Nigora Umarova |
14.05.2008 11:41 |
Цитата:
Сообщение от Hilola
(Сообщение 99560)
Ассалому алейкум хурматли форум иштирокчилари.
Касбий махоратни мунтазам ошириб бориш усулларига мисол келтиринг?
Ахмеджанов Т.
|
Маълумки, укитувчининг касбий шаклланиши олийгох даргохида касбий таълим олиш жараёнидан бошланади. Касбий махоратни ошириб бориш эса бевосита амалиёт билан боглик булади.
Таълим жараёнида фанлар буйича амалга ошириладиган семинарлар, тренинглар касбий махоратни оширувчи омиллардан биридир.
Олийгохдан кейинги даврдаги укитувчининг касбий шаклланиш жараёнида махоратини ошириш ва билимларини укувчиларга бера олишида мактаб рахбарияти, айникса, илмий мудир хамда педагогик жамоатчилик катта роль уйнайди. Ёш укитувчиларга тажрибали укитувчиларни бириктириб куйиш, уларнинг дарсларини кузатиш, услубий ишларга жалб этиш мактаб рахбариятининг вазифасидир. Шу йул оркали касбий махорати такомиллашиб боради.
Шу билан бирга касбий махоратини мунтазам ошириб бориши уз устида тинмай ишлашига ва уз вактида малакасини ошириб боришига узвий боглик. Буларнинг хаммаси касбий фазилатларнинг ажралмас кисми хисобланади.
"Узбекистон Республикаси Давлат таълими муассасалари педагог кадрларнинг аттестацияси тугрисида" Низом ишлаб чикилган ва бу низом 1993 йил 12 августда Вазирлар Махкамасининг карори билан тасдикланган. Бу аттесстация укитувчиларга мехнатининг пировард натижасига кура иш хаки олиш имконини, агар укитувчи таълим ва тарбия жараёнида яхши ишласа, унинг мехнати эътибордан четдан колмаслигига кафолат беради.
|