![]() |
Ажойиб мураббий Аҳмаджон Холмирзаев ўзи таниган-билган энг оқибатли инсонлар ҳақида эсдаликлар ёзишга киришди! Ишни аввал уларнинг рўйхатини тузишдан бошлабди!
|
Оқибат офтобидан яйради дилим!
Ижодий жамоаларда баъзилар аввал дўстлашиб, кейин “муштлашиб” юришини кузатганман. Ўзи тез бирлашган нарса (масалан, сварка қилинган темир) кўпга бормайди. Резва қилиб бураб бирлаштирилганлари мангу мустаҳкамланиб қолади. Айрим форумдошлар билан биз ҳам дастлаб резвага йўл очган каби машаққатли йўлларни босиб ўтгандик. Бошда анча-мунча (аёвсиз!) “муштлашганимиз”ни кеча роса қаҳ-қаҳа билан эсладик!.. Форумимизнинг энг фаол аъзоси Омонжоннинг таклифини сал кечроқ эшитдим. Аксига олиб шу пайт ишхонамизга комиссия келиб қолса денг. Шу он ўзимга ўзим таскин берадиган гап дилимдан ўтди: “комиссия жону дилим, мажлислар умримнинг мазмуни!” Хуллас, бирор соат кечроқ йўлга тушдим. Буёғи шеърий сатрларга ҳамоҳанг бўлди: Олмасин деб аксига, Шартта миндим таксига. Учрамадим ҳайдовчининг Ноинсофроқ наҳсига. Етиб келдим форумдошлар Роса қизғин баҳсига! Омон бўлгур Омонжонни кутиб олишидан танидим. Тасаввур қилганимдан анча дуруст йигит экан! Собиқ талаба, содиқ шогирдимиз Ҳусенжонни кўриб кўзимдан ёш чиқиб кетди. Келажаги порлоқ укам бироз улғайибди! Колорадо оға – Раҳимжон акамиз мен тасаввур қилган даражада мўйсафид эмаскан, у кишини ўктам ва кўркам суратига ўхшатиб Евгений ака деб юборибман. Бўлди кулги, бўлди кулги! Бир пайтлар “фалончи қирққа кирибди” дейишса, кўз ўнгимизда қария киши гавдаланарди. Элликнинг остонасига борганингда олтмишвой тугул етмишвойлар ҳам кўзингга йигитдек кўриниб қоларкан. Келгуси ошга албатта Евгений оғани ҳам таклиф этамиз. Кўрайлик-чи, у киши қандоқ экан... Буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобурга нисбатан ДИЛБАР ШАХС деган таъриф жуда тўғри берилган. (Бошқа бирор шахсга нисбатан бу таърифни эшитмадим). Масъуджон Маҳсудов ҳақидаги таассуротимни лоф-қофсиз айтсам, уни замонамиз дилбар шахсларидан бири, десак арзир экан! Шоҳ, шоир ва саркарда сифатида донг таратган Бобур бобомизнинг издошларидан яна бири – формали форумдошимиз Шокиржон Долимов ҳам том маънода зиёли, маърифатпарвар инсонлигини ҳис этгандим. Туйғуларим ҳақ экан!! Юзидан нур ёғилиб турган Алпомишкелбат йигит ўзини Бекмирзоман деб таништирганида, аввалига ҳазиллашяпти, деб ўйлагандим. Уни тамомила ўзгача тасаввур қилган эдим. Фамилиямнинг иккинчи ярмидан исмининг биринчи ярми бошланганига яраша у ҳақиқий БЕК+МИРЗО экан! Форумда гаплари қанчалик дадил бўлса, ҳаётда ўзи шунчалик камтарин йигит Шоҳруҳжон ҳам жуда илиқ таассурот қолдирди! Катта шаҳарда танишларим кўп, танимаганларим ундан ҳам кўп-да. Буни қарангки, неча йилдан бери бир ижодий жамоа сифатида бўй кўрсатаётган форумдошларни (шогирдимиз Ҳусенжондан бошқаларини) биринчи марта кўриб турибман. Бу ажойиб давра, наздимда, бизни резваси обдан бураб мустаҳкамканланган темирдек бирлаштирди! Бирлашган ўзар, деганларидекдек, бу ёғига ҳамфикр, якдил бўлиб форум овозини олам узра таратаверамиз, деган умиддаман. |
Цитата:
Келаси сафар адаштирмаслигингиз учун мана бу расмни тақдим этаман. https://img.uforum.uz/images/vfpozhz8148393.jpg Форумдошлар, чапдан ўнгга: Евгений Семенович Скляревский (ЕС), Лилия Николенко, Гули хоним, Тимур, Бахриддин (Чустий), Нигора хоним, Халима хоним (радиожурналист), Лилия Микиртумова, Рахим Бахритдин (Colorado), Хусниддин (Хусниддин Ато)-расм муаллифи. |
Цитата:
|
Цитата:
|
Цитата:
Оффтоп: Ана, беминнат хизматга Чустий билан Ҳусниддин Ато бор эканларку :)Дастурхон (давра) - меҳр-оқибатни янада мустаҳкамлаши бор гап. Албатта, кўнгил яқин инсонлар билан юзма-юз мулоқот қилишга нима етсин, бунинг ўзи бир гашт! Насиб этса, бундай давралар яна давом этаверади, каминага ўхшаш форумдошлар билан дастурхонимиз энига ҳам, бўйига ҳам ўсаверади... :) |
Ming afsus, men behabar qolibman.:cray:
|
Цитата:
Цитата:
Цитата:
Кўпни кўрган Колорадо оға ўша куни дастурхонга фотиҳани менга илиндилар ва битта вазифани бўйнимга илдириб қўйдилар: яъни, келгуси сафар камина ташаббускор бўлишим керак экан! Вақтини келишсак бўлди... |
Синаш учун амал бер, деган гап бўларди. Шунга қўшимча қилиб, оқибатини билиш учун амал бер, деб айтсак ҳам мантиқан тўғри бўларкан...
|
Меҳр-кўзда деганлари чиндан рост! Силаи раҳм ҳақида ҳадисларда жуда кўп фикрлар айтилган.
|
| Текущее время: 05:09. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»