| Gulchehra Ibragimova |
25.07.2011 19:32 |
Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
(Сообщение 585950)
|
Нигора, ўша куни саёҳатдан завқ-шавқ билан, илҳомланиб қайтганимиз боисми, ёки Сиз танлаган расм ҳақиқатдан ҳам гўзалми..бу мавзуга яна қайтгим келди..Қўлимга Шуҳратнинг ушбу "КЕЧ КИРДИ" номли шеъри тушиб қолди..Қарасам айнан расм изоҳлангандек, қаранг-чи:
Кеч кирди..
Ел турди.УФҚДА Қуёш -
Гўёки ногаҳон эзилган анор.
Еларнинг амрига райҳон эгиб бош,
Мудраган булутдек оғир солланар.
Кеч кирди..
Кеч кирди қора шол тутиб.
Қоронғи тушса ҳам, майли, ҳеч гапмас!
Фақат сен, Қуёшим мени тарк этиб,
Ҳижроннинг тунида қолдирмасанг бас!.
|