![]() |
Цитата:
Пазандага гап гапирмай қўямизми? Қизингиз қўллари болли бўлсин, Пешонаси ярақлаган - иқболли бўлсин... :) |
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Расули акрамнинг ҳадисларини халққа етказиш ва ўргатиш буюк даражадир. Лекин, ҳозирги вақтда ҳадисларнинг барча турлари ва қисмларини мукаммал билишлик ҳаммага ҳам муяссар эмас… |
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саҳарлик қилингиз, чунким саҳарлик қилишда баракот бордир!» — деганлар»,— деб ривоят қиладирлар.
Ба қадри имкон саҳарлик қилишга интилиш керак. Чунки, унда барака борлигини Ҳақ Расул таъкид этганлар. Бутун оила дастурхон атрофида жам бўлади. Дуои фотиҳа бўлади. Таом қилганларни уни еганларни ҳаққига дуо қилинади. Саҳарги намозга мадор бўлади ва ҳакозо... |
"Ҳадислар" дан.
Кечиримли бўлинглар, шундагина сизларга ҳам кечиримли бўлишади. *** Эй одам боласи, кифоя қилгудек ризқинг туриб, ҳаддингдан оширадиган молни истайсан. Эй одам боласи, озга қаноат қилмайсан кўпга тўймайсан. Эй одам боласи, тонг отиб кўз очарсанкан танинг сихат, оиланг тинч, бир кунлик таоминг бўлса бор, ортиқча бойлик исташни қўй! *** Аллоҳ таолога амали солиҳларнинг яхши кўрингани агарчи оз бўлса ҳам давомлисидур. Аллоҳ таолога энг севимлиси, мусулмон кишининг дилига ҳурсандчилик солишдир. *** Дилинг юмшаб ҳожатинг равон бўлишини хоҳлайсанми? Етимга раҳм қил, бошини сила, овқатингдан едир, шунда дилинг юмшайди ва ҳожатинг чиқади. *** Ҳаромдан сақлан, шунда кишиларнинг обидроғи бўласан. Аллоҳнинг қисматига рози бўл, кишиларнинг бехатарроғи бўласан. Қўшнингга яхшилик қил, мўмин бўласан. Ўзингга яхши кўрганингни кишиларга ҳам яхши кўр, мусулмон бўласан. Кўп кулма, чунки кўп кулгу дилни ўлдиради. |
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафар чоғида бир тўда кишиларнинг кимнидир Қуёшдан пана қилмоққа уринишаётганини кўриб: «Нима қилмоқдасизлар?» – дедилар. Шунда, улар бояги кишининг рўзадор эканлигини айтишди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сафарда рўза тутмоқ яхши эмас»,- дедилар (Муттафақун алайҳ).
"Кун ҳадиси" дан |
Цитата:
Ҳадисни келтириш жараёнида унинг ровийсини, асарни ва нечанчи ҳадисдан эканлигини келтириш ҳадис баён этиш одобларидандир. Шундагина ҳадиснинг саҳиҳлиги маълум бўлади. Буни авваллари мен ҳам билмасдим, бироқ бир-икки марта ҳадис билимдонлари билан суҳбатлашгач, англадим. |
Хаитга тайёргарлик.
Хна - менди - mehandi https://img.uforum.uz/images/qtcswvd9846698.jpg Катта қизим Гульнора (Нора Арбакл) ижодидан. |
Зайд ибн Собит ривоят қиладилар: «Биз Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга саҳарлик қилдик, кейин туриб бомдод ўқидик. Мен: «Саҳарлик билан бомдод оралиғида қанча вақт бор?» – деб сўрадим. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Эллик ёки олтмиш оят ўқигулик фурсат бордир», – дедилар» (Муттафақун алайҳ).
***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ҳар бир ифтор олдидан Аллоҳнинг (жаҳаннамдан) қутуладиган (қул)лари бордир» (Имом Аҳмад ривояти. Табароний, «Саҳиҳут-тарғиб», 987). ***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рўзадорлигини унутиб еган ёки ичган одам, рўзасини етказсин. Чунки уни Аллоҳ едириб, ичиргандир» (Имом Муслим ривояти). ***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Беш вақт намоз, жума (намози келгуси) жумагача, рамазон (келгуси) рамазонга қадар ўрталарида (содир бўлган) катта гуноҳлардан бошқа (кичик) гуноҳлар учун каффоротдир» (Имом Муслим ривояти). ***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кеча келиб, кундуз кетса ва Қуёш ботса рўзадор ифтор қилади» (Имом Муслим ривояти). ***** Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафар чоғида бир тўда кишиларнинг кимнидир Қуёшдан пана қилмоққа уринишаётганини кўриб: «Нима қилмоқдасизлар?» – дедилар. Шунда, улар бояги кишининг рўзадор эканлигини айтишди. Жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Сафарда рўза тутмоқ яхши эмас»,- дедилар (Муттафақун алайҳ). "Кун ҳадиси"дан |
Текущее время: 10:40. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»