![]() |
Judayam ishtirok etgim keldi, lekin Nukusda edim...
Цитата:
|
Цитата:
Ҳар ҳолда бугунги кунда қуруқ қошиқ қолмаган! Мақол ҳам (рамзий маъно кашф этган бўлса-да) эскирди... Қуруқ гапга эса ҳожат қолмайди. Кейинги гал Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
|
Ўтказилган тадбир ҳақида мана бу ерда ўқишингиз мумкин. (давоми бор)
|
Тадбир ҳақида айрим лавҳалар..менимча нимадир гапиргандан кўра бу болажонларнинг кўзларига қараб хулоса чиқарганимиз афзалга ўхшайди.. батафсил бу ерда маълумот. Лавҳаларнинг давоми бор. Бугун улгурмадик, узр.https://img.uforum.uz/thumbs/nbjnyzr2445314.jpg
https://img.uforum.uz/thumbs/olrtvoh3681962.jpg |
Ичишдан каминг йўқ, кийишдан каминг
Лек нечун тийилмас кўзингда наминг.. Не бор айт болажон мурғак қалбингда Орт менинг елкамга кўтарай ғаминг.. https://img.uforum.uz/thumbs/ihaqodg3957319.jpg Айт, нечун кўзларинг бунчалар маъюс, Айт сенинг дардингни олай мунчоқкўз. Менинг юрагимга дард инди бехос Сен билан болажон бўлиб юзма-юз.. https://img.uforum.uz/thumbs/efiqkdu5975181.jpghttps://img.uforum.uz/thumbs/mnwbsqk162808.jpg Ҳа, кўриб турганингиздек, болажонларнинг кўзлари чиндан ҳам маъюс..Аммо улардаги шароит, улардаги имконият унча-бунча ерда йўқ..Демак..уларга биз ўйлагандек "от билан туя" керак эмас экан..Унақа катта ва кўўўп нарса ҳам шарт эмас экан.. Улар одамга зор..улар меҳрга зор..улар икки оғиз дилдан бўладиган суҳбатга зор.. https://img.uforum.uz/thumbs/izkijwd148893.jpg Кўзлари фақат йўлда..Нигоҳлари дарвоза томонга михланган..Ташналик бор уларда у - биргина меҳрга ва яхши юзли инсонларга..Уларни тарбиялаётган тарбиячилар ўта меҳрибон, ширин сўз..Директори Иброҳим аканинг муомуласига, унинг суҳбатига, унинг дунёқарашига қойил қолдик..Унинг суҳбати жуда самимий..Тарбиячилар шунчалик мулойим..эҳтиёткор-ки..шу болажонларни кўнглини зиғирдеккина нарса билан синдириб қўйишдан ҳадикдалар..https://img.uforum.uz/thumbs/fzoavbq5219855.jpg https://img.uforum.uz/thumbs/gswytmr7716614.jpghttps://img.uforum.uz/thumbs/shongeu6183609.jpghttps://img.uforum.uz/thumbs/oshtqzy1104133.jpg Демак, тўлиқ ишонч билан айта оламиз-ки, болалар ишончли ва меҳрибон кимсалар қўлида..Болалар бу каби инсонлардан ўз яқинларидан кўрмаган меҳр - муҳаббат кўрмоқдалар. Бу каби инсонлар борлигидан улар мамнун. Аммо бу улар учун камдек..улар ўзларини орқаларидан кимлардир..йўқлаб, уларни излаб келишларини хоҳлайдилар..ва кун бўйи кимларнидир зор ва муштоқ бўлиб кутадилар.. Тадбирга баракали ижод қилаётган севимли адиблардан бири "Мени кечир, болажон", "Дашнобод ҳангомалари, "Улуғ Амир ўгитлари", "Шоҳи Зинда", "Қора Шаҳзода", Вафо маликаси каби болалар учун қисса, ҳикоя ва рисолалари билан яқиндан таниш, бир неча йил "Тонг юлдузи" газетасига бош муҳаррирлик қилган, ҳозирда "Тенгдош" газетаси муҳаррири ТЎЛҚИН ҲАЙИТ ҳамда Истеъдодли шоир ва олим, филология фанлари нозоди, таниқли - болалар шоири, "Отамнинг боғи, "Дарё кўнгил", "Жилвон ўғлони","Алифбо","Саноқ","Сукут сарҳади, "Таниш товушлар, "Нур йўли, "Ўн ўртоқ каби ўндан зиёд шеърий ва насрий китоблар муаллифи, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, Журналистика соҳасида халқаро "Олтин қалам" мукофоти совриндори, айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "Вазият" газетасининг бош муҳаррири ўринбосари ДИЛШОД РАЖАБлар иштирок этдилар. Улар ўзларининг барча асарлар тўплами ва ноширлик фаолиятида чоп этилган юздан зиёд китобларини болажонларга совға қилдилар ва ўз шеърлари, суҳбатлари ила улар дилини шод этдилар. Шунингдек, Психология фанлари номзоди, адиб МАҲМУД ЙЎЛДОШ ҳам ўз асарларидан бир тўпламини болажонларга илиндилар. Уларнинг барчаларига ўз миннатдорчилигимизни исҳор этиб қоламиз. Болалар ўзларининг чиройли сахна асарларини намойиш этдилар. Шунингдек, UZINEOCOM маркази томонидан совғалар тақдим этилди. ХТВ ҳузуридаги "ZiyoNет" бўлими ходимлари томонидан (45 та)эртак ва мультфильмлар ёзилган 10 га яқин дисклар, турли адиб ва ёзувчиларнинг асарлар тўпламлари ҳадя этилди. Энг асосийси эса Меҳрибонлик уйи болаларининг юзида кулгу, кўзларида қувонч ифодасини кўриш эди..Тадбир ташкилотчилари бу ўринда ўз мақсадларига эриша олдилар деб тўлиқ айта оламиз. |
Judayam ta'sirli.
Rosti nima yozishgayam hayronman. ........................................... ...................................... "Baxtsiz" - baxtlilar!!! |
Цитата:
|
Цитата:
|
Юрагим ўртаниб кетди.... Қани энди мен хам мана шундай тадбирларда иштирок этсам, Бир ғамгин юракка бир он булсада шодлик бахш этолсам... Кўзларимга ёш қуйилди... Лекин.... Лекин.... Тирикчилик деб, ташвиш, деб, уй деб, иш деб, рўзғор деб бир савобга арзимайман..... Дўст, агар яна шундай бир савоб ишга қўл урсаларинг, мени уриб, туртиб, занзирга боғлаб олиб боринглар.... Бу қилган қуполлигингиз учун икки дунё сизларга қуллуқ қилиб ўтаман.....
|
Текущее время: 02:49. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»