![]() |
"Шайтанат"да ўзга шоирларнинг шеърларини келтиргансиз. Нега ўзингиз ёзмагансиз? Ушбу саволни беришимнинг боиси "Меҳмон туйғулар"да ва яқинда нашрдан чиққан "Тош қалбларга назар солинмас" китобларингиздаги учликлар япон шеърияти усулида ёзилган ва улар чуқур маъно, мазмунга эга.
|
Цитата:
Албатта каминанинг бу ишлари камчиликлардан холи эмас. Хато-камчиликлар учун тарбия этаётган роббимиз Аллоҳ ҳузурида тавбалар қиламан. Шунинг баробарида сиз, азизлардан ҳам узр сўрайман. Қусурларимни афу этиб, ҳаққимга Аллоҳдан мағфират тиламоғингизни рижо қиламан. Бу илтимос билан “Меҳмон туйғулар”нинг дастлабки нашрда сиз –азизмонларга мурожаат қилиб эдим. Аллоҳга шукрларким, китоб сиз азизларнинг қўлларингизга етиб боргач, ниятга етишгандек бўлдим. Ўқиган биродарларимиздан таҳсин ҳам эшитдим, баъзан танқиддан ҳам баҳраманд бўлдимким, оқибатда рисолани тўлдириш ишини давом эттиришга уриндим. Янги нашрда бу эътирозларни инобатга олишга, камчиликларга барҳам беришга интилдим. «Иймонлашиш умиди» деб номланган китоб нашрдан чиққанидан кейин ҳам мазкур йўналишдаги ижодий ишларни давом эттирдим. “Тош қалбларга назар солинмас” деб номлаган китобни янги эшитган ҳикматлар ва хаёлимни ёритган айрим фикрлар билан бойитишга уриндимким, берган баҳоларингиздан кўнглим тоғдек кўтарилди. Нашриёт ходимлари китобни қайта нашр этиш хоҳишлари борлигини айтишгач, рисолани яна тўлдириш ҳаракатини бошлаб, Худога шукур, охирига етказгандай бўлдим. Мазкур тўпламдаги фикрлар маълум мавзулар атрофида жамланмаган. Бир мавзуда сўз юритилгач, кейинроқ шу мавзуга яна қайтилади. Аммо фикр айнан такрорланмай, масалага бошқа томондан ёндошилади. Азиз мухлисларимизнинг бу хусусдаги фикрларини инобатга олиб, аниқ бир йўналишлар асосида тартиб бермоқни ҳам ўйлаган эдик. Лекин “Кундалик дафтар”даги баёнлар турли вақтда ёзилгани инобатга олиниб, жойни ўзгартирмадик. Китоб ўқиётганимизда, нимадандир чалғибми ё чарчаш оқибатидами, айрим сатрларга эътибор бермай ўтамиз. Бир неча саҳифадан кейин ўша мавзу такрорланса, диққатимизни жамлаймиз. Китобхонликдаги бу ҳолат ҳам инобатга олинди. Аввалги китобларга кирмаган “учлик”ларни ҳам диққатингизга ҳавола этмоққа журъат қилдим. Изоҳ жоизки, бу “учлик”лар шеър эмас. Япон адабиётида мавжуд услубга бўлган ҳаваснинг натижаси. Мен фикрларни қисқа тарзда баён этишнинг шу услубини маъқул кўриб, уларни “Шудринг томчилари” деб атадим. “Шудринг томчилари” шунчаки фикрлар баёни эмас, таъбир жоиз бўлса, сизларни ҳаётда учраб турувчи муаммолар ҳақида фикрлашга даъват этишдир. Нуктадон назм билимдонлари талабларига жавоб бермаса, айбситмайсиз, деган умиддаман. |
Тоҳир ака!
Лозим топсангиз "Шудринг томчилари"ни форумимизда эълон қилсангиз. |
Цитата:
Умидим шуки, баён этадиганларим амри маъруф, наҳий мункар вазифасини ўташ ишига зарра қадар бўлса-да, ҳисса қўшса, инша Аллоҳ! Тангри барчаларимизнинг ишларимизни хайрли айласин. Сиз — талабчан китобхонларнинг хонадонларига қут-баракотлар бериб, кулли бало ва офатлардан Ўзи асрасин. |
Шудринг томчилари
Цитата:
|
Шудринг томчилари
Цитата:
|
Шудринг томчилари
Цитата:
|
Шудринг томчилари
Цитата:
|
Шудринг томчилари
Цитата:
|
Шудринг томчилари
Цитата:
|
Текущее время: 21:55. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»