![]() |
Оффтоп: Цитата:
Цитата:
|
Цитата:
2005-2009 йилларда ушбу режага асосан, 71 та номдаги электрон дарсликлар яратилди. Ҳар йил электрон дарсликларни яратиш бўйича тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилади. Бу ҳужжатда ўқув дарсликларнинг электрон вариантини (электрон дарсликларни) яратишда махсус талаблар белгиланган. Ўтказилган тендер савдолари орқали яратилган ЭД баҳолаш учун тендер комиссияси томонидан махсус ишчи гуруҳлар тузилади. Ишчи гуруҳлар тендер ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда ЭД нинг мазмуни, техник ва молиявий томонларни баҳолашди. Бу баҳолаш мезонларни Республика таълим марказидан олиш мумкин. Мактаб ўқув дарсликларнинг ҳар йил чоп қилиниши бўйича: Вазирлар Маҳкамасининг 548, 362-сонли қарорларига асосан, 1-синф дарсликлари ҳар йили бир марта 2-4 синф дарсликлар 2 йилда бир марта 5-9 синф дарсликлари 4 йилда бир марта дарсликларнинг эскиришини ҳисобга олиб, мазмуни ўзгармаган ҳолда қайта нашр қилинади. :187: |
Оффтоп: Цитата:
|
Цитата:
https://img.uforum.uz/images/iugnprq1416957.jpg |
Халк таълими вазирлиги томонидан Умумтаълим мактаблари учун Давлат таълим стандартларига мос электрон дарсликлар яратилмокда.
Цитата:
|
Халк таълими вазирлиги томонидан Умумтаълим мактаблари учун Давлат таълим стандартларига мос электрон дарсликлар яратилмокда.
Элекрон дарсликлардан фойдаланиш учун биринчи навбатда мактабларда шароит яратиш лозим. Мактаблар ички имкониятларидан фойдаланиб бундай шароит яратиб ололмайдилар. Иккинчидан укувчиларни бунга тайёрлаш лозим. Агар юкоридагиларни иложи булмаса оддий дарсликлардан фойдаланиш афзалрок деб уйлайман.
|
у мавзуда электрон дарсликлар буйича сизнинг фикрингизни билмокчимиз.
Туманларда биринчи чоракда укувчилар пахта ва бошка кишлок хужалиги махсулотларини йигиб олиш учун купрок банд буладилар. Иккинчи ва учунчи чораклар юкори синф укувчилари билан асосий укув чораги хисобланади. Лекин ана шу чорак давомида электр энергияси билан таъминлашга чекловлар куйилади. Мактабларда электр энергияси булмагандан сунг электрон дарслик хам кераги йук деб уйлайман, оддий дарсликларнинг маъкуллайман
|
Цитата:
|
Ассалом, электрон дарсликлар буйича талаблар ва мезонлар ишлаб чикилган. Рус ва узбек тилида. Умуман мавжуд электрон дарсликлар руйхати хам мавжуд. 2008 йилда уларнинг сони 124 эди. Хозир юкоридаги маълумотлар асосида уларнинг сони ошгани аен булди. Электрон дарсликлар зарурати хакидаги саволга фикрим - электрон дарсликлар зарур, чунки улар одатдаги укув дарсликларни тулдиради. Ва шу билан бирга укувчини укишга кизикишини ривожлантиради. Бу мавзуда мен бир неча бор масофодан укитиш катнашчилари билан он-лайн конференциялар утказганман. Жуда кизикарли утган эди. Конференция давомида доимо янги кизикарли фикрлар ва мулохазар юзага келади. Рахмат
|
Хозирги кунда электрон дарсликдар ўқув жараёнида ўзига хос ролларни бажариб келмоқда, эндиликда биз "Масофадан туриб таълим олиш" ёки "Online кутубхона" лар орқали ўз фиклаш доирамизни ва дунёқарашимизни янада бойитиб бормоқдамиз, хозирги ёшлар бир пайтнинг ўзида интелеуткал ресурслар орқали жуда катта илмий манбаларга эга бўлиб боришмоқда, баъзида хайрон қоламан мен билмаган нарсани 9-синф ёки 5-синф боласи менга ўргатса, бу нарсаларни қаердан олдинг ёки ким айтди сенга десам, улар менга ўз қўл телефонларидан интернетга орқали бир сахифани очиб, уни қўчириб хатто принтердан чиқариб исботлашга харакат қилишади, бу билан ўқитувчиларда эндиликда муамолар доираси кенгаймоқда.
Рус телеканалларида бир ток-шоу бор, ёш ўқувчилар билан уларнинг ўқитувчилари ўртасида бахс-мунозаралар боради (хар соха бўича) шундан хам хулоса чиқариб олса бўлади! |
Текущее время: 19:21. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»