uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   Талабалар ижоди намуналарининг муҳокамаси (https://uforum.uz/showthread.php?t=18740)

Tulqin Eshbekov 31.10.2012 05:46

Цитата:

Сообщение от Bahrom (Сообщение 816603)
"Yuragim to'rida yashaysan, Vatan!" desa ham bo'ladimi?

Раҳмат сизга, жуда яхши муҳаррир бўлар экансиз!
Бу имловий хато муаллифдан эмас, биз муҳаррирлардан ўтибди... Лотиндан кирилл алифбосига ўтказишда "заменит"ни босганда бўлгандир балки...

Цитата:

Сообщение от Sparc (Сообщение 816610)
Colorado нинг юқоридаги таклифларини қўллаган ҳолда, домладан илтимос қилмоқчи эдимки, талабаларнинг бирор-бир аниқ ижтимоий воқеа-ҳодиса, муаммоларга бағишланган мақолаларини келтирился яхши бўларди.

Таклифингизни талабаларга албатта етказаман.

Цитата:

Сообщение от myu (Сообщение 816626)
Қўлимдан келса ҳам ёзмас эдим

Ёзолмайман, деб тўғрисини тан олсангиз-чи, иним. Лоақал ёзишни ўрганаётган, ижодий машқларини ўртага ташлаб маслаҳат олаётган талабаларимга тегманг...

Цитата:

Сообщение от myu (Сообщение 816626)
ёлғон, сийқаси чиқиб кетган гапларни ёзишдан нима наф.

Марҳамат, рост гапни ёзинг! Сийқаси чиқиб кетмаган гапларни ёзинг деб, ким қўлингиздан тутиб турибди?

Цитата:

Сообщение от myu (Сообщение 816626)
бирорта олийгоҳда ўқиш шарт эмас, мактаб ўқувчиси ҳам ёзиб бера олади

Янглишдингиз, университетни тамомлаганидан кейин ҳам икки оғиз гапни, битта жумлани эплаб ёзолмай, муҳаррирларнинг сочини тик қилаётган "брак кадр"лар ҳам кам эмас. Журналистикамиз шунақалар ҳисобига ривожланиши қийинроқ кечаётгани кундай равшан...

Цитата:

Сообщение от myu (Сообщение 816626)
Ўқимайсиз ҳам, сабаби ёзиш менинг соҳам эмас.

Ёзмасангиз, ёзадиганларга тош отманг. Ёқса ўқинг, бўлмаса.........

Цитата:

Сообщение от myu (Сообщение 816626)
Масалан бугунги кунда бирорта иш қолмадики "узатмасангиз" ишингиз битмайдиган

Бунақаси бизнинг соҳада йўқ ҳисоби! Кўплаб таҳририятларнинг бош муҳаррирлари ўзлари факультетимизга келишиб қалами ўткир талабаларни ишга таклиф этишмоқда.

Цитата:

Сообщение от myu (Сообщение 816626)
Хеч қандай хакорат эмас

Она факультетимнинг номига антиқа сўз қўшиб айтишларига ҳечам бефарқ қарамаймиз.

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 816950)
ҳадиксирайди.

Ҳарбий соҳага келганлар ҳам бирданига полковник бўлиб қолишмайди-ку. Дастлаб ўрганади, кейин сиздек бўлганида ўргатадилар! Бизнинг талабалар ҳам шу-да.

Цитата:

Сообщение от myu (Сообщение 817004)
Хадиксираса исм фамилясиз ҳам форумда бирорта ник билан аъзо бўлиш имконияти борку.

Асло, ЮЗИ ЁРУҒ ёш ижодкор дўстларим ЁРУҒ ЮЗ билан форумга аъзо бўладилар пайти келиб.
Улар ҳеч қачон бунақа ниқоб ичида ивирсиб сасимайди...

Цитата:

Сообщение от myu (Сообщение 817004)
Роботлар ясаладиган лаборатория деб атганим рост шекилли.

Шунчалик пасткашона гапни айтиш учун одам қанчалик пасткаш бўлар экан, деб ўйланиб қолдим... Сизни бу қадар деб ўйламасдим, эсиз...

Цитата:

Сообщение от myu (Сообщение 817004)
Ўзлари мустақил равишда форумга аъзо бўлиша олмайдими?

Нега туҳмат қиласиз? Мана, талабаларимиз камолга етгач форумга аъзо бўлган-ку. масалан, Ҳусенжон!
У энди укаларини ҳам ортидан эргаштирса нимаси ёмон? Оилада ҳам укалар отадан кўра катта акага кўпроқ эргашадилар.

Tulqin Eshbekov 31.10.2012 05:48

ЖАҲОНИЙ ЭЪТИБОР ВА ЭЪТИРОФГА ЭРИШИБ...

Ёш истеъдод соҳиби Шокир Эргашев “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати тадбирларида ўз иқтидорини мунтазам намойиш этмоқда. Мақолалари “Инсон ва қонун”, “Ватанпарвар” каби газеталарда чоп этилган. “Ахборот маконида ёшлар овози” тўпламида “Клиплардаги “қилиқ”лар” сарлавҳали мақоласи ёритилган.

* * *

Ўтган йилда ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Мексикада ўтказилган 2011 йилги жаҳон чемпионати бутун жаҳон спорт ишқибозлари эътиборида бўлди. Унда иштирок этган жамоалар нафақат ўзаро беллашди, балки ўз мамлакатларида спорт, хусусан футболнинг қай даражада ривожланаётганини амалда намойиш этди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам шундай фахрланса арзигулик марду-майдонлар сафида куч синашди. Дунёнинг етакчи нашрлари, футбол веб-сайтлари ватандошлари тўғрисидаги фикр-мулоҳазалар, эътирофларни бот-бот эълон қилиб борди. Хусусан, ФИФА расмий веб-сайтида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўйинларига юқори баҳо берилиб, улар чемпионат кашфиёти бўлгани қайд этилади ва шундай деб таъкидланади: “Гарчи ўзбекистонлик ўсмирлар чорак финалдан ўз Ватанларига қайтишга тўғри келган бўлса-да, улар майдонни бошларини тик кўтарган ҳолда ғурур билан тарк этишга ҳақлидирлар. Шу маънода улар билан ҳар қанча фахрланса арзийди”.
Интернет нашрларидан бирида шарҳловчи чемпионатни катта қизиқиш билан кузатганини қайд этган ҳолда шундай деб ёзади: “Биласизми, чемпионат аввалида кўпчилик Ўзбекистон ёшлари салоҳиятига етарлича баҳо бермаганди. Лекин мусобақа давомида ушбу мамлакат ёш футболчилари юксак иродага эга эканликларини намойиш этиб, уларнинг ноҳақ эканлигини исботладилар. Бу ҳақиқий қаҳрамонликдир”.
Яна бир веб-сайтда Ўзбекистон терма жамоаси ўз рақиблари устидан кетма-кет ишончли ғалаба қозониб, юксак матонат кўрсатгани, шу билан бирга, жаҳон футбол ишқибозларини ғоят қувонтирганликлари алоҳида таъкидланади.
Ўзбекистон футболи бугун қадам-бақадам ривожланиб бораётир. Мустақиллигимизнинг илк йиллариданоқ ҳукуматимиз томонидан спортга, хусусан, футболни ривожлантиришга катта эътибор берилиб, ғамхўрлик кўрсатиб келинмоқда.

Шокир ЭРГАШЕВ,
ЎзМУ Журналистика факультети 3-босқич талабаси

Shokir Dolimov 31.10.2012 06:01

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 817030)
Ҳарбий соҳага келганлар ҳам бирданига полковник бўлиб қолишмайди-ку. Дастлаб ўрганади, кейин сиздек бўлганида ўргатадилар! Бизнинг талабалар ҳам шу-да.

Ҳар қалай, улар мозийда қолиб кетган камон-у, шамшир ила жанг қилишмайди, балки замонавий қурол, ўқ-дори ва нишон турларини, юртимизнинг миллий хавфсизлигига нисбатан юзага келган хавф ва хатарларни жуда яхши фарқлай биладилар. Ёш журналист ҳам, қоғоз, қалам ва мавзуни, яъни замон муаммоларини яхши фарқлай билиши шарт, агар у, онг-ла мозийда қолиб кетган устозлар дарсини олиб, кўчага чиққач, онасини йўқотиб қўйган қўзига ўхшаб қолмаган бўлса, албатта.

Tulqin Eshbekov 31.10.2012 06:15

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 817035)
Ҳар қалай, улар мозийда қолиб кетган камон-у, шамшир ила жанг қилишмайди, балки замонавий қурол, ўқ-дори ва нишон турларини, юртимизнинг миллий хавфсизлигига нисбатан юзага келган хавф ва хатарларни жуда яхши фарқлай биладилар.

Бугунги журналистлар ҳам товуқнинг пати ё перо билан ёзмайдилар, замонавий компьютерларда ижод қилишмоқда! Фақат, уларни янада учқур қанот қилишга ҳаракат қиляпмиз. Бу борада маънавий ёрдамларингиз учун ташаккур.

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 817035)
Ёш журналист ҳам, қоғоз, қалам ва мавзуни, яъни замон муаммоларини яхши фарқлай билиши шарт

Сизнингча фарқлай олмаяптими?

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 817035)
агар у, онг-ла мозийда қолиб кетган устозлар дарсини олиб

Тушунмадим, қайси устози мозийдан келиб қолибди? Навоий бобомиз давриданми? :)

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 817035)
кўчага чиққач, онасини йўқотиб қўйган қўзига ўхшаб қолмаган бўлса, албатта.

Талабаларимизнинг ақли, интеллектуал салоҳияти, фикрлашлари сиз-у бизникидан устунроқ эканлигини тан олсак арзийди. (Яъни, талабалик давримиз билан таққослаганда). Ёшимизга етгунларича биздан юз чандон ўтиб кетсалар ажабмас. Шу умидда тарбия қиляпмизда, биродар!

Shokir Dolimov 31.10.2012 06:26

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 817036)
Талабаларимизнинг ақли, интеллектуал салоҳияти, фикрлашлари сиз-у бизникидан устунроқ эканлигини тан олсак арзийди.

Бу масалада зиғирдай бўлсин, шубҳа қилмайман. Имкон беринг уларга, ёзсин, ўзлари чоп этсин мана бу ерда. Юртимизда мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш йўлларини ёшлар нигоҳи ила кўрайлик, ахир!!! Эрталабдан бақиришга мажбур қилмасангиз-чи! :)

Tulqin Eshbekov 31.10.2012 08:43

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 817037)
Бу масалада зиғирдай бўлсин, шубҳа қилмайман. Имкон беринг уларга, ёзсин, ўзлари чоп этсин мана бу ерда.

Бизнинг биринчи галдаги бурчимиз: энг машаққатли иш - ЁЗИШ МАҲОРАТИни ўргатишдир.
Кейинчалик абатта ўзлари ақли, фаросати, маънавий олами, истеъдодига яраша хоҳлаган мавзуда ёзаверадилар. Умидимиз ҳам шу!

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 817037)
Юртимизда мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш йўлларини ёшлар нигоҳи ила кўрайлик, ахир!!!

Улар ёзаётган муаммоларни кўра олиш учун ҳам одамга зийрак нигоҳ керак. Масалан, "Аватар" мавзуида ёзган қизимиз ёшларга хос бир муаммони ғоят гўзал дид ила ёзди! Унга баракалла, дейиш ўрнига Масъуджон (образли қилиб айтганда) чақиб, бошқалари қопиб олди...
Камолга етаётган ёшларга бунақа муносабатда бўлинмайди-да...

Цитата:

Сообщение от Shokir Dolimov (Сообщение 817037)
Эрталабдан бақиришга мажбур қилмасангиз-чи!

Таълим-тарбия борасида бақириш билан ҳеч қандай яхши натижага эришиб бўлмайди. Жилмайиброқ муомала қилинг, қадрдоним! :)

barlos 31.10.2012 09:14

Оффтоп:
Азизлар, бу ер ТАЛАБАЛАР МИНБАРИ. Ўзимиз минбардан тушиб, сўз навбатини толиби илмларга берайлик энди! Ёки мавзу номини бироз ўзгартирайлик... :)

Tulqin Eshbekov 31.10.2012 12:04

Цитата:

Сообщение от barlos (Сообщение 817081)
Ўзимиз минбардан тушиб, сўз навбатини толиби илмларга берайлик энди!

Ҳақиқатни айтадиганлар ҳам бор экан-ку!

Цитата:

Сообщение от barlos (Сообщение 817081)
Ёки мавзу номини бироз ўзгартирайлик.

"Ёшларнинг фикрларини қабул қила олмайдиганлар трибунаси" деймизми? :)

Colorado 31.10.2012 12:12

Цитата:

Сообщение от barlos (Сообщение 817081)
Азизлар, бу ер ТАЛАБАЛАР МИНБАРИ.

"Делайте ставки" (с)
Агар биронта талаба 5 чи сахифададан кейин минбарда пайдо бўлса, лағмон мендан, barlos ))))

myu 31.10.2012 21:26

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 817030)
Ёзолмайман, деб тўғрисини тан олсангиз-чи, иним. Лоақал ёзишни ўрганаётган, ижодий машқларини ўртага ташлаб маслаҳат олаётган талабаларимга тегманг...

Ёзолмайман, тан оляпманку, ёзиш менинг соҳам эмас! Хамма ўз ишини қилгани яхши.
Кимга тегибман, бирорта тегинган шогирдингизни номини айтингЧИ, тухмат қилиш яхшимас!


Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 817030)
Янглишдингиз, университетни тамомлаганидан кейин ҳам икки оғиз гапни, битта жумлани эплаб ёзолмай, муҳаррирларнинг сочини тик қилаётган "брак кадр"лар ҳам кам эмас. Журналистикамиз шунақалар ҳисобига ривожланиши қийинроқ кечаётгани кундай равшан...

Шу брак кадрларга сиз ҳам маъсулсиз, улар ҳам сиздан ҳам таълим олишгандир.


Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 817030)
Асло, ЮЗИ ЁРУҒ ёш ижодкор дўстларим ЁРУҒ ЮЗ билан форумга аъзо бўладилар пайти келиб.
Улар ҳеч қачон бунақа ниқоб ичида ивирсиб сасимайди...

Хамма ўзи учун жавоб бергани яхши. Демак, хамма сиз айтган ниқобдагилар сасияпти эканда, яхшимас! Маддохлик килмасангиз сизга сассиқ бўлиб туюлган гапларни ўқимайсиз.


Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 817030)
Шунчалик пасткашона гапни айтиш учун одам қанчалик пасткаш бўлар экан, деб ўйланиб қолдим... Сизни бу қадар деб ўйламасдим, эсиз...

Домла гапингизни ўйлаб ёзинг! Сиз совет даврини одамисиз, ўша даврда мафкураси миянгизга қуйилган, шу давр журналисти бўла олмайсиз. Сизлар шуни ёз деса шуни ёзгансизлар, ёзма деса ёзмагансизлар, ортиқча ҳарф ҳам қўша олмагансиз ё ололмагансиз. Хозирга келиб ёшлардан ҳам шуни талаб қиляпсизлар, шунинг учун роботдан фарқларинг нима?


Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 817030)
Мана, талабаларимиз камолга етгач форумга аъзо бўлган-ку.

:219::219::219: Нима деб ёзганингизни ўзингиз тушундингизми?


Текущее время: 02:10. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»