uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Умумий бўлим (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=605)
-   -   Фикр, таклиф ва мулохазалар китоби (https://uforum.uz/showthread.php?t=8991)

myu 19.09.2012 12:38

http://uforum.uz/forumdisplay.php?f=357 бу ерда мавзу очиб, ўша ерда тортишиш маъқулдир.

Nigora Umarova 19.09.2012 12:49

Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 799697)
Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 799670)
"-" uchun rahmat. Men bunga arziyman.

Опажон, Сиз бундан ҳам ортиғига лойиқсиз :)

Каттакон "раҳмат".

Sparc 19.09.2012 13:55

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 799611)
aql o'rganaman desam sizdan martabasi yuqori turadigan ustozlarim bor

Одатда устозларимизни мартабасига қараб эмас, билими, тажрибаси, одамийлигига қараб танлаймиз.

P.S. Озод Шарафиддинов Москвада аспирантурада ўқиш даврлари ҳақида ёзганларида қизиқ воқеа келтирилган. Мажлисларнинг бирида аспирантларга илмий раҳбарлар тасдиқланаётганда, Озод ака туриб, "биз Ўзбекистондан келган, билимга чанқоқ ёшлармиз, бизга камида Бертельс даражасидаги устозларни беринглар" деб айтганларида, бу маҳмаданани "спесь"ини тушириб қўйиш керак дейишган экан. Шу гапдан кейин илмий раҳбарлари билан анчагача тил топишолмай юрган эканлар.

Nigora Umarova 19.09.2012 14:00

Цитата:

Сообщение от Sparc (Сообщение 799766)
Одатда устозларимизни мартабасига қараб эмас, билими, тажрибаси, одамийлигига қараб танлаймиз.

Martaba deganda ilm nuri yog'ilib turgan -qilgan ilmi bilan amali uyg'unlashgan ustozlarimni nazarda tutganman, ilmiy darajasini emas.

Husen 19.09.2012 14:46

Қайсарлик худбинлик сари йўл очади! Келинглар, бир гапдан қолсак бирон жойимиз камайиб қолмайди! Барибир, ҳеч ким ўз фикрини ўзгартирадиганга ўхшамаяпти! Қайтангга форумдошларнинг ўзимиз истамаган "қирра"ларини кашф қилиб, кўнглимиз хира топиб бормоқда! Афсус...
Форум аъзолари мунтазам янгиланиб боришига умид қилган ҳолда эскиларга нисбатан муносабатда айёвсиз бўлиш янги уй қурмай туриб, эскисини бузишдан бошқа нарса эмас!
Қани йигитлар, ҳаммасини бир чеккага йиғиштириб, чойхонага олға!!!

Барчага ҳурмат билан...

JH 19.09.2012 17:05

Цитата:

Сообщение от Husen (Сообщение 799801)
Қани йигитлар, ҳаммасини бир чеккага йиғиштириб, чойхонага олға!!!

Факат болакайларми? Тарбиячилар-чи?

OmoN 19.09.2012 17:31

Цитата:

Сообщение от JH (Сообщение 799911)
Факат болакайларми? Тарбиячилар-чи?

Ҳеч бўлмаса чойхонада тинч ўтирайлик :)

Dilya Hasanova 19.09.2012 18:00

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 799937)
Ҳеч бўлмаса чойхонада тинч ўтирайлик

O'tirib bo'psilar, ataylab boraman. :biggrin::mr47_04:

pipicron 20.09.2012 09:08

Ассалом алайкум ахли форумдош, ахли дуст, ахли сухбатдош.
Бир неча кундан бери мавзуни кузатаман, лекин аклу фаросатим етмайди, нима хақида тортишиб, нима хақида бахслашаётганингизга. Лекин бир нарса аниқки, кўпгина хабарлар хатто оффтоп холида хам мавзудан четга чиқиб кетган. Майли, хечқиси йўқ.
Лекин бир нарсага хафа бўлдим: Мавзудаги сухбатларимиз фикр алмашишдан кўра кўпроқ бахс ва тортишувга ўхшаб қолаяпти. Бир дўстим айтарди, бахс мунозара худди икки пичоққа ўхшайди, канчалар бир бирига суртилса иккиси хам ўткирлашади ва аксинча, қанчалар бир бирига қарама қарши урилса, шу қадар ўтмаслашади. Шу вақтга қадар бир биримиздан ўрганиб ақлимиз чархланиб келаётган эди. Бу холатда эса худди икки тиғ бир бирига урилгандек, ақлимиз синиб бораётганга ўхшайди.
Бир биримизни қоғозга ўраб камситиш, хақорат қилиш, киноя қилиш, устидан кулиш холатлари кам бўлсада, лекин учраб турибди. Балки буларга чек қўйиш имкони йўқдир, лекин хар бир ўзини хурмат қиладиган форумдош хар бир форумдошини хам хурмат қилади. Негаки, хеч бир инсон ўзи хақида, ўзгалар хақида қанчалар бонг урмасин, форумга кирган хар бир фойдаланувчи ўз онги, тафаккури билан қараб, хар бир фикрни (фойдаланувчини эмас) қанчалар тўғри ёки нотўғрилигини англаб олади. Шундай экан, форум мавзуларида тортишишдан кўра фикр алмашсак ўзимизга хам, бошқаларга хам фойдалироқ бўлишига ишончим комил.

Мехр кўзда дейишади. Husen айтгандек, чойхоналарда, ижодий, илмий учрашувларда сухбатлашиб турсак балки бир биримизни яхшироқ таниб оламизда, кейин форумда кимлигимизни дунёга ошкор қилишга хожат қолмай фиримизни ошкор қилишга кўпроқ вақт ажратамиз.

Мавзудан чиқмаслик учун эса, сўнгги сахифаларда берилган тортишувли бахсларни, киноя ва аччиқ гапларни, узрларни ва кечиримларни мавзудан ўчириб ташлашни, агар имкон бўлса ўртага ташланган таклиф ва форумдошлар хулосасини аниқ ёритиб турадиган пост қолдиришни таклиф қиламан. Ва шу билан хамма хурсанд, хеч ким хеч кимдан ранжимайди, хеч ким хеч кимдан қарздор эмас. Мен ўз фикримга биринчи бўлиб ўзим ижобий овоз бераман. (+).

Colorado 20.09.2012 13:10

Цитата:

Сообщение от pipicron (Сообщение 800185)
Мавзудан чиқмаслик учун эса, сўнгги сахифаларда берилган тортишувли бахсларни, киноя ва аччиқ гапларни, узрларни ва кечиримларни мавзудан ўчириб ташлашни, агар имкон бўлса ўртага ташланган таклиф ва форумдошлар хулосасини аниқ ёритиб турадиган пост қолдиришни таклиф қиламан.

Мутлақо қаршиман. Форумда ёш бола ёқ, хохаганлар ўз фикрини очиқ билдирди.
Кеча ёзиб, бугун учирилсин дейиш, камида ёш болалик, безпринципность.


Текущее время: 22:24. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»