![]() |
Неларни кўрмаган инсоннинг боши
Неча бор коврилиб тирилган жаҳон Барига етаркан сабру бардоши Демак иродадан яралган инсон А. Орипов |
Цитата:
Нимани хоҳлайман? Истагим нима? Чангалзор шовқинин тинглаб тураман. Япроқлар бандида кезган жимгина Маъюс ва безовта кузни кўраман. Унинг қўшиғида, унинг оҳида Севаман одамзод қалбин гоҳида Абдулла Орипов |
Цитата:
Висол маррасига етмоғим душвор. Биламан, васлингнинг умидвори кўп, Менга аталгани соврининг-Дийдор! Х.Умматқулова Кеч қолибман, узр. "Хар доимгидай" |
Цитата:
Ранжитиб юборди кимки ўз дўстин, Душмани пайт пойлаб шилади пўстин. Ким агар дўст ила бир жону бир тан, Ғамини кўпориб ташлар илдиздан. Саъдий Шерозий |
Цитата:
Аламнинг заҳрини ювмоқчидай у, Оламнинг қаҳрини ювмоқчидай у, Сизнингдек кўнглимни олмоқчидай у, Сизнингдек елкамдан қуймоқдадир сув... (C) |
Цитата:
Вақт ҳакам дейдилар, билмадим, эвоҳ, Ҳакам бу дилдаги армонлар тоши. Тошларнинг вазнини белгилар гуноҳ, Ҳаркимнинг ўзликда ўзи сирдоши. Армонлар вазнини белгилар орзу, Орзуга айб йўқ деб жар солар тарих. Бугуним эртамдан олинган қарзку, Қарздорнинг доимо ранги сап-сариқ. Кунларим ўтганин кузатиб ғамгин, Оҳимни юракга ютаман нотинч. Ҳойна-ҳой эртага уйғониб тонгдан, Келажак, сенга деб туяман соғинч. Вақт ўтиб бормоқда шижоат билан, Гуноҳим кўпми ё савобларим кам. Ҳарқалай умидвор бир тирик жонман, Ўзингсан мен учун энг олий ҳакам. (С) |
Цитата:
Майли, муҳаббатга фидо бўлсин жон. Лекин жиндек меҳр кўргазса ёринг, Уларнинг баридан афзалдир, ишон! А.Орипов |
Цитата:
Майда-чуда гаплар - ғийбатга макон... Улардан ҳооов нари узоқ турсам-да, Товоним қитиқлар қумурсқасимон. (С) |
Нимта-нимта танлар, нимта-нимта жон Бу дилинг бунчалар “миш”-“миш”ларга кон. “Ўлик жон” сувратда сийрат кўринмас- Сен сохта шонларга қул бўлдинг, ишон! (Ч.Б) |
Оффтоп: Узр, 888-пост "Н" ҳарфи билан бошланиши керакмасмиди? "+" лар шеърнинг яхшилигига деб ўйлайман, албатта. ;) |
Цитата:
|
Цитата:
Ko’nglimda borini baytlarga sotdim. So’ngi yo’q <<she’r>>degan sahroda qotdim, Kimga kulgu bo’ldim, kimgadir havas. Torlik qilib qolar ba’zida olam , Bisotim she’rlarim, bor-yo’g’im qalam. O’zimni shoirman deymanda men ham, She’rlarim o’zimni etadi sarmast. Yo’limda tikanlar chiqib turar lek, Boshimni egmayman qaddim mudom tik. Mag’rurman , o’jarman shoir ahlidek, Qaysarman tashvishni nazarga ilmas . She’r bilan birovga nafim tegmaydi , Yozmasam bu qaysar yurak qo’ymaydi. G’amga bosh egmaydi , faqat kuylaydi, Lek mening maqsadim shon-shuxrat emas. Kimga kulgudirman , kimgadir havas . Zarnigor |
Цитата:
Сайёд кезаман тун боғлар қўйнини, Йўқотиб қўяман ўзимни беҳол. Атрофда буюк бир руҳнинг ўйини, Менчи, қаддим букик, арабий бир дол. Туннинг қучоғида гул ҳидин татиб, Яна жавлон уриб чопаман қаён. Ўзимни алдайман ўзим юпатиб, Гўё икки дунё сирлари аён. Аёндир биргина кўнглим ғубори, Кўнглим бир муҳаббат излаши аён. Мен ўзим чертаман, бу кўнгил тори, Кўнгил қалъасини айлайди вайрон. Кел, эй сайёд кўнгил, топайлик тўхтам, Фақат ҳақиқатга сиғинайлик жим, Коинот калити қўлда бўлса ҳам, Барибир бошқадир асил мунажжим. (С) |
Мен сени севаман, деёлмаган қиз,
Юзингда уятми, кўзингда афсус? Мени эслайсанми олислигингда? Қўмсаб йиғлайсанми ёлғизлигингда? Мен сени севаман, деёлмаган қиз, Олисда ёлғизлик этмасми маъюс? Маъюслик рўйингни куз этмайдими? Куз сенга ҳолимни эслатмайдими? Мен сени севаман, деёлмаган қиз, Ў, кимлар пойингда тиз чўкмади, тиз. Ҳалиям ғуруринг осмондами, айт, Ҳалиям мен сенга ёмонманми, айт? Мен сени севаман, деёлмаган қиз, Наҳотки, оламда қолдирмадинг из?! Исмингни эсласам... эсласам эди! Энг кўҳна сўзимни сўзласам эди: -Мен сени севаман! -Мен сени севаман, Мен сени севаман, деёлмаган қиз |
Цитата:
Зорланиб дунёни мендан аядинг, Мени аямадинг дунё дардидан. Юрагимда кечган ҳар бир ҳаяжон, Менга хабар ахир дунёвий сирдан. Сенга сир керакмас, мен керак жоним, Бу ташвиш сирларни биламан мен ҳам. Ҳали чиқмас экан танамдан жоним, Дунёнинг сирлари қалбимга малҳам. Мени аямагин дунё дардидан, Қўявер ҳисларим яйрасин ёниб. Бу бозор дунёнинг ютиб заҳридан, Юрак малҳами деб ичайин қониб. Қўй, мени аяма дунё дардидан, Оҳ-воҳлар аслида ёлғон бир садо. Биргина жонимдир Тангри маҳридан, Қолган дардларимга мен ўзим даво. (С) |
Цитата:
Дарчангизга қайрилиб ҳам қарамайман ҳеч... Силва Капутукян |
Цитата:
Чойхонадан чиқдим чўзилиб тунда, Ҳарорат ҳам бироз баландроқ эди. Етагига олди шўх шайтон шунда, Ҳаром туким майин хўп кетдик деди. Ғизиллаб ўтарди ёнимдан ҳаёт, Мен унинг комида изладим недир. Ҳаёт Тангриники, мен унга бир ёт, Ўзимни алдадим атадим тақдир. Бахт излаб боламнинг бошин силадим, Сассиқ чойхоналар бошпанам бўлди. Аслида ўзимни ўзим алдадим, Жиғилдон ўрнига паймонам тўлди. Дуд тўлган бу жойлар ўтмади изсиз, Ҳар кемтик пиёла ўргатди сабоқ. Аслида не излаб дод соламиз биз, Тақдир деб аталмиш бу қуруқ товоқ. Шайтонга салом бер қўлидан тутгил Тунда барг шитири беролсин лаззат. Бир кунинг қолса ҳам шукрона қилгил, Қайтиб берилмайди бу кемтик ҳаёт. (С) |
Цитата:
Ҳеч бўлмаса қолсам эди ёмғир бўлиб. Деразангга юзларимни урар эдим “Нега мени севмадинг?”деб сўрар эдим. Тузалмайман, энди одам бўлолмайман, Мактуб ёзиб саболардан йўллолмайман. Жондан яхши кўраману кўролмайман, “Нега мени алдадинг?”деб сўролмайман (И.М) |
Цитата:
нигоҳларим сарғайиб борар, келар йўлларинга чўкканича тиз. ҳижрон ёмғирлари бошимни ёрар Сенсиз. Сенсиз нигорон дил йиғидан тинмас мунгли қўшиғини куйлайди унсиз у десам овунмас, бу десам кўнмас, ҳаргиз. Ҳаргиз ҳасратларим етмас поёнга, кўзингни эслатиб термулар юлдуз... мени ҳам олиб кет... осмонга [ Наргис. Наргис, иқболимиз нечун ҳаяллар? айт, висол онлари қанчалар олис? мени мендан жудо айлар хаёллар сенсиз. Сенсиз гапиргим ҳам келмайди, айтсам, ҳаёт ҳам кўзимга ғалати, ҳиссиз, сенга барибирми наҳот менсиз ҳам?! ...Эсиз |
Цитата:
Замонлар ўтди, Унутди тарих, Ўз бағрида бўлган улуғ сўзларни. Қадимдан бор бўлган гўр сўзи қолиб, Арабий нурларга сиғиндинг халқим. Юзинг қора бўлди, Зангги деганда. Зангтупатиларни унутдинг толиб. Ҳали ҳалигача Зангги оталар Бу аҳли жаҳонда ҳурматли, ғолиб. Юз йиллаб тобелик дардини чекдинг, Отаули бўлиб отилдинг ғарбга, Тили ғализ ғарблик Атилла атаб Қайтариб бермади ғолибни шарққа. Яна қолиб кетдинг тобеликларда, Чин ўзингдан хон чиқмагунича. Чин ўз хонингни Чингизхон атаб, Яна босқинчи деб сиғиндинг унга. Аслини олганда темирчи халқим, Темуринг чиққанча яна оввора, Маҳмуд ялавочни сотқинчи атаб, Файзулло, Акмалга сиғиндинг қара. Яна кетиб борар замона аста, Яна зеромакслар арабистонда. Қонингдан айланай эй туркий ота, Сен араб бўлмайсан Аллоҳ деганда. О, Тангрим, Олтойни асрагин, Олтинданку ул, Сабр берсин сенга Тангрим сўрагин, Боши очиқ, поёнсиз сабрдир Сибир. Тарихимсан эй турким, Мен сенга бир қул. Мен сенинг мулкингман, Мук тушиб тавоф қилгум, Шуни эътироф этгил. (С) |
[MOD]мафтун va matnni qo'yayotganda harf shriftiga e'tibor bermayotgan forumdoshlar!
Matnnni yozayotganda verdana yozuvining 3-shriftidan foydalaning. Bu talablarga amal qilinmay yozilgan xabarlar o'chiriladi[/MOD] |
Лаҳзалар ҳукмрон , лаҳзалар ночор,
Тарихнинг пойига тўкилган бозор. Кимга нима керак бошга кўтариб: “Шу тўғри , шу ҳақ “ - деб, айтишар такрор. (C) |
Розиман тушгунча дилга
Ногаҳон ҳижрон юки, Ногаҳон, майли, танимдан Айру бўлсин жон юки. Мен бўлай жондин жудо Бўлгунча жонондин жудо, Не керак жон, эзса жоним Бир умр армон юки. Э.Вохидов |
Цитата:
Рупарамда узин ерга ташлар хор. Хамма мендан сени сурайди нукул, Хамма нарса сени кутар интизор. Манглайи тиришар зинапоянинг, Панжара куйлайди мисоли чилтор. Терлаб кетганини курсанг ойнанинг... Хамма нарса сени кутар интизор. Мени ёлгиз куриб инграйди эшик, Сесканиб тушади сурат ва девор. Музхона силкиниб йиглайди-эшит, Хамма нарса сени кутар интизор. Узига тиг уриб куймаса соат, чирок эса тамом, кимир этмас дор. Хонтахта сен учун килмокда тоат, Хамма нарса сени кутар интизор. Ёлгиз мен бепарво,сен менга-хеч ким, менда на изтироб, на дард, на озор. Факат бошкаларга келади рахмим, Хамма нарса сени кутар интизор. И.Мирзо |
Цитата:
Ростакам шоир-ла, кўришдик бугун, О, қалбим, сен энди шеърларга юкун.. Дил бандим тубида қолмади тугун, Бир умр қалбимга михланди бу кун! ..Юрагимга оқди бир сирли насим, Даврада шеър ўқир ул Усмон Азим! http://uforum.uz/images/icons/icon14.gif (ҳам хазил, ҳам чинhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif..) |
Цитата:
Менга кучиб утсин барча дардингиз. Мен сизни авайлаб чарчамадим хеч, Сиз кунглим огритиб чарчамадингиз. И.Мирзо |
Цитата:
Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас. Алишер Навоий |
Цитата:
Сен иғвога қолдинг – “босмачи”. Ватанини сотган беэтак Ҳайкалларда қотди, қарачи. (С) |
Цитата:
Ул иркит сўзларин башарга ёллар. Бу дунё бозордир турфа харидор Ундан ўз бўйига мос тўнни олар.. Қаранг қанақа "ёмон" шеър ёзилди..Маҳмуд ака, илтимос, бунчалар "агрессив" бўлмангhttp://uforum.uz/images/icons/icon9.gif?! Шундай ажойиб сатрларга жавобингиз..бошқача бўлибди..Тўғри тарих.. аммо тўртликда у бошқача чиқибди. Шеърият-бу гўзаллик..Шеър нафис, гўзал ва покиза қалбдан чиқади.. Атайлаб совуқ сўзли шеърни ёзишга мажбур бўлдимhttp://uforum.uz/images/icons/icon7.gif руҳиятдан келиб чиқиб, узр? Сал "чиройли" тўртлик шеърларингиздан қўйинг, "унақа"ларини "Шеър азиз олам аро" мавзусига асранг..Сизга жавоб ёзишгаям иккиланади одам http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif |
Рухсорингга туймасам гузал,
Мени сендан кувганда ажал. Хиёнаткор бир аёл булиб, Остонамга келма бош уриб. (Шухрат Дехкон) |
Цитата:
Яширмайин сен боринг кўрсат, Менга ҳам сал, саал зоринг кўрсат... Безор бўлдим келмасларингдан. Тупроқ бўлдим, чанг бўлдим - қара, Самонларга ранг бўлдим - қара, Борми умид? жиндек, ним зарра!? Безор бўлдим келмасларингдан. (C) |
Нетайки, бу кўнгил-кўнглингга пайванд
Нетайки, бу хаёл хаёлинг-ла банд. Нетайки. Тушунмас, қулоқсиз юрак- Сени дер, сени дер, сени дер фақат!. Ч.Б ** |
Цитата:
Тўлдиргайман очунни куйга. Деразамни чертиб ўтирмай, Нурдек ошкор кириб кел уйга. Сени кўриб чекинсин зулмат, Ўргимчакнинг тўрларини уз. Ерга сингиб кетмайин, қутқар, Зиндонимнинг эшикларин буз. Қўлларингга берай измимни, Энди қўйиб юборма зинҳор. Бағрингга бос... оташ бағрингни, Жуда-жуда соғиндим-Баҳор!!! Ҳ.Умматқулова |
Цитата:
*** Ривоят қилишар қадим мозийдан, Эҳромлар, масжидлар, буту калисо. Тинмайин сиғинмоқ фақат лозимдай, Ваҳий олиб келар Муҳаммад, Исо. Тавба, саждамизни буюрган ўзи, Ўлчаб қўйган ахир ризқу рўз, нонни. Товуқ сўймоққа ҳам қўймайди кўзи, Гумонлар комига отган иймионни. Алҳол бу дунёни ўткинчи атаб, Эзгулик боғига чорлайди хоним. Сабоқ керак десак йўқ бирор мактаб, Саждага бош қўйсам қайнар гумоним. Ҳайҳот, бу дунёни ўткинчи дедик, Аммо абадликнинг йўқдир иложи. Кетмоқ мақсад бўлса биз нега келдик, Ахир биз ҳаётнинг ердаги тожи. (С) |
Цитата:
Муҳаббатда ҳаётнинг боши, Одамларга баҳш этади жон , Инсонларнинг меҳр қуёши. А. Орипов |
Цитата:
Илму амалим бор - кўз-чироғим бор, Гулшани кўнглимда чаман боғим бор. Тортмасман эртанинг ташвишин асло, Қаноат аталган суянч тоғим бор! Сайид Ҳасан Ғазнавий |
Цитата:
Ранг олами мафтун айлаган, Рангларга мот кўнглим дилбари. Бу дунёнинг шаклин англамам, Маъносини англаган сари. Бир қатра нур беради жило, Мен билмаган кўнглим рангига. Нур нелигин билмайман асло, Сиғинаман тинмай Толега. Ранг изладим “рангсиз бир ҳолат”, Шаклларни англамоқ бўлдим. Учиб юрган тинмай хаёлот, Имконсизлик бўғади ҳалқум. Маъно излаб ҳатто шаклни Англамайман, ўтиб бораман. Танимадим энг азиз ҳурни, Шаклим дору ўзим дордаман. (с) |
Не сирларнинг маконидирсиз?
Сизда қайси фаришта кўнгли? Иболарга яширинган қиз, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Куз таъсирин ўтказмиш юзга, Тунни ташлаб ўтинг кундузга, Шудринг тушмиш кипригингизга, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Оғридими ичингиз ногоҳ? – Маъюсликка бурканган нигоҳ, Не бўлсаям қилингиз огоҳ, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Чеҳрангизда гарчи табассум, Ботинингиз йиғларми сим-сим? Узоқларга термулганча жим, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Ўрин борми озгина арзга? Малҳам айланг юраги дарзга, Қарашингиз берингиз қарзга, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Чашмингизнинг икки соҳили, Ёмғирларнинг бўлмиш дохили. Андуҳингиз недир охири? Кўзларингиз бунчалар мунгли? Ўйингизга тушиб кетсайдим, Ўзим бирла меҳр элтсайдим, Жиндек қувонч ҳадя этсайдим, Кўзларингиз бунчалар мунгли? Боқишингиз бу қадар ғамгин, Кўзларингиз бунчалар мунгли? (c) |
Цитата:
Дардлар кетди палаклаб. Йўқлаб келай демайсиз сиз, Мен бормайман дараклаб. Соғинчингиз сочингиздан, Оқ байроқлар ясабди. Соғинчларим йўл-йўл бўлиб, Манглайимни ясатди. Энди менинг сиздан яқин, Сиздан узоқ кишим йўқ. Кўнгил дейди "оқ байроқли, Элчи билан ишим йўқ!" Х.Умматқулова |
Цитата:
Қачонгача, айтгин, мақтаб яшаймиз, Қурбақа ватани лой ботқоғини, Оппоқ, деб қўнғизни ҳамон мақтаймиз, Юмшоқ, деб тошбақа тош чаноғини. (С) |
Текущее время: 17:42. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»