![]() |
Цитата:
"Баталён" ёки "Баталион". Долимов жаноблари, бизга нима етишмайди, биласизми? Менимча, бизга ўз она тилимизнинг (гап фақат Ўзбек тили ҳақида кетмоқда) мавжуд хусусиятлари ва имкониятларидан ғурурланиб фойдаланиш етишмайди. Шахсан мен "Баталён" деб ёзишда ҳеч бир ғализлик ёки бирор бир ёмон нарса кўрмаяпман. Сўзни қандай талаффуз этсак, шу тарзда ёзяпмиз. Қаранг, бирорта бир русийзабон „Қашқадарё“ сўзини биз каби ёзмайди. Аксинча, ўз талаффуз имконияти ва хусусиятидан келиб чиқиб, „Кашкадарья“ деб ёзади. Руслар ўзимиздаги Гулнора исмини Гулнора деб ёзишмайди, балки айни юқоридаги сабаб „Гульнара“ деб ёзишади. Улар чет тиллардаги бирор сўзни айни ўша тилдаги каби талаффуз қила олмасликдан уялишмайди ҳам, ва уни ўз талаффуз имкониятларидан келиб чиқиб, худди шундай тарзда ёзишдан қайтишмайди ҳам. Нега биз энди «Батальон» сўзини „Баталён“ деб талаффуз қила ва шундай тарзда ёза олиш имкониятига эга бўлиб, бундай қилишдан қайтишимиз керак? Ўзбек тилининг талаффуз жиҳатидан масалан рус тилига қараганда афзаллик томонлари бор. Айнан юқоридаги мисолда ҳам кўринади бу. Яъни, биз „Баталён“ сўзини „ь“ белгисисиз ҳам худди руслар каби талаффуз қила оламиз. |
Цитата:
|
Цитата:
Ш харфи sh эмас, балки w. Ч харфи эса сh ўрнига c. Ахир ўз номи билан лотин тилига асосланган ўзбек тили-ку! ёзишга жуда қулай бўлармиди, дейман-да. |
Цитата:
Оффтоп: Biroz adashdingiz. Lotin tiliga emas, balki alifbosiga asoslangan O'zbek tili deyiladi. ;) |
Цитата:
Оффтоп: Ўзи мана шунақа йўл тутиш бутун юфорумга теккан касаллик-ку аслида! Асосий гап бир ёқда қолиб, битта учраб қолган хатога ёпишишиш, айтишади-ку, йўргакда теккан деб... |
Цитата:
|
Оффтоп: Цитата:
|
Цитата:
Оффтоп: Sizga yo'rgakda shunaqa kasallik tekkanmi? Nima keragi bor bunaqa mag'zava gapni? Alifbo borasidagi taklifingizga esa qo'shilmayman. Shaxsan men "C" harfidan kirillchadagi "Ц" harfiga muqobil tarzda foydalanishni taklif qilardim. |
Цитата:
Оффтоп: Биринчисияммассиз, ўйлайманки, охиргисиям эмас. чидашдан бошқа чора йўқ.Цитата:
"С" барибир бўш турибди, "Ч" ўрнида қабул қилинса, нима ёмон жойи бор? "Ц" бизнинг тилимизда йўқ. Кириллча ёзувда бор, аммо истеъмолда барибир ишлатилмайди. ишлатилсаям ниҳоятда тансиқ. Масалан, ЦИРКни ТСИРК эмас. СИРК деб айтамизку!? Рус тилидан тиқиштирилгани яққол билиниб туради. Цитата:
Сиз келтирган вариантлардаги шрифтлар ҳам оммавий эмас, яъни ҳамма клавятураларда мавжуд эмаслигини назарда тутяпман. мақсад қулайлаштириш бўлгандан кейин ўша томонга юришимиз керак менимча. |
Цитата:
Umuman olganda, kirilcha alifbomizdagi "ў, қ, ғ, ҳ" lar ham hech ommaviy emas, ammo yozishda qiyinchilik bo'lmayapti-ku? Modomiki, bizning alifboga ц harfi begona ekan, C ni ch o'rnida qabul qilish fikri yomon emas, uni qo'llab quvvatlasa bo'ladi, |
Текущее время: 20:57. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»