uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Ижод хусусида сўз (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=463)
-   -   Одамийлик мулки: ёзувчи Тохир Малик билан учрашув (https://uforum.uz/showthread.php?t=6080)

Tohir Malik 10.09.2009 18:03

Аллохимга шукр!
Ният килинган баён Раббимнинг мархамати туфайли охирига етказилди. Ожиз бандаман, хато-камчиликларга йўл кўйган бўлсам, Тангри таоло хузурида тавба киламан, сиз, азизлардан эса узр сўрайман.
Кўнглим сезиб турибди: Сухробнинг кисмати шундай тугаши керак эди, дегувчилар оз эмасдир. Аммо Зарина билан Жўранинг такдири бўйича бахс юритувчилар топилса керак. “Четга чикиб ризкини топиб юрганлар кўп-ку, ана, фалончи кариндошимиз Россияга бориб минг доллар ишлаб келди”, дегувчиларга биз нима хам дея олардик? Дунё хаммага бир хилда кулиб бокавермайди. Хакикат шуки, четга чикувчиларнинг барчаси бойиб кайтаётгани йўк. Маълум микдорда маблаг топяптилар. Аммо узокларда бир сент ёки бир копейка топмок учун мехрга ташна юраклари юрт ва кариндошлар согинчи билан канчалар азоб чекаётганини уларнинг ўзлари биладилар.
Россия телевидениесида кўрдим: “Газел” микроавтобуси халокатга учраб, тирик жон колмабди. Йўловчиларнинг барчаси курилишда ёлланиб ишлаётган юртдошларимиз экан...
Бир йигит отасининг норозилигига карамай Кореяга бахт излаб кетибди. Курук чўнтак, аммо огир хасталик билан уйига кайтибди. Отасининг топган пули уни шифолашга сарфланаётган экан...
Кўнгилни поралаб ташловчи яна бир вокеа: андижонлик бир жувон олти ойлик кизчасини сотмокчи бўлаётганида хибсга олинибди. Россиянинг Екатеринбург шахрига бахт излаб борган бу аёл мазкур жинояти учун камида ўн йил умрини камокда ўтказади. Бошка бир жувон эса ўзи туккан боласидан кутилиш учун чакалогини совук ўрмонда колдирибди... Бунака вокеалар кам учраётган бўлса-да, хар бири хакида маълумот эшитганимизда юракларимиз зириллайди. Бошкаларни билмайман, бирок мен бу каби хабарларни эшитганимдан иснод гулханида куяман.
Яна баъзи биродарларимиз асарни ёзишдан максад – хорижни, хусусан Американи ёмонлашдир, деб эътироз билдиришлари мумкин. Кўлга калам олишда каминада бундай ният бўлмаган. Чунки ўзга мамлакатни ёмонлаш учун менда асос хам, хукук хам йўк. Кимгадир кайсидир жой ёкар экан, унинг кўнгил истагига карши бориш бизнинг вазифамиз эмас. Яна бир хакикат борки, Америка америкаликлар учун, Олмония немислар учун, Россия россияликлар учун суюмли ва кадрлидир. Яна ажабки, биздаги айрим одамлар Россияга ризк излаб бораётган дамда, россиялик ўз бахтини Америкада кидиряпти. Америкадан Оврупога келаётганлар хам бор... Дунё шунака ажабтовур бўлиб колди. Ризк ва бахт излаб дунё кезиб юрганлар айрим-айрим одамлардир. Уларга караб миллатга бахо бериб бўлмайди. Хозир Оврупонинг кўпгина мамлакатларида ризк излаб келаётганларга карши миллатчилик харакатлари хам мавжуд. Бу харакатларга караб хам ўша миллатга бахо бериш хатоликдир.
Айримларга бахт макони бўлиб туюлувчи Америка Кўшма Штатлари хакида кейинги юз йил ичида турли карама-карши фикрлар баён килинган. Рус ёзувчиси Максим Горкий бу мамлакатни “Сарик иблис шахри” деб атагандан бери карийб юз йил вакт ўтди. Бу вакт давомида Америка иктисодий жихатдан янада бойиди, аммо маънавий жихатдан иблисга янада батаррок кул бўлганини майли, биз айтмайлик. Шу юрт адиби Ролф Эмерсоннинг фикрига кулок тутайлик: “Биз мансуб бўлган миллат оломонга айланиб колди. Биз ханузгача комил инсонни кўра олганимиз йўк. Унинг маънавий-рухий холатини хам хали тўгри тасаввур этолмаймиз. Комил шахсни факат орзу киламиз. Лекин у хакидаги хабардан нари ўтолмаймиз. Унга хос бўлган кувват ва сехрли кобилият биз учун мубхам ва номаълумдир”.
Рус ёзувчиларидан бири якинда А?Шга борганида Кубадан кочиб ўтган мухожирлар билан гаплашибди. Уларнинг биттагина гапини баён этсак кифоя килар: “Биз Кубада кашшок яшасак-да, бахтли эдик. Бу ерда хам кашшокмиз, хам бебахтмиз”.
Мазкур сатрлар ёзилаётган онда кимдир узок хорижда бахт излашни хаёл килиб ўтиргандир. Биз уларнинг аввал ўйлаб, сўнг бу йўлга кадам кўйишларини истардик... “Хар ерни килма орзу, хар жойда бор тошу тaрозу”, деган маколни унутмасак ёмон бўлмас.

Tohir Malik 10.09.2009 18:09

Асарни ўкиб бўлганингиздан сўнг “шу вокеалар ростдан бўлганми ё ёзувчи тўкиб чикарганми?” деб ўйлашингиз табиий. Хар холда китобхонлар билан учрашувларда шундай саволларни кўп эшитаман. Шу боис, саволларнинг олдини олиб, айтиб кўя колай: вокеалар тўкилмаган.
Факат... Заринанинг такдирини ўзгартириб ёзишга карор килдим. Аслида... Зарина Америкадаги полис турмасида вафот этган, мурдаси куйдирилиб, кутичадаги кули хамшахрига берилган эди. Кариндошининг кулини олиб келиб, гойиб жаноза ўкиттирган, сўнг эса Мохина кампирнинг ёнига кўмдирган одам бу аянчли вокеани менга хикоя килиб берган эди. Мен у одамнинг асл исмини яшириб, асарда “Хамробек” деб кўйдим.
Шундай окибатсиз одамларнинг мусофирликда хамрох бўлишидан Аллох асрасин!
Асардаги сўнгги сатрларни ўкиётганингизда кандай рухий холатга тушганингиз каминага коронгу.
Мен эсам... кўнглимни эзган бир туйгу билан сўнгги нуктани кўйдим.
Хитобим шуки: фоний дунёда энг кичик жиноят учун кичик жазо кутмоклик нодонликдир. Гунохлар “катта” (гунохи кабира) ва “кичик” (гунохи сагира) деган турга бўлинади. Юракка ханжар санчилгандаги хам, кичик игна санчилгандаги хам окибат маълум.
Каттами кичикми гунох килиб кўйишдан сакланган одам саодат эгасидир. Аллохим барчаларимизга шу саодатни насиб этсин! Омийн!

Хамиша сиз - азизларнинг хакларига дуода бўлувчи биродарингиз Тохир Малик, деб билгайсизлар.


OmoN 10.09.2009 18:20

Цитата:

Сообщение от Tohir Malik (Сообщение 269280)
Шу боис, саволларнинг олдини олиб, айтиб кўя колай: вокеалар тўкилмаган.

Демак, бўлган воқеа эканда. Физик олимимиз бекордан-бекорга Америкада ўлиб кетаверган экан-да.

Nigora Umarova 10.09.2009 18:24

Цитата:

Сообщение от OmoN (Сообщение 269284)
Цитата:

Сообщение от Tohir Malik (Сообщение 269280)
Шу боис, саволларнинг олдини олиб, айтиб кўя колай: вокеалар тўкилмаган.

Демак, бўлган воқеа эканда. Физик олимимиз бекордан-бекорга Америкада ўлиб кетаверган экан-да.

Нега бекордан бекорга дейсиз. Бу хам Тангрининг хукми. Хар бир инсон килган иши: хато ва камчиликлари, билиб-билмай босган кадами учун жавоб беради.
Менга мистер Брауннинг Журавойга берган танбехи ёкди: "Демак, сен кучли олим эмассан. Кучли олим булганингда мамлакатингдан Америкага сени сотиб олишарди ёки угирлаб олиб келишарди. Биласанми, Эйнштейн Америкага керак булганлиги учун уни Германиядан угирлаб келишган". Биргина пул калб кузини кур килиб куйган жиянининг огайнилари олдида килган муомаласи учун тирикчилик килгани бошка юртга кетиш... Майли, инсонда хамият бор. Бирок таёкнинг иккинчи учини хам кура олиш керак.

OmoN 10.09.2009 18:41

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 269285)
Нега бекордан бекорга дейсиз. Бу хам Тангрининг хукми. Хар бир инсон килган иши: хато ва камчиликлари, билиб-билмай босган кадами учун жавоб беради

Мен бу ерда бошқа нарсани назарда тутгандим. Яъни халқимиз ўқитиб улғайтирган олим ўз ватанига фойдаси тегмасдан бошқа юртда ўлиб кетибди демоқчийдим.

Umida Shodiyeva 11.09.2009 08:21

Tohir Ustoz!
Asaringizni o’qish jarayonida, hayot uchun bitilgan bir darslik, qo’llanmani o’qiyatgandek bo’ldim go’yo. Ayniqsa biz yoshlar uchun, ham dunyoviy ham uxroviy bilimlarimizda, hayot yo’limizda asqotadigan “ESLATMA!” deb qabul qildim. Balki, hali aqlim ojizlik qilib asardagi ba’zi jumlalarning asli zamirida nima yotganini tushunmasman. Ammo, fikri ojizimcha bu asar insonni insondan, qalbi bo’shni qalbi nurlidan ajratishim uchun qaysidir darajada menga mayoq vazifasini o’taydi.

Gulnora Voisova 11.09.2009 11:52

Цитата:

Сообщение от Tohir Malik (Сообщение 269280)
Хамиша сиз - азизларнинг хакларига дуода бўлувчи биродарингиз Тохир Малик, деб билгайсизлар.

Биз хам дуодамиз Тохир ака!
Аллох бундайин хайрли китобларингизни давомли килсин.

Иймонимни саломат килгин деб яратгандан сурар эканман, адабиётимизда Тохир акадек "шифокор" ёзувчи борлигига шукр киламан.

AbuMuslim 18.09.2009 22:32

Таржимондан:


Мазкур қиссаларнинг муаллифи машҳур ёзувчилардан эмас. У ҳақда адабиёт тарихи оз маълумотга эга. Асари ҳам нима учундир қайта-қайта нашр этилмаган. Ҳолбуки, муҳаббатнинг оғир синовлари ҳақида ҳикоя қилувчи бу қисса ҳар қандай ёш йигит-қизнинг қалбини ларзага солиши аниқ. Бу асарни мен бундан ўттиз олти йил муқаддам ўқиган эдим. Китобни ҳарбийда бирга хизмат қилаётган қофқазлик дўстларим совға қилишган эди. Асарни таржима қилиш истаги ўшандаёқ туғилганди. Қоралама нусҳасини тайёрлаб ҳам қўйган эдим. Аммо турли сабаблар билан иш охирига етмаганди. Каминанинг муҳаббат ёши йиллар суронида ортда қолиб, хазонрезги фаслига келганда бу икки асарни яна қўлга олишга нима сабаб бўлди? Кўп учрашувларда адабиёт мухлислари севги ҳақида асарлар камлигидан нолиб, шу мавзуда ҳам бирон нарса ёзишимни илтимос қилишади. Ёшларнинг нолишида жон бор. Чиндан ҳам чин севги ва садоқат ҳақидаги асарлар кам. Ҳозир ёзилаётганларида саёзлик мавжуд. Мен эсам бу мавзуда ёзишни истасам-да, кўнгилдагидай асар яратишга кўзим етмайди. Шу боис ёшлигимда ўзимга қаттиқ таъсир қилган асар таржимасини ниҳоясига етказишга жазм этдим. Зеро, севги миллат танламайди. Севги фожиаси ҳам шундай.
Икки оғиз сўз муаллиф ҳақида: Владимир Икскул 1860 йилда барон Яков Икскул оиласида туғилган. У дамларда Эстония ерлари рус подшоҳлигига қарам эди. Владимир ҳарбий билим юртида ўқийди. Рус армиясида хизмат қилади. 1906 йили Америкага сафар қилади. Кемада осетин чавандозлари билан танишиб, дўстлашади. Уларнинг ҳикояларини тинглайди. Сафардан қайтгач, янги орттирган дўстларининг таклифига кўра, Қофқазга келади. Шу йиллари унинг ёзувчилик фаолияти бошланади. Қофқаз халқлари ҳаётидан ажойиб асарлар яратади. Унинг асарлари немис тилида ёзилган. Асосий қўлёзмалари ҳам Германия кутубхоналарида сақланади. Шунга қарамай, у ўша давр адабий муҳитида “Қофқаз қўшиқчиси” деган номга сазовор бўлган. Асарни биз рус тилидаги камёб нусҳасидан таржима қилдик. Ўзбек ўқувчилари тушуниши осон бўлсин учун эркин услубдан фойдаландик. Қофқазликлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи бир қанча китоблар ўқилгани, қофқазлик дўстлар суҳбатларидан баҳраманд бўлинганлиги бу ишда қўл келди.
Марҳамат, азиз ёшлар, ўтмиш йилларидан ҳикоя қилувчи севги ва садоқат қиссалари эътиборингизга ҳавола этилади.



Яна таржимондан:

Ўқиганингиз мазкур қиссанинг таржимасини 1970 йил 17 октябр, шанба куни тонгги соат 6.10да якунига етказган эканман. Бир неча ой мобайнида қайта таҳрир қилиб, оққа кўчириш билан банд бўлдим. Аллоҳга шукрлар бўлсинким, Ўзининг мадади ила бу иш 2006 йилнинг 21 июн, чоршанбасида ниҳоясига етказилиб, сиз азизларнинг ҳукмингизга ҳавола этишга қарор қилинди.
Яна бир-икки сўз айтмоқликдан мақсад, таржима тарихидан сизларни огоҳ этишгина эмас.
Гап шундаки, мазкур асар ўттиз олти йил муқаддам каминага бошқача таъсир этган эди. Оққа кўчириш жараёнида Золийхон ва Урусхоннинг муҳаббати ва тақдирига бўлган муносабатим анча ўзгарди.
Сезиб турибман, асарни ўқиган ёшлар Золийхонга ачинишяпти.
Кексароқ одамларнинг эса фикри ўзгачароқ.
Аслида уларга ачиниш керакми? Буни ҳар бир ўқувчи ўзи ҳал қилиши лозим бўлса-да, фикрларингизни баҳсга чорлашни лозим топдик. Қайси бир асарда бош қаҳрамон баён якунида ўлим топар экан, ўқувчи унга ғоят ачинади. Баъзан ёзувчини бемеҳрликда айблайди ҳам. “Ўтган кунлар” романини ўқиганлар Кумуш жон берганда йиғлаган бўлсалар керак. Ҳатто Абдулла Қодирийнинг ўзлари ҳам бу сатрларни ёзганларида йиғлаган эканлар. Хўш, Золийхонга Кумушга ачинганимиздек ачинишимиз керакми?
Албатта йўқ!
Кумуш – ҳаё, садоқат, пок муҳаббат тимсоли. Золийхон-чи?
Беномуслик барча халқларда, барча динларда ғоят оғир гуноҳ саналади. Барча халқларда, барча динларда беномуслар қаттиқ жазоланадилар. Урусхон Тбау тоғининг Ила худосидан қўрқмади. Нега? Чунки бу худони одамларнинг ўзлари тўқиб чиқарганларини билади. Агар у чинакам Худони таниганида эҳтимол, гуноҳдан ўзини тийиб олган бўларди.
Сиз ачинаётган Золийхон иккита катта гуноҳ қилиб охиратини ҳам куйдирди. Номуссизлик кўчасига киргани бир гуноҳ бўлса, ўзининг жонига қасд қилгани янада оғирроқ гуноҳдир. Барча халқларда, барча динларда одамнинг ўзини ўзи ўлдириши кечирилмас гуноҳ саналади.
Бизнинг бу мулоҳазаларимизни инкор этмай, севишганларнинг тақдирини яна бир қайта ўйлаб кўрарсиз. Халқимизнинг бир мақоли уларнинг ҳатти-ҳаракатларини баҳолашда қўл келиши мумкин: “Билмайин босдим тиканни, тортадирман жабрини, билсам эрдим, босмас эрдим, тортмас эрдим ул тиканни жабрини”.
Эҳтимол, ораларингизда бировга кўнгил қўйиб, севгилисига етолмай юрганлар ҳам бордир. Эҳтимол, улар севгани билан қовушишга йўл бермаётган ота-оналари ёки бошқа яқинларидан норозидирлар. Шундай бўлса ҳам шошилманг. Аввал севги билан ҳавасни фарқлаб олинг. Беномуслик кўчасига киришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Никоҳсиз турмуш қуриш беномусликдир ва бу ҳаракат бу дунёда ҳам у дунёда ҳам жазоланади.
Дуо қилайлик: ё раббимиз Аллоҳ! Қиссада баён этилган Урусхон ва Золийхоннинг тақдирини бизнинг ёшларга бегона қил. Ёшларимизни ор-номусли бандаларингдан қил. Ҳаё, иффат, садоқат каби фазилатлар билан зийнатлантир. Ёшларимизга тотув оила саодатини бер. Омийн!

Nigora Umarova 29.09.2009 14:54

"Энг кичик жиноят" киссангизда айрим саволларга жавоб топгандек булдик.
Бу фоний дунёда инсон зотига бориб такаладиган жумбоклар, муаммолар кўп. Буларга хар биримиз дуч келамиз ва хар биримиз ўзимизча жавоб излаймиз, ечимини кидира бошлаймиз. Хар бир инсон уз дунёкарашидан келиб чиккани холда муаммоларни бартараф этгандек булади. Инсон умрининг мазмун-мохияти нимада, деб ўйлайсиз?

Tohir Malik 29.09.2009 15:02

Цитата:

Сообщение от Nigora Umarova (Сообщение 277596)
"Энг кичик жиноят" киссангизда айрим саволларга жавоб топгандек булдик.
Бу фоний дунёда инсон зотига бориб такаладиган жумбоклар, муаммолар кўп. Буларга хар биримиз дуч келамиз ва хар биримиз ўзимизча жавоб излаймиз, ечимини кидира бошлаймиз. Хар бир инсон уз дунёкарашидан келиб чиккани холда муаммоларни бартараф этгандек булади. Инсон умрининг мазмун-мохияти нимада, деб ўйлайсиз?

Куръони каримнинг Хадид сурасида бу маънони ўкиймиз: “Билингларки, бу хаёти дунё факат бир нафаслик ўйин-кулги, зеби-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мактаниш ва мол-дунё хамда фарзандларни кўпайтиришдир халос. У худди бир ёмгирга ўхшарки, унинг ёгиши сабабли униб чиккан ўт-ўлани дехконларни хайратга солиб, аклларини банд килиб кўюр, сўнгра у куриб-ковжирар. Бас, уни саргайган холда кўрурсиз. Сўнг у курук чўп бўлиб колур. Хаёти дунёнинг холи хам шундан ўзга эмасдир. Охиратда эса ўша тўрт кунлик дунёга алданиб колганлар учун каттик азоб ва иймон-эътикод билан ўтганлар учун Аллох томонидан магфират ва ризолик бордир. Хаёти дунё эса факат алдагувчи матохдир”.
Жалолиддин Румий хазратлари “Биз бу дунёга икки кулочли мато (яъни кафан) олиб кетгани келамиз”, деган эканлар. Шундай экан, темир сандикларимизга минг ёки миллион долларни тахлаб кўйишимизда нима маъно бор? Ётиб-туришимизга бир хона кифоя этгани холда юз хонали иморат куришимиз шартмикин? Мен бойларни, иморат кураётганларни ёмонламокчи эмасман. Халол топиб бойишган бўлса, барака топишсин. Мени темир сандикни пулга тўлдириш, дангиллама иморат куриш, донги етти иклимга кетадиган тўйлар килиш учун одамнинг жонини хатарга кўйиб, жиноят йўлига ўтиши ажаблантиради. Бири порахўрликни ёки ўгирликни касб килади, бошкаси эса бойиш учун беморларга сифатсиз дориларни сотишдан хам кайтмайди... Окибати эса маълум. Бечораларнинг хаёти тахлика остида ўтади. Хар холда “Оч корним – тинч кулогим” деган хикмат бекорга айтилмаган. Хеч ким оч колмасин, хотиржам яшасин, деб дуо киламиз. Бандадан Худо рози бўлиши учун ундан аввало атрофидагилар рози бўлишлари шарт. Ота-онаси, оила аъзолари, кариндошлари, кўшнилари, хамкасбларини ранжитиб юрган одам беш вакт намоз ўкиб кўйгани учун Худонинг розилигига етиша олармикин? Инсон умри факат ва факат одамларга яхшилик килиш билан ўтиши керак. Бировга ёмонлик килмайдиган одамни яхшилар каторига кўя олмаймиз. Ёмонликдан тийилиб, умрини яхшиликка багишлаган одамни яхши одам, деймиз. Ўзидан яхши ном колдирмаган кишини бу дунёда яшамабди, десак хам бўлар. Бир куни чойхонада ўтирганларга “фалончи вафот этди”, деган хабарни етказишди. Ўтирганлардан бири “Хайрият, ўлгани яхши бўлибди”, деб юборди. Шундайлардан бўлишдан Худо асрасин!


Текущее время: 21:55. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»