![]() |
Цитата:
Лекин пул бермасдан болани катта қилиш қийин. Бунинг учун мактабга энди чиққан вақтидан бошлаб қорни тўқлигини ва барча эҳтиёжларини таъминлай билиш керак. Бу эса ортиқча вақт талаб этади... Йўқ, яхшиси болага пул бериб нимага ишлатганини сўраб назорат қилиб турган маъқул. |
Цитата:
|
Цитата:
- Сиз берган 30 тийиннинг 20 тийинини едим. 10 тийини ёнимда қолди. Мен эса ғўр онгим билан хайрон қолардим. - Наҳотки акам қаттиқ, темир тангани еган бўлса? Тишлари шунақа кучлимикан... Аммо пулни ейиш қанақалигини бир йил ўтмай ўзим ҳам тушуниб қолдим. |
Оффтоп: Цитата:
|
Цитата:
Шахсан мен болани пулга ургатишнинг бирор бир салбий тарафини курмаяпман. Ургатиш керак! Пулни халол ишлаб топишга, тежамкорлик билан харажат килишга, пулга куллик килмасликка... Булмасам, эртага катта булганида, "вой, корбобо булмас экан" деб довдираб юриши хеч гап эмас... |
Цитата:
|
Оффтоп: Мавзуга тегишли битта анекдот эсимга тушиб қолди. Шу ерда эълон қилиб қўя қолай.Бир кишининг ўғли мактабни битириб институтга киролмабди. Шунда отаси ўғлини ҳалол меҳнат билан пул топиб меҳнатнинг қадрига етиши учун оз маош тўлайдиган биронта ишга жойлаштирмоқчи бўлибди. Бир корхонада дўсти ишлар экан. Унинг ёнинга бориб мақсадини тушунтирибди. Дўсти "Қоровул қилиб ишга олишим мумкин. Маоши 300 сўм" дебди. Ота эса "Йўқ, 300 сўм маош ўғлимга кўплик қилади." деб жавоб берибди. Дўсти "Юк ташувчи қилиб ишга оламан. Маоши 200 сўм" дебди. Ота яна "Йўқ. 200 сўм ҳам кўплик қилади. Камроқ маош керак" дебди. Дўсти "Боғбон қилиб ишга оламан. Маоши 150 сўм" дебди. Ота "Йўқ. 150 сўм ҳам кўплик қилади. Ҳамма шароити бор. Унга ортиқча пулнинг кераги йўқ. 70-80 сўм маош оладиган иш йўқми?" деб деб сўрабди. Шунда дўсти "Эҳ дўстим, унақа маош учун олий маълумот керак" деган экан. |
Пул болани бузади...ми?
- Ха, бузади. Даже еши катта одамларни бузаиши мумкин.... Культура керак, енгил келган пуллар - енгил кетади. Узи ишлаган пулани - еш бола ишлаб олса - кейн уйлаб харажот килади.. |
Пул болани бузадими?
Қизиқ ушбу мавзуни ўқиб бир қисса ёдимга тушиб кетди: Қадимда бир кишининг якаю-ягона ўғли бўлган экан, бир кун ўсиб улғайганда, отаси уни ёнига чақириб: - Ўғлим, энди кап-катта йигит бўлдинг, бир ўз куч-ғайратини ишлатиб, пул топишни ўргансанг яхши бўларди дебти. Ўғли кучага чикиб кетгандан кейин, кун бўйи кўчада тентираб юрипти ва уйга қайтиб келибди, ўғил билан отани орасида бўлган гаплардан онаси хабардор экан. Она ўғлини аяб, уни қўлига пул тутказибди. Ўғил шу пул билан отасини олдига кириб: - Мана ота пул ишладим дебти. Ота ўғлини қўлидан пулни олиб, ёниб турган оловга ташлаб юборипти, ўғил буни куриб, жилмайиб чиқиб кетипти. Ушбу холат эртасига хам кайтарилибди, буларни кўрган онаси, ўглига – Энди ўғлим узин бир амаллаб, меҳнат қилиб пул топмасанг, отанг сенга ишонмайди дебти. Хуллас ўғли бозорга бориб, кимнидир юкини ташибди, кимгадир хаммолик қилибди ва пул ишлаб, уйга қайтибди. Отасини олдига кириб –Мана ота пул ишладим дебти. Ота унинг қўлидан пулни олиб, яна оловга ташлабди, ушбу онда ўғил югуриб бориб оловдаги пулни кайтариб олибди. Мана шу онгда ота – Мана ўғлим, энди ишондим ўзинг ҳалол меҳнатинг билан пул топганинга дебди. Қиссадан ҳисса шуки, пул нафақат болани, хаттоки кап-катта одамни хам бузади. Шунинг учун болага пул бериб эмас, қандай меҳнат билан халол пул топишни ўргатиш керак. |
Цитата:
Баъзилар ҳатто, пул одамни қутуртиради, деб иддао қилишади. Қутурган одамга бир қоп пул беринг, дарров олижаноб инсонга айланади. Кўпинча йўқотадиган нарсаси йўқ одамлар ҳар хил номаъқулчиликлар қилиб юришганини кузатганман. Меҳнат билан ҳалол пул топишга ўргатиш ҳақидаги фикрингизга юз фоиз қўшиламан. Бир жиҳатдан Сиз ҳам ҳақсиз, албатта. Энди бу ёғи одамига қараб-да! |
Текущее время: 00:48. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»