uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   ZiyoNET (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=372)
-   -   Холис фикрлар минбари (https://uforum.uz/showthread.php?t=15384)

Tulqin Eshbekov 02.03.2013 19:24

Истеъдодли ёш журналистлар Азиза Пўлатова ва Фарангиз Эркинованинг фикрича: “ОАВ фаолиятини янада ривожлантириш учун таҳририятлар, ижодий жамоалар ташкилотларнинг ахборот хизматлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишлари лозим!”
Яқинда бир анжуманда ёш ҳамкасбларимнинг бундай илғор фикрларидан қониқиш ҳосил қилдим.

gofurov 04.03.2013 09:17

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 868076)
Истеъдодли ёш журналистлар Азиза Пўлатова ва Фарангиз Эркинованинг фикрича: “ОАВ фаолиятини янада ривожлантириш учун таҳририятлар, ижодий жамоалар ташкилотларнинг ахборот хизматлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишлари лозим!”

... шунингдек журналистикани ривожлантириш, ўқилажак мақолаларни сифатини яхшилаш ва яна ОАВ фаолиятини хурмат қилишимиз учун эса, халқ орасида юриб, уларни фикрлари, дардлари, муаммолари, ютуқларидан ҳам бохабар бўлиб туриш лозим!"

Tulqin Eshbekov 05.03.2013 00:27

Цитата:

Сообщение от gofurov (Сообщение 868741)
журналистикани ривожлантириш, ўқилажак мақолаларни сифатини яхшилаш ва яна ОАВ фаолиятини хурмат қилишимиз учун эса, халқ орасида юриб, уларни фикрлари, дардлари, муаммолари, ютуқларидан ҳам бохабар бўлиб туриш лозим

Журналист кадрларнинг малакасини ошириш курси доирасида бўлиб ўтган давра суҳбатида журналист Озода Алимова каминанинг “бугунги ёшлар устозлар анъанасини давом эттириши мақсадга мувофиқдир” деган фикримни негадир танқид қилиб, ўзича шундай фикрни илгари сурди:
“Ёш журналистлар кўпроқ жаҳондаги илғор мамлакатлар журналистикаси тажрибаларини ўрганишлари, шу тариқа дунё билан бўйлашишлари зарур...”
Баъзи ёш журналистлар негадир унинг фикрини қарсаклар билан олқишладилар...
Менимча, устоз журналистларнинг ақл қаймоғига ёшлар шижоатини пайваста қилиш мақсадга мувофиқдир.
* * *
Таътил давом этади албат,
Наврўзгача барчага омад!


Текущее время: 01:15. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»