![]() |
Цитата:
Оффтоп: Жасур, ёмон ҳафа бўлдим лекин! "Қайроқ холдинг"нинг айрим ходимлари мени қонимга ташна қиворяпти. Болта бўлмасаям, пичоқ чархлаяпман сиз учун! :) |
Цитата:
Kimda ushbu san'at asarining rasmlari bo'lsa qo'yinglar, iltimos. Оффтоп: Xorijlik hamkorlaringiz kelganliklari uchun qatnasha olmaganligngizni eshitdik. :) |
Оффтоп: Ҳаммаси иккиламчи, "минғир -минғир" гаплар... ;-) "Репортаж қани?". (с) Маэстро Чиройли шархлаб ташламайсизларми, хасаддан "куйиб ўлишимиз" учун ;-) |
Цитата:
Оффтоп: Kuyib o'lishilarni bir ko'rmoqchi edik. Shunday kuydiraylik-ki.... :) |
Цитата:
|
UUA 2010 нинг бевосита ва билвосита иштирокчиларига яна бир бора каттакон миннатдорчилик билдирамиз.Расмларнинг кечиктирилиши келмаганлар учун бир ҳисобдан фойда! Акс ҳолда шундоқ базмдан қолиб кетибман дея ич-этларини еб юрардилар. Хуллас, тадбир чиройли ўтди, унда умумий ҳисобда 18 нафар форумдошлар иштирок этишди.
Учрашувнинг дастлабки қисмида форумдошлар галма-галдан янги йил табрикларини изҳор этишди. Иккинчи қисмида эса одатда охирида қилинадиган иш бўлди, яъни совғалар улашилди. Қизларга юмшасин деган ниятдами :), юмшоқ ўйинчоқлар совға қилишди. Бечора эркакларни эса рамзий маънода лойга тенглаштиришдими :), хуллас сопол сувенирлар тақдим этишди. Совғаларни улашиш учун Қорбобо қиёфасига кириш шарт эмас экан. Иброҳим аканинг қўлидаги совғалар бир дақиқага етмасдан талаш бўлиб кетди. Шундан сўнг дастурхонга таом тортилди ва учрашувнинг охирги қисмида номинациялар ғолиблари эълон қилинди. 17.00 га келиб, учрашув расман тугади. Қизларни кузатиб қўйган йигитлар ўз столларини бошқа жойга кўчирган ҳолда кечки 19.00 га қадар дилдан суҳбат қуришди. Албатта, "даниялик меҳмон" билан биргаликда. Энди эса навбат айрим қизиқарли тафсилотларга! Тадбирда таниқли форумдошларимиздан бири шахсан ўзи бўлмаса-да кулгиси билан иштирок этди. Буни фоторепартажни кўрганда билиб оласизлар! :) 2010 йилда энг танқидчи унвонини қўлга киритган Бекмирзоннинг форумга келиб қолиш тарихи жуда қизиқ бўлиб чиқди. У Ҳусниддин Атонинг таклифига биноан форумдаги шовинистик руҳдаги қарашлардан ўзбек форумдошларни ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида форумга аъзо бўлган экан. Бундан-да ажойиби эса модератор опамиз Бек акасини қалампир билан “сийлади”!Тушуниш қийин, шундоқ истарали, юзидан нур ёғилиб турувчи Бекмирзони қалампирга ўхшатишса-я (С) "Қайроқ холдинг" Раҳимжон ака эса даврадагилар орасидан ўтмишдаги курсдошлардан бирининг жиянини топиб олди. Ўз исми ёзилган мукофотни эса ушбу форумдошимиз айнан Наргиза Саидованинг қўлидан олишни истаб қолди. Демак, аёлларга мулозамат бобида у кишига тенг келадигани йўқ ёки солиқчилардан ўлгудек қўрқсалар керак! Ўша пайтда тўсатдан ўйлаб топлиган анъанага кўра мукофотларни форумдошлар бир-бирларига тақдим қилишди. Каминага аталган мукофотни топшириш учун Шохрух саҳнага чақирилганда у мукофотни олди-ю раҳмат деганча ортига бурилганда даврада гурра кулги кўтарилди. Дарвоқе, Шоҳрух даврадигиларга бирма-бир ўз таърифини берар экан бухороликларга қаердан эканликларини алоҳида эслатишни канда қилмадилар...Шу учунми Лутфилло аканинг рангги-рўйи очилмади – биттагина самарқандлик бўлиб ўтиргани алам қилди чамамда! Беҳзод Сулаймонов барчани 2011 йил баҳорида бўлиб ўтадиган тўй тантаналарига таклиф қилди. Сурхонлик “эгизак”лар Феруза ва Раъно Хўжаевалар (и-е, узр, биттаси Ходжаева!) Нигора Турсуновани соғинган бўлишса керак, негадир бироз камгап бўлиб қолишибди. Шу ўринда уларга алоҳида миннатдорчилик билдирмоқ жоиз. Чунки, саҳна ортидан туриб меҳнат қилганлар сафида улар ҳам бор. Масалан, номинациялар чоп эттирилган қоғозларни Раънохон тақдим этганлар. Ушбу қоғозлар оддий қоғоз эмас, балки Жанубий Кореядан келтирилган ноёб турдаги қоғозлар сирасига киради. 20 кишига буюртма қилинган “Антиқа” котлетининг биттагинаси ортиб қолган экан. Айбга буюрмайсизлар, ҳузурини камина кўрди. Ҳозирча шулар! UUA 2011 бундан-да қизиқ ва кенг қамровда ўтади деган умиддаман. Барчага ташаккур! |
Цитата:
|
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
|
Оффтоп: Цитата:
|
Текущее время: 20:20. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»