Shohxusrav,
Сайт администратори экансиз, демак, оммавий ахборот етказишга масъул шахссиз. Шундай масъулликка эга экансиз, муомала маданиятига амал қилишингиз шарт.
Сиз "Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги энг яхши сайт" номинацияси бўйича эътироз билдиряпсиз. Аммо, нега "Андижон" ФК веб-сайти бу номинацияда ғолибликка муносиб эмас деб ҳисоблайсиз? Бу сайт айнан шу йўналишга мос сайт.
Сайтнинг ғолиб бўлиши учун унга кўпроқ ташриф буюрувчилар борлигининг ўзи етарли эмас. Сайт дизайни ва фойдаланишдаги қулайлиги ва энг асосийси, контент, яъни сайтдаги маълумот ва ахборотларнинг сифати, тезлиги, мазмунига эътибор берилади.
"Андижон" ФК сайти ўз фунцияси жиҳатдан шу талабларга жавоб бера олади. Клуб доирасидаги маълумотлар батафсил келтирилган, дизайни ҳам, сайтдан фойдаланиш ҳам қулай. Клубга тааллуқли янгиликлар сайт муаллифлари томонидан тезкорликда ёритилади.
Сизнинг
FANAT.UZ сайтингизга келсак, тўғри янгиликларни тезкорликда ёритасиз, дизайн ҳам яхши, фойдаланиш ҳам қулай. Аммо, муаллифлик мақолалар деярли йўқ ҳисоби. Сайтингиз ахборот йўналишида, яъни электрон ОАВ шаклида фаолият юритгани учун ҳам сизнинг сайтингиздан энг аввало муаллифлик хабарлари, мақолалари талаб этилади. Таржима ва бошқа сайтлардан олинган хабарлар сайт контентини тўла оқлай олмайди. Агар сайтингизда таҳлилий муаллифлик мақолаларини доимий равишда бериб боришни йўлга қўйсангиз, ишонаверинг, албатта муваффақият қозонасиз.
SportPortal.Uz сайтига юқорироқ баҳо берилганлигининг сабаби эса - ушбу порталда барча спорт турлари бўйича янгиликлар ёритилади. Фестивал номинацияси фақат футболдан иборат эмаску, шу сабабли бу портал бошқа сайтларга қараганда ўз йўналишида ажралиб туради. Мазкур порталда ҳам ҳамма хабарлари ўз муаллифлари томонидан тайёрланмаган бўлса-да, жиддий рақобатчиси йўқлиги сабаб ҳам юқори ўринларда турибди.
Сизнинг сайтингиз, шу билан бирга fk.uz ва бошқа футбол янгиликларига ихтисослашган сайтлар ҳозирча uff.uz нинг соясида қолиб кетяпти. Сабабини ўзингиз менданам яхшироқ биласиз - таҳлилий чиқишлар. Демак, бу йўналишнинг ҳозирча ўз етакчиси бор.Ва у фестивалда муносиб баҳоланди.
Фикримни тушунтира олдим деб ўйлайман, келгуси ишларингизда муваффақиятлар тилайман.