![]() |
|
Цитата:
Qara, men ketishga bosyapman qadam! Burilib yig‘layman - ko‘zim qup-quruq, Daraxtday egilib ketmoqtsa tanam. Sarg‘aygan yaproqlar to‘kilar yursam, Bu holga dunyo ham ko‘nikkan, ko‘ngan. Salgina shamoldan qo‘rqadi jussam, Salgina shamol ham qo‘rqitib qo‘ygan... (Muallifni bilmadim uzr) |
Цитата:
Фақат лофга бормен мисоли нафас. Баду нек заҳмати яғринимда юк, Ситамдан абгормен мисоли нафас. Киши то тамиздан ажралмаса гар, Тилло-кумуш кайфи унга беасар. Одамзод ҳамма вақт қўйганда хино, Беҳис тирноқларга яхшироқ юқар. |
Цитата:
Sochimdan tirnog‘im qadar sevildim, Olovdan tuprog‘im qadar sevildim. Bir yorug‘ yuz izlab dunyolar kezdim, Ey Xudo, yuzingdek yuzni topmadim. Har kim muhabbatga har yo‘ldan borar, Kim arqondan borar, kim qildan borar. Ishqni o‘yin bilgan yigit ko‘rdim, lek. Ishq deb yig‘lamagan qizni topmadim. (C) |
Цитата:
Нечук ҳалок бўлдим, бенаво ўтма. Хижолатдан терлаб ўтди бор умрим, Мард бўлсанг хокимдан мусово ўтма. |
Арз этма, йиғлама, ялиниб кетма,
Кимнингдир куйига чалиниб кетма. Бир бор ён , бир бутун ўзингники бўл, Минг битта бўлакка бўлиниб кетма. (С) |
Цитата:
Рашк қилмоқ хам бизга васият. Висол учун хижронлар хам рост, Соғинтирмоқ азалий ният... |
Цитата:
Тун кўйнида бир қиз йиғлайди, Дунёларга сиғмай кетади. Суратимга термулиб беун. Дуо килиб "қарғаб" кетади. Кўчасидан изларим топиб, Кўзларига суртарда айтар- Хаёт мендан кулгин майлига. Кувончимни ўзимга қайтар. Тун қўйнида бир қиз йиғлайди, Суратимга юзларин босиб. Севгисини тан олмас аммо, Йиғлар расмим бағрига босиб. Йиғлоки шу қизни севаман, Жонига бойланиб қолгим келади. Кўришга зор бўлиб юргандан кўра, Суратга айланиб қолгим келади... |
Цитата:
соғинтиравер, Хажрингда бу дилни оғринтиравер. Изларинг тўтиё- сиғинтиравер.. Сен шундай жабркор, ситамгар, бедил... Майли зориқтиргил, зорлар бўлайин, Ишқда толиқтиргил хорлар бўлайин. Нажот бер васлингга ёрлар бўлайин- Дардини ичига ютган Мен- бетил.. Нечун кўринмайсан- кўзим таскини, Хажрлар бузмоқда кўнглим ашкини Сезмайсан, бу дилгир дилнинг рашкини Сен шундай билмассан Мен - заъфарон гул... Билмайсан, дардбоним, менда эҳтиёж Илинжим ишқдандир, бошқа йўқ илож Бу ҳажр даштида очиб кенг қулоч Боряпман сен томон ..куймоқда кўнгил.. ..Билмайсан дардимни, кўн дейсан, кўнгил! Қақнусдек ёнаман, умидлар чил-чил.. Ёнсамда, Куйсамда, Бўлсамда Кул-кул Мен энди ортимга қайтмоғим мушкул! Тақдир - йўл, мен унда йўловчи мискин Ишқ отлиқ кажрафтор йўлиндаги гил.. Ул чорраҳа кўчангда унутилган гул Ишқингда хорману, умидвор бир дил.. ..мендирман, Мендирман менман ўшал - гул. (с) |
Цитата:
Хамкорлик топмади фалак, осмондан. Эй дон, сен рози бўл, қутулолмайсан - Ун бўлиб янчилмай бул тегирмондан... |
Цитата:
Кимнингдир наздида "ёмон"дирман мен. Эгилган бошоқдек эгсам-да бошим- Ҳар тугул борман-ку, омондирман мен. (с) |
Текущее время: 11:07. Часовой пояс GMT +5. |
|
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»