![]() |
Бир замонлар Россияда француз тили роса оммалашган бўлиб, ўз тили ва маданиятидан сал кам ор қилган «ўта маданиятли» ўрис зиёлилари ўрисча гапирган миллатдошларига ҳозир бизда «хариплар»га қарагандай муносабат билдиришган.
Қаранг-ки, орадан кўп ўтмай «миннатдор» французлар ўрислар пойтахти Москва шаҳрини ўша ўрис зиёлилари-ю, «харип»ларининг қўли билан ёқиб, кулини кўкка совурган. Тил Оллоҳ яратган мўъжизалардан бири бўлиб, тегишли миллат руҳи ҳисобланади. Ўзбек тилини Оллоҳ томонидан бизга ишониб топширилган омонатдай асрашимиз керак. Омонатга хиёнат эса катта гуноҳдир. Оллоҳ ўзбекни, унинг тили, миллий руҳи ва маданиятини, кўчаларида ўрисча ёзувлар тўлиб-тошиб кетган пойтахтини Ўз паноҳида асрасин. |
Цитата:
адашмасам илгари биздахам арабча ёзишган ва сузлашилган. ёки мен хато киляпманми? |
twix, Такие люди когда-то партию прославляли, потом перестройку, далее независимость. Умеют подстраиваться под современные реалии.
|
Ўзбекистонда оммавий ватанпарварлик, миллатпарварлик, давлат тилига ҳурмат туйғулари ривож топмаслиги, маҳаллий халқ ушбу муқаддас тушунчалар атрофида жипслашиб, муштарак мақсадлар сари интила олмаслиги учун 5- колонна томонидан кўриладиган биринчи навбатдаги иш – миллат руҳи бўлмиш ўзбек тилининг қўлланилиш доирасини имкон қадар чеклаш, шаҳар кўчаларида асосан ўрис тилида битилган ёзувлар, эълон ва рекламалар жойлаштириш, республика фуқаросидан ўзбек тилида гапиришни талаб қилган шахсларни аниқлаб, кенг омма олдида миллатчиликда айблашдир.
|
Республикамиз фуқаролари давлат тили билан бир қаторда ўрис тилини, ё шу каби бошқа чет тилларини билса фойдадан холи эмас, албатта. Бироқ менинг юртимда яшаб, ўзбекнинг нонини еб, боласини боқаётган, ўзбек тилини билмай, билишни ҳам истамай, боз устига ўз юртида яшаётган ўзбекдан ўрис тилида гапиришни талаб қиладиган ўрис ёки ўрислашиб кетган бошқа элементнинг хулқига салбий қарайман.
Давлат тилини билишдан онгли равишда бош тортаётган фуқарони республика қонунини тан олмаётган, халққа ҳурматсизлик қилаётган бегона, бу ерда вақтинча кун ўтказаётган, қулай фурсат келганда ёки ўзбек халқи бошига қийинчилик келганда хоинларча қуённинг расмини чизадиган киши деб биламан. Шу боис, бундай тоифага мансуб шахсни ДАВЛАТ СИРИ ва ҲАРБИЙ СИР билан боғлиқ лавозимларга тайинланишига йўл қўйиб бўлмайди, деб ҳисоблайман ва Худо хоҳласа шундай кунлар келишига ишонаман. |
Тилга эътибор -- элга эътибор, деб шунга айтилса керак.
Табрик учун раҳмат, жаноб элчи. Сиз ҳам соғ-саломат бўлинг. Ишончим комилки, давлат тилига ҳурмат-ла қараш масаласида айрим ўрис ва бошқа ўрисзабон фуқароларимизга чиройли ибрат кўрсатдингиз. https://www.facebook.com/watch/?v=424876514805069 |
Цитата:
|
Текущее время: 05:56. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»