Цитата:
Сообщение от Nigora Umarova
(Сообщение 127401)
Диккат! Диккат! Диккат!
Фавкулодда холат!!!
Цитата:
Сообщение от Maestro
Мухтарам адибларимиз билан сухбатга параллел равишда азиз мехмонларнинг ҳаёти ва ижодига тегишли бир савол берилса-ю, форумчилар унинг жавобини топишга ҳаракат қилиб кўришса?
Ха энди, бу ҳам бир таклифда...
Форумдошларимиз вакилининг биз учун кимматли булган таклифларини назардан кочирмай форумдошларимизга савол:
Тўгри жавоб муаллифига адиб дастхати туширилган китоб такдим килинади.
Жавобни бугун соат 17-00 гача беришингизни сураймиз.
Чунки эртага адиб билан мулокат уюштирилади.
Цитата:
Сообщение от Maestro
Худойберди Тўхтабоевнинг "Сарик девни миниб" асари неча марта кайта нашр этилган ва китобнинг умумий адади канча?
|
Аввало, мен бу саволни мисол тариқасида келтирган эдим;-). Нигорахон, нозик жойдан тутдингиз... Соат 17-00 яқинлашиб қолганлигини инобатга олиб, қуйидаги фикримни қолдираман:
"Адиб Худойберди Тухтабоевнинг "Сариқ девни миниб" асари бошқа тилларга ҳам таржима қилинганлиги эътиборга олиб, неча марта нашр этилганлигини ва асарнинг барча тилларда чоп этилган умумий ададини аниқлаш мендек оддий китобхон учун нихоятда мушкул...
Чамамда, мазкур асар ўзбек тилида 10 мартадан кўп қайта нашр этилган бўлса керак. Адиб асарлари рус тилига асосан УМЕРОВ Эрвин Османович томонидан таржима қилиниб, рус тилида "Пионер", "Молодая гвардия", "Детская литература", "Ёш гвардия", "Юлдузча" ва бошқа босмахоналар томонидан бир неча бор қайта нашрдан чиқарилган. Рус тилидаги китобларнинг умумий адади тахминимча 500 000 нусхадан ортиқ.
Турк тилига Ансар Ботир томонидан таржима қилиниб, нашр эттирилган.
Француз тилига Шавкат Холмуродов томонидан 2005 филда таржима қилиниб, нашрдан чиққан. Италиан тилига италиан ёзувчиси Жанни Родари ташаббуси билан 1972 йилда таржима қилинган. Бундан ташқари украин тили ва бошқа бир қатор тилларда чоп этилган.
Шулардан келиб чиққан ҳолда, асарнинг умумий адади 1млн. нусхадан ортиқ бўлса керак деб ҳисоблайман.
Ноаниқ жавоб учун адибдан узр сўрайман.
(Мен учун шапати бўлди....)"
|