uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ижод хусусида сўз (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)
-   -   Хаёт дарсидан сабок берган аёл: Турсуной Содикова (https://uforum.uz/showthread.php?t=8653)

Nigora Umarova 01.10.2010 13:44

Цитата:

Сообщение от Fayzbek (Сообщение 456597)
Muloqatga qatnashish niyatim bor, oktabr oyida Toshkent shaxrida safarim bor edi bir yo'la bu muloqotda ishtirok etishdan ancha tajriba orttiraman degan umiddaman. Qatnashuvchilarga Talablar qanday? Hurmat va ehtirom ila Fayzbek.

8 октябр, соат 14-00 да бўладиган мулоқотга саволингиз билан ташриф буюрсангиз кифоя.

Nigora Umarova 01.10.2010 15:05

Цитата:

Турсуной Содиқованинг ижоди ва фаолияти хусусида

https://img.uforum.uz/images/pmqmhob1324773.jpg

Турсуной Содиқова 1944 йил 24 мартда Андижон шаҳрида хизматчи оиласида дунёга келди. У икки ёшлигида оиласи Тошкент шаҳрида яшай бошлади. !961 йилда ҳозирги Шайҳонтоҳур туманидаги 82-ўрта мактабнинг ўнинчи синфини тугатди. 1966 йилда эса Миллий университетнинг (у пайтдаги ТошДУ) филология факультетини имтиёзли тамомлади. Дастлабки меҳнат фаолиятини Андижон шаҳрининг мактабларида бошлади, шаҳар ёшлар қўмитасида бир неча йил мактаблар бўлимини бошқарди, аммо ўқитувчиликни меҳр қўйган асосий касби деб билди. Етмишинчи йилларнинг бошидан бошлаб республика матбуотида унинг маориф ва тарбия муаммолари мавзусидаги мақолалари чоп этила бошлади. Шу йиллари Республика халқ таълими вазирлигининг қатор Фахрий Ёрлиқлари билан тақдирланди.
1979 йилдан бошлаб Андижон Тиллар педагогика институтида катта ўқитувчи сифатида фаолият кўрсатди. Унинг маънавий тарбияга бағишланган "Андиша", "Меҳригиё", "Бахт нима" каби рисолалари у йиллари чоп этилди. Худди шу йиллари Турсуной Содиқова "Эркин Воҳидов шеъриятида анъана ва новаторлик" мавзусида илмий изланишлар олиб борди ва унинг натижаси ўлароқ "Ўзбек шеъриятида анъана ва новаторлик" ва "Эл устозим" каби китоблари дунёга келди. Олий мктабдаги хизматлари учун 1986 йилда "Шавкатли меҳнати учун" медали билан мукофотланди.
У 1991 йили вилоят аёллар қўмитасининг раиси этиб сайланди ва шу йиллари жамоатчилик асосида вилоят Болалар фонди раислигини ҳам бирга олиб борди. Унинг ташкилотчи сифатидаги имконлари шу даврда чиқди: ўша йиллари Андижон вилоятининг қатор йирик корхоналарида ҳомиладор аёллар учун меҳнати енгиллаштирилган алоҳида цехлар очишга муваффақ бўлинди. Жамоа хўжаликлари ва катта корхоналарда аёллар ташкилотчиси деган маошли иш ўринлари биринчи бўлиб Андижон вилоятида жорий этилди. Шу ҳаракатлари туфайли Турсуной Содиқованинг ўзи ҳам элга танилди. У "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони билан тақдирланди.
Шоира 1996 йилдан бошлаб Республика маънавият ва маърифат марказида бўлим мудири сифатида иш бошлади. Унинг жонкуяр тарбиячи, воиз, публицист сифатида танилиши шу даврга тўғри келади. У маънавият ишлари ташкилотчиси сифатида республикада туман маънавият бўлимларини ташкил этишда қатъийлик кўрсатди, маънавиятни фан сифатида ўқитилишини амалга оширишда жонбозлик кўрсатганлардан бири бўлди. Турсуной Содиқова маънавият соҳасидаги хизматлари учун 1998 йили "Шуҳрат" медали билан мукофотланди.
Унинг ахлоқ-одоб масалаларига, оила муомалаларига бағишланган илмий, бадиий-фалсафий асарлари: "Меҳр қолур"(1997), "Ҳазрати аёл"(1998), "Ёнингдаги бахт"(1999), "Болам дерман" (2000), "Ўғлим сенга айтаман ва қизларга аталган сўзлар" (2002), "Келин бўлиш илми"(2003), "Куёв бўлиш илми"(2003), "Қайноналик илми"(2003), "Оға-инилик илми"(2003), "Ризолик излаб"(2004), "Яшаш тилсими"(2004), "Мураббий ким?"(2006), "Нозик савол"(2007), "Жанннатим онам"(2007) китоблари эл қўлида ўқилиб турибди, демакки, эътирофга сазовор бўлмоқда.
Шоиранинг 1976-1995 йиллар оралиғида "Куй", "Гул фасли", "Дил гавҳари", "Иқбол", "Излай-излай топганим", "Гиря" номли шеърий тўпламлари чоп этилди
.

Nigora Umarova 05.10.2010 15:56

Uchrashuvda qatnashish yoki qatnashmasligini bildirib 7 ta forumdoshimizgina ro'yxatdan o'tishibdi. Ro'yxatdan o'tganlarning 6 tasigina qatnashishar ekan. ;)

Qolgan forumdoshlarni ham qatnashish yoki qatnashmasliklarini bildirib ro'yxat-so'rovnomadan o'tishliklarini iltimos qilardim.

Nigora Umarova 08.10.2010 17:13

Tursunoy aya Sodiqova bilan bo'lgan uchrashuv a'lo darajada bo'lib o'tdi.
Ma'naviy muloqotni tashkil etishda yaqindan yordam bergan UZINFOCOM markazi rahbari Djaloliddin Rahimov, rahbar o'rinbosari Ibrohim Djurayev, ZiyoNet axborot Resurs tarmog'i rahbari Bekzod Gaybullayevlarga tashakkur.
Uchrashuvda ishtirok etgan barcha forumdoshlarga(Lutfillo Tursunov, Fayzbek, Alijon Nazarov, Dildora Akromova hamda ma'naviy jihatdan qo'llab-quvvatlab turganliklari uchun Mas'ud Maqsudovga) o'z minnatdorchiligimni bildiraman.

https://img.uforum.uz/images/vcwisnv6183712.jpg

Fayzbek 09.10.2010 20:16

uchrashuv ta'surotlari...
 
Uchrashuvdan ko'nglim to'ldi o'zimni qiziqtirgan savollarga to'la javob oldim. hayron qolarligi shundaki men bermoqchi bo'lgan savollarga suhbat davomida javoblar berib o'tdilar. Muhabbat to'g'risida savollarim bor edi ularni berib ayani charchatib qo'ymay deya "Muhabbat nima?" nomli kitobini o'zim so'rab oldim. Kitobni o'qib o'zimga kerakli javoblarni oldim.

Lutfillo Tursunov 12.10.2010 09:47

Учрашувдан фотолар
 
Мулоқот бошланишида уч-тўртта расм олишга улгурдим. Кейин эса фотоаппаратни секин бир тарафга йиғиштириб қўйдим...
https://img.uforum.uz/thumbs/jofuakl641482.jpg
https://img.uforum.uz/thumbs/pteeliz8837575.jpg
https://img.uforum.uz/thumbs/wdmkofd1056953.jpg

Lutfillo Tursunov 12.10.2010 11:11

Айтганча, мулоқот тўғрисида хабар...

Tursunoy Sodiqova 12.10.2010 12:43

Цитата:

Сообщение от Fayzbek (Сообщение 461655)
Uchrashuvdan ko'nglim to'ldi o'zimni qiziqtirgan savollarga to'la javob oldim. hayron qolarligi shundaki men bermoqchi bo'lgan savollarga suhbat davomida javoblar berib o'tdilar. Muhabbat to'g'risida savollarim bor edi ularni berib ayani charchatib qo'ymay deya "Muhabbat nima?" nomli kitobini o'zim so'rab oldim. Kitobni o'qib o'zimga kerakli javoblarni oldim.

Мени аяганинг учун раҳмат, болам.
"Муҳаббат нима?" рисолам "Шахс маънавияти" рукнида тайёрланган китобларим мажмуасига киради.
Инсонни поклайдиган, улғайтирадиган ҳам муҳаббат, бахт ёки бахтсизликка етаклайдиган ҳам муҳаббатдир. Дунё эскириши мумкин, аммо бу мавзу эскирмагай! Барча соҳадаги хатолар ўнгланиши, адашишлар тўхташи мумкин. Аммо муҳаббатнинг кўчаси ҳамиша куйганлар, адашганлар ва мажнунлар билан тўлиб-тошган бўлади. Дунёни қайта қуришга қодир ёш инсон кўпинча ўз ҳис-туйғуларини бошқара олмай қолади. Ҳаяжонлар, эҳтирослар тўфони баъзан уни кўз очиргани қўймайди, билиб-билмай қадам босиб қўйишлари ҳам шундандир. Ёш юрак баъзан муҳаббат нимаю, ўтар-кетар ёқтириш нима, нафс нима эканлигини ажратолмай қийналади. Гоҳида тафаккури мудраб қолиб, шайтон билан ўртоқлашади. Умид қиламизки, сенга тақдим этилган китобча ўшандай пайтларда сенга дўстлик қилади: имкони етганча ҳушёр торттириб, дилларни ёритиб, озми-кўпми хатолардан асраб қолса ажаб эмас.

Tursunoy Sodiqova 12.10.2010 13:11

Ҳар бир инсон бир тажриба хонаси. Умринг ўтар экан, бу дунёнинг хуш-нохуш ранглари, турфа таъмларини қабул қила-қила жисму жонинг минг силкиниб, минг букилиб ва яна қайта расоланиб бораверар экан. "Аллоҳнинг ҳамма иши яхшиликка" эканелиги нақадар ҳақ! Ки кўргилигинг кўпайиб, ёшингга ёш қўшилгани сари феълинг тиниб, ақлинг пишиб, зукко табибдай, тенгрангдаги ҳодисотларни тиниқ уқадиган ва не ташхис қўйсанг, тўғри чиқадиган бўлиб қоларкан. Икки оғиз сўзинг билан кимдир йўлга тушиб турса, яқинларинг ва бола-чақаларингнинг муаммолари сен туфайли ечилиб турса, қандай мароқли! Аммо, "мана энди тажрибам бор, бу ёғига маза қилиб яшайман-да", деганингда қарасангки, бу дунёнинг чиқар эшиги кўриниб қолади. Қулоқ солсанг, юрагингнинг соати ҳам суст ураётгандай! "Ие, бу ёғи кун ботар-ку",-дейсан! "Мунча тез? Қўлимдан эндигина иш келганда-я!"-деб ичинг зил кетади! Аммо инсончиликнинг фарзи-кўнмоқ! Қисматдан қочиб бўлмас.
Разм солинса, аксарият ёши улуғлар насиҳатгўйликка мойил бўлиб қоладилар. Буни ҳаргиз уларнинг қусури деб бўлмас. Ўтиб бораётган одам савоб ва гуноҳлар ичида хомталаш бўлиб турган жондир! Бу ҳолат унинг хатолари тобора кўзига кўриниб савоб ишларни кўпайтирай деса, умрини, кучини етказа олмаётган надоматли давридир. Киши билими ошиб-тошиб кетгани учун бировга ақл ўргатмайди. Билимлилар қаторига қўшилгунча хатолар, адашишлар заҳматини ўзи обдон тотгани учун ҳам, изидан келаётганларни огоҳлантиришга ошиқади, осонроқ йўлни кўрсатгиси келади. Буни улар ўзларини поклаш учун, яъни Яратганнинг розилиги учун қиладилар. Бировнинг билмаганини куюниб билдираётган одам, яъни янги хатоларнинг олдини олаётган одам ўз гуноҳларидан мосуво бўлаётган кишидир. Бу тавба қилишнинг энг чиройли йўлидир!
Катталар бизга "ундоқ қилманглар, ёмон бўлади, бундоқ қилманглар, ёмон бўлади", дея уқдиришарди. Аслида бу гапларнинг мағзида Қуръони карим ва Ҳадиси шариф мурожаатлари жамлигини мана энди уқдик.
Мустақиллигимизнинг равнақи учун, кўзлаган режаларимизнинг сидқидилдан амалга ошириш учун фуқароларнинг маънавиятини юксалтириш, яъни шахснинг ўзига бўлган талабини ошириш, унинг ички имкониятларини юзага чиқаришга кўмаклашиш ғоят муҳимдир. Инсон қалбан покланмагунча жамиятга фойдаси бўлмас. Ҳадислар эса инсон руҳиятини тозаловчи халқчил, сингишимли омиллардан биридир.
Сиз билан бўлиб ўтган суҳбатда биз ҳадисларга суянган ҳолда, Аллоҳдан мадад сўраб, инсон дунёсининг синоатлари, руҳият манзаралари, феълидаги афзалликлари ва нуқсонлари ҳақида мулоҳаза юритишга уриниб кўрдик. Илоҳим бизни сизнинг ризолигингизга етиштирсин!

Nigora Umarova 13.10.2010 16:19

8 октябрда Турсуной ая билан бўлган учрашувда ая билан биргаликда ёш, умидли шоира Адиба Умирова ҳам иштирок этди.
Эътиборингизга Адибанинг ушбу учрашувдв ўқиб берган шеърларидан ҳавола қилмоқдаман.

https://img.uforum.uz/images/uiuhczy5168171.jpg

Цитата:

Истиҳола

Кўзларимни босади ҳадик.
Ҳаволарда йилларим ёнди.
Йигирмамни кечганда юрак,
Мен ўзимни топибман энди.

Шамолларда соврилган хасдек,
Тупроқларга қоришгим охир.
Боши дорга етган маҳбусдек,
Мен жонимни ўйлайман ҳозир.

О, эртамда қандай куним бор,
Бўғзим узра қайтади унлар.
Тақдиримдан қандай фол очар,
Тангри номин сотган фолбинлар.

Бир-бирларин сотарлар шундай.
Зулматларда ёришгайми йўл?
Мангуликни талашар тинмай
Атрофимда уч-тўртта ғофил.

Мен ўзимни соғиндим, Осмон
Ғамларимга ўралашдими?
Мен яшашни бошлайман қачон,
Мен севишга улгураманми?

****
Какку

Ваҳимали чўкаётир тун,
Кунлар кириб келар долғали.
Ҳой каккужон, сайрамай тургин,
Бошламадим яшашни ҳали.

Ҳавасларим тўкилар йўлга,
Милтирайди умидлар шами.
Кирганим йўқ бирор кўнгилга,
Севаман деб айтмадим ҳали.

Юрагим ҳам урар беомон,
Эшигимдан кетмайсан нега?
Мен ҳаётни яхши кўраман,
Бор бошқанинг деразасига.

Ҳаётимни таъқиб қилар у,
Самоларга юзим бураман.
Сайрайверар тинмайин какку,
Мен яшашни хаёл сураман.

Адиба Умирова


Текущее время: 10:46. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»