![]() |
Бу байрам бизда расман қабул қилинмаган бўлса ҳам, тарғиботи кучли эди. Авваллари бундай "байрам" борлигини билмаганмиз ҳам.
|
Цитата:
Узр, бу ҳам асли сизнинг шахсий ишингиз, (менга деса, ундан нари), фақат "пичоқни ўзингизга ҳам ура олармикансиз", шуни билмоқчиман. Сиз ҳақингиздаги фикрларимни яна ҳам ойдинлаштириш учун-да... |
Цитата:
|
Жаноблар, Марям она тасвири ёки шу каби бошқа санамларга (расмларга) қараб, чўқиниш одатига қандай қарасангиз, мулоҳаза юритилаётган «байрам»га ҳам шундай муносабатда қолинг. Маълумки, бир нарса бекор қилинишидан олдин, ўша нарса муқаддам кучга, амалиётга киритилган бўлиши даркор. Мунозара мавзусига айланган сана минг йиллик тарихга эга бўлишига қарамай, 70, 50, 30, 10 йил олдин халқимиз эътиборини ўзига мутлақо жалб этмаган (чўқинишга бўлган муносабат ўзгармас қолган сингари). Бинобарин, уни бекор қилиш, ман этишга ҳам бирон-бир асос йўқ. Биз, катталар, салбий ёки ижобий бўлсин, қанчалик кўп эътибор қаратар эканмиз, ёшларимизнинг 14 февралга бўлган қизиқиши шу қадар ортаверади. Бунинг устига, ман этилган нарса хом сут эмган банда учун азалдан қизиқ (мазали) бўлиб келган. Шундай экан, келинг, «байрам»нинг фарзандларимиз орасида оммалашиб кетишига маълум маънода ўзимиз сабабчи бўлиб қолмайлик.
|
Оффтоп: Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Нима учун бизда бундан масалан 100 йил олдин нишонланмаган 1 январ - Янги йил, 8 март - Хотин-қизлар байрами (совет даврида 1 май, 12 апрель, 22 апрель ва хоказо) нишонланиши табиий деб ҳисоблайсиз ? |
Цитата:
|
Ha albatta, bu bayram bekor qilingani bilan shu paytgacha bayramni nishonlab kelayotgan insonlar nishonlamay qo'ymaydi. Buni 1-2ta gul bn shug'ullanadigan do'stlarimdan 15 fevral kuni bilib olarman. ya'ni, savdo qalay? o'tgan yildan talab kamaydimi yoki yo'q? - deb.
|
Цитата:
Ўзини мўъмин-мусулмон деб ҳисоблаган инсон Аллоҳ буюрган ишлар ва амалларни қилиши керак! Пайғамбаримиз с.а.в.дан бошқа қавмларга ўхшамасликка даъват қилинган ҳадисларни хавола этаман! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бошқаларга ўхшаган кимсалар биздан эмасдир. Яҳудий ва насронийларга ўхшаманглар! Бас, яҳудийларнинг саломи бармоқлар билан, насронийларники эса кафт билан ишора қилишдир» («Саҳиҳул-Жомеъ»: 5434). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким бир халққа ўхшаса, бас, у улардан биридир»- дедилар (Абу Довуд «Сунан»да ривоят қилди, Саҳиҳ ҳадис). Ушбу ҳадисда ҳам мусулмон бўлмаган халқларга ўхшаш учун қаттиқ жазо белгиланмоқда. Демак, тақволи ва солиҳ одамларга ўхшаган кимса, улардан биридир. Яҳудий ва насронийларга ўхшаган кимса эса, Аллоҳ сақласин, улардан биридир. Аллома ибн Касир раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадиснинг шарҳида шундай дейди:«Ушбу ҳадисда мўъминларнинг сўзлари, ишлари, кийимлари, ибодатлари ва бизга шариат буюрмаган ва иқрор бўлмаган нарсаларда кофирларга ўхшашлари таъқиқланган» |
Текущее время: 04:57. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»