![]() |
Цитата:
|
Цитата:
Бу мани шахсий фикрим газеталарда Совет даврини эслатади. Худди уша даврдагидай фалончи фермер фалон гектардан фалонча хосил олди... Фалон жойда фалондака цех очилди... ва яна шунга ухшаш нарсалар. Буни кимга кизиги бор? Бир неча йил бурун бир вилоятнинг марказий газетасида бир "ёзувчи" бир кичик маколалар билан чикиш килиб турар эди. Бу маколаларни укиб кандай килиб буни вилоят марказий газетасида чоп этишларини тушунмаганман. Бир маколасида турмуш уртогининг (аёлини) мардикор бозорига чикаётганини ёзган, тугри очикчасига мардикор бозорига чикди демаган, аммо укиб шуни тушуниб олиш кийинмас эди. Кискача мазмуни шундай эди. Кушни аёл уйда бекор утирманг, юринг деб аёлини бир жойга олиб борган, у ердан бир бой аёлнинг уйига бориб, бой аёлнинг уй юмишларини бажаришган хизматлари пул олишганини ва шундай жойлар борлиги бу билан аёллар уйда бекор утиришмаганлиги ёзган. Мухаррир буни тушунгами ёки тушунганми менга коронгу. |
"Цензура" бўлиши керак...
Цитата:
манба: Матбуот эркинлиги ва миллий қадриятлар мувозанати |
"Ура-ура" билан жамиятимиз хеч нарсага эриша олмайди, камчилик ва муаммоларни хам курсатиб туриш керак. Жамиятимиздаги камчиликларни яширмай курсатсак, узимизга яхшику.
|
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Дилидагини тилига чиқара олмаган ижодкорни ижодкор деб ҳисобламайман. Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Энг ёмони - газета ўқимаслик, ундан ҳам ёмони - газеталаримизни ёмонлаш... |
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Газеларни ёмонланиши ёмон эмас. Балки, ўша ночор газеталар ўзини ёмон отлиқ қилиб қўйиши ёмон. Ўзлари хақида айтилган танқидий фикрларга ижобий ёндоша олмасликлари ёмон. Шу ўринда қўпол қилиб бўлса ҳам бир гап айтаман. Тошга сийсангиз ҳам сачрайди. Яъни, ўзига урилган нарсага жавоб қайтаради. Бу бизнинг айрим, балки аксар газеталарнинг хато ва камчиликлари кунда кун ора қайта қайта айтиб турилса ҳам ўша тошчалик бўлмай, Кесак каби шимиб кетаверишади. Муҳтарам Тўлқин ака. Биз кўз олдимизда бўлиб турган хунук ҳолатларни ҳам ёмон демай, сохта мулозамат билан кўкка кўтарайликми. Шунча шароит, имконият, тинчлик, неъматлар билан таъминланиб туриб, озгина тафаккурини ишга солмаётган танбал муҳаррир-у, қаламкашларга пахта қўяйликми? Бутун омма ёшларини ўзининг икки тийинлик қийматга эга бўлмаган янгилиги билан онгини заҳарлаётганларга қандай мурожаат қилайлик? Лекин, баъзи нашрлар бор, ўзидаги маълумотлари билан ўқувчига фойда бера оладиган. Юқоридаги гаплар уларга тегишлик эмас. |
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Цитата:
Цитата:
|
Кеча Ёшлар каналида кўрсатилган газеталар (нашриётлар) тўғрисидаги кўрсатувни жуда яхши тайёрлашибди. Газетеларнинг аҳволи, ҳар ҳил нашриётлар (олдинига давлат тасаруфидаги, кейин нодавлат) камчиликлари тўғрисида кўрсатилди.
Бугун матбуот тарқатувчилар ҳақида давоми кечки соат 20-20 да. |
Кеча кўрсатилган телекўрсатувнинг бош қисмини кўрдим... Жуда долзарб масалалар кўтарилибдию ва баъзи жиноятлар фош қилинибди...
демак... бизларнинг матботимиз бу ерда бъзаилар айтаётганидек "илғор" эмас экан, жуда кўп камчиликлари бор экан, шуларни ислоҳ қилиш керак экан... административ ресурслардан фойдаланган ҳолда мажбурий обуналар амалиёти тўхтатилса жуда кўп газеталар банкротга учрайди... яхши ва ҳақиқий талабгор газеталар кўпайади... ва хк... Ўқувчи ўзи муҳаббат қўйиб газетани сотиб олиш керак.. уни мажбурлаш тўғри эмас, инсофдан эмас... Газеталаримизнинг савиялари жуда паст эканлиги ҳеч кимга сир эмас... буни тан олиш керак... ва бундан қўрмаслик керак... ана ўшанда ривожланиш ва тараққиётга юзланган бўламиз... |
Кўрсатувни яхши бошлашди-ю, кейин киоскачиларга ўтиб кетишди... Муаммони кўтариб чиққандан кейин, охирида хулоса қилиш кераклигини унутишди чоғи :)
Шу томондан оладиган бўлсак, кўрсатув унча муваффақиятли чиқмади, гўёки "Халқ сўзи"нинг сотилмаслигига Ўзбекистондаги барча киоскачилар айбдордек туюлжи, ваҳолангки, "Даракчи"нинг нега кўп сотилаётгани ва "Халқ сўзи"нинг қолиб кетаётганига аниқ сабаблар ҳақида мулоҳаза қилинмади. Мен кўрсатув бошланганида кўпроқ нарсани кутгандим... |
Цитата:
Кеча кўрсатувни кўриб ҳудди шу фикр ҳаёлимдан ўтувди. Киоскчиларни муаммосини 2 жумлада айтилди (аренда тўлаш учун қўшимча нарса сотилиши) аммо кўрсатувда уларни (шундоғам ҳамма биладиган нарсаларни қайта қайта кўрсатилиги) чўзилиб кетди. Кўрсатув сўнгида умумий ҳулоса, муаммони ечиш учун таклифлар берилмади. 1-чи қисмини кўрсатилганидан сўнг 2-чи қисмдан кўпроғини кутган эдим. Яна қўшимча тарзда марказий газеталарда (Ҳалқ сўзи, Туркистон ва ҳ.к.) чоп этилаётган мақолалар савиясини ҳам биров айтиб ўтишса бўларди. Танқидий ёки таҳлилий ҳеч нима ёзилмиди. |
Eng ommabob gazetalar ham sekin chiqadi. Masalan futbolga oid gazetalar seshanba chiqadi. Buni nima qizig`i bor? Dushanba kuni hamma natijani bilib olsa...
|
Bizga ko'rsatuvning to'liq shaklini qo'yishdi. To'g'risi,qoniqmadim. E'tibor bergan bo'lsangiz,gazetalarning qoniqarsiz chiqishida jurnalistlar aybdor deyilmagan. Hatto, markaziy gazetalarda ishlab,keyinchalik xorijiy nashrlarga ketgan jurnalistlar borligini aytishdi. Shu sohada ishlab bildimki,erkin matbuotgina jamiyatni rivojlantira oladi.
|
Цитата:
Рости эътибор бермадим, аммо журналистлар бўлмаса ким жавобгар? |
Цитата:
|
Цитата:
|
Хозир журналист сифатида жуда чарчадим. Ёзишданмас, ёзолмасликдан. Колиплар жонимга тегди. Якинда бошкачарок килиб макола ёзишга харакат килдим. Замредакторимиз мени чакириб, маколангиз бир тийинга киммат, деб кайтариб берди. Олдимда, Мамлакатимизда... деб бошладимду, кип-кизил килиб бердим. Бундай ёзиш жуда-жуда осон ва тинчгина юрасиз.
|
Ўша кўрсатувга яқинда икки ой бўлади...
аммо ҳеч нарса ўзгармаганидек... (ўзи бирон нарса ўзгариши керакми?) |
Хозирги даврдаги газета сотиб олишдан пулимни кизгонаман, сабаби бир хиллик, мактов, керакли маълумотни интернетдан олишни макул кураман.
|
Цитата:
|
Цитата:
шу китоб билан қисман таништириш жараёнида-китобдаги воқеалар жараёнига қизиқтириб китобни "ўқишларига мажбур қиламан". Кейин эса ўқиган асарлари юзасидан бугунги кундаги воқеаларга қиёслаб, таҳлил қилиб суҳбат ўтказаман. Баҳолаш мезонида эса ўқувчиларимнинг ўзларига нисбатан қилган "фикрий кашфиётлари"га аҳамият берилади. Агар ўқувчи китобдан ўзига керакли бўлган ниманидир олган бўлса, бу унинг , менинг ва китоб муаллифининг ютуғидир. |
Китоб, журнал, газета...
Цитата:
Ўзи газеталарда жўяли мақолалар чиқадими? Мен тўғриси газета ўқимайман ҳисоби, лекин китоб ўқийман. |
Мени фикрим, агар газеталар хеч қандай четдан ёрдам берилмай чоп этиб, сотилса, тахририятни ўзи газеталар савиясини ошириши мумкин деб ўйлайман. Чунки хозирда газетани ўқишмаса ҳам олдиндан пул тўлаб қўйган, обуначилари бор. Почтальонлар мажбуран (уларга ҳам сотиш топширилган), сотиб олмасанг нафақангни олмайсан деб тиқиштиради.
Оффтоп: Авваллари нафақага қўшиб лоторея сотишарди, ҳозирда бундай ўйинлар йўқлиги учун сотишганини эшитмай қолдим |
Цитата:
"Hurriyat", adabiyot sohasiga oid "O'zbekiston adabiyoti va san'ati" gazetalarida jo'yali maqolalar chiqadi. |
Цитата:
|
Цитата:
|
Оффтоп: Цитата:
|
Оффтоп: Цитата:
|
Чет элнинг кўп газеталари электрон нусхаларига эга, баъзилар сотувга ҳам қўйилмоқда... Бизларда эса газета-журналларнинг тузукроқ сайтлари ҳам йўқ... (Номига қилиб қўйилган баъзи сайтлар бор, лекин улар ҳисоб эмас)
Тиражи баланд газета ва журналларнинг сайт рейтинглари нега баланд эмас... тиражи баланд бўлиб, аудиторияси кенг бўлса, нега бу нарса қандайдир шаклда виртуал оламда акс этмайди? |
Цитата:
O'z hizmatlaringni taklif qil Abo, har holda bu sohada spec. bo'p ketgansanku.:cool: |
Цитата:
Yuqorida yozibdilar bir forumchi, nimani va qanday yozish "qolip"ga solinganligini, ajablanadigan joyi yo'q, nimaga sifat yoqligiga. |
...Олтинни қанча қўлда кўтариб юрсанг, шунча қадри кетади. Биз ана шу олтиндай ноёб туйғуларни, Озодликдек улуғ сўзларни бўлар-бўлмасга ёзавериб сийқалаштириб қўйдик. Истиқлолдек улуғ каломни ҳиссиз ва изтиробсиз бир жумлага айлантириб ташладик. Хатто шу даражага бордикки, мана оддий сурат тагига ёзилган сўзларни ўқиймиз: "Истиқлол замонасига минг шукрким, ватанимизда... нуроний отахон ва онахонларимиз жуда кўпчиликни ташкил қилади" ("Қишлоқ ҳаёти" газетаси, 19 октябрь).
http://info.islom.uz/new/index.php/m...idagi-tafakkur |
| Текущее время: 03:20. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»