!
|
Juda ham dolzarb mavzu kotarilgan keyingi voqtlarda oqibat juda ham sustlashib bormoqda.
|
Цитата:
|
Мамлакатимизда 2013 йил - Обод турмуш йилида оилаларимизда, меҳнет жамоаларимизда, маҳалла-кўй, умуман, бутун юртимизда Оқибат нурлари қалбларимизни мунаввар айлайверсин!
|
Уч нарсани ортга қайтариб бўлмайди:ВАҚТ,СЎЗ ва ИМКОНИЯТ.
Уч нарсани йўқотиб бўлмайди:ҲОТИРЖАМЛИК,ИШОНЧ ва ҒУРУР. Уч нарса ҳаётда энг қимматбаҳо:МУҲАББАТ,ҲУРМАТ ва ДЎСТЛИК. Уч нарса ҳаётда энг ишончсиз:ХОКИМИЯТ,ОМАД ва ҲОЛАТ. Уч нарса инсонни аниқлайди:МЕҲНАТ,ҲАЛОЛЛИК ва ЮТУҚ. Уч нарса инсонни ҳалокат ёқасига олиб келади:ҲАСАД,КИБР ва ҚАҲР. Уч нарса инсонни комиллик сари йўллайди:МЕҲР,ОҚИБАТ ва ХАЙР. Лекин Буларнинг ЯХШИсини ўзлаштириб,ЁМОНидан ўзингни тозалагунингча умр ўтиб кетиб қолар экан.... |
Дардларим оламга сиғмас,ҳақ тополмай зор ўлмишам,
На қилай ойни этакла,мен ёполмай зор ўлмишам. Оқибатсиз бўлди дунё,на бир меҳр қолди бугун, Бу не ёзиғ инсон учун,мен уқолмай зор ўлмишам. Сўрдилар мендан мурувват,жоним ила бердим ани, Лек норизо бўлмиш алар,мен ёқолмай зор ўлмишам. Менга замон боқмас экан,майли ўзим боқай дедим, Кўпчилик оққан ўзанда,мен оқолмай зор ўлмишам. Эй Баҳодир бас,йиғлама,Ҳак Китобин бир бор ўқи, Во ажаб бу не Китобки,мен ўқолмай зор ўлмишам. (с) |
Раҳматли дадам ҳайдовчи эдилар.Асака-Тошкент йўловчи автобусини бошқарардилар.Тошкент автовокзалида Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан келган дадам каби ҳайдовчилар ўзаро "гап" ейишга қарор қилишибди.20 та ҳайдовчи ичида дадамларга 12 чи навбат тушибди,қуръада.Тасодифми билмадим 11 чи ўрин дадамнинг шеригига тушган.Ҳар ойнинг 20 чи санасида "гап"куни деб белгиланган.100 сўмдан йиғинлариям бор.1986 йилнинг 20- январида дадамнинг шеригининг "гап"ида,дадам:-бизникига 12-февраль куни келасизлар -дебдилар.Жўралари:-Сотволдиака,ҳар ойнинг 20 чисида деб келишганмиз,20 чи куни бораверайлик-дейишса,дадамлар қаттиқ илтимос қилиб туриб олибдилар.Ҳайдовчиларнинг кўпчилигидан ёши улуғроқ бўлганигами,аҳири кўнишиб,12-февраль кундузи соат 13 00 га келадиган бўлишибди. 11-февраль куни,биз ишдамиз,дадам ўзлари машинасини миниб,бозорга бориб керакли хамма ҳаражатни қилибдилар.Маҳалладан ҳам айрим қўшниларни эртага "гап" берятганини айтиб,таклиф қилибдилар.Кечки пайт биз ишдан келганимизда,дадам оғриб қолдилар.Бир пасда тез ёрдам чақирдик,Андижондан профессорниям олиб келдик,бўлмади,соат 22 20 да жон бердилар.Жаноза 12-февраль,соат 15 00 га тайинланди.Уйимиздан 150 метрлар чамаси бурилиш бор.Воҳа тарафдан келган ҳайдовчи жўралар,тошкентда тўпланишиб,ҳаммаси бирга келишган экан.Бурилишдан бурилиб,эшик тагидаги тумонат одамни кўришиб,-Сотволди ака "гап"беряптиларми,тўй қиляптиларми -дейишиб ҳайрон бўлишган экан.Воқеадан ҳабар топишгач,бир бир ёнига кириб,видолашиб чиқишди."Гап"да сўйилиши керак бўлган қўй,"уч"ига сўйилди.Жўралари жанозадан кейин кетишмади,Дадамнинг яқин ошналари уйларига олиб кетишибди.Эрталаб,ҳаммаси қўл қовуштириб,эшик ёнида келди,кетдини кузатишди.12 февралга жўралар кўнишмай турганда,дадамлар ҳафа бўла бошлаган эканлар,шунда улар мажбур,ёшининг ҳурматидан, қоида бузилсаям рози бўлишган экан.Шу шу дадамларни эслашганда,маҳалла кўй:-"Ўзининг жанозасига,ўзи одам айтган"-дейишади.Бу гапларнинг балки "оқибат"мавзусига алоқаси йўқдир,лекин февраль яқинлашаётганигами,ғалати воқеа бўлгани учун айтиб бергим келди.Барча ўтганларнинг оҳирати обод бўлсин!
|
| Текущее время: 05:16. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»