![]() |
|
Цитата:
Сенла бахтим бўлар бекам ва тўлиқ ишон. Ҳар сўзингни минг бўлакка бўлиб ўйлайман, Лек ҳар сафар юрагимда шубҳа ва гумон. Менга доим илиқ сўзлар айтасан ўзинг, Лекин бошқа бировларга қарайди кўзинг. Гул чеҳрангга боқиб доим яйрайди кўнгил, Кифоядир менга ўша"Сиз"деган сўзинг. (С) |
Цитата:
(Эхтиёткор бўлмасак буғдан куйиб қоламиз) Бир оз қайнатиб олиб, ликопчага оламиз. Уч-тўрт тухум оламиз, лаганчага чақамиз, (Балки кўпроқ олармиз агар етса ақчамиз) Гулкарамни тухумга бир бир булаб чиқамиз. Товачага ёғ солиб, қиздирамиз оловда, (Ёниб кетмаса хисоб. Бу хам битта синовда.) Қовурамиз гулкарамни секин, пастроқ қаловда. Туз намак хам бир санъат, пазандалик шарт эмас, (Ҳар оғизнинг таъми бор, шунга талашиб бўлмас) Дастурхонга тортамиз. Энди қорин тўйса бас. (Ёқимли иштаха).... |
Цитата:
Гала-гала бўлиб учади қушлар, Ўнгдан келавермас ҳар кўрган тушлар. Ким сени хушламас, ким сени хушлар, Сўз ичра бол ҳам бор, гоҳ зарбли муштлар.. Гапни гапга қўшаверсанг сўз бўларкан, Ортдан қолган яхши-ёмон из бўларкан. Шоҳми гадо ўтиб қаро ер бўларкан, Қофиясини топаверсанг "шеър" бўларкан..http://uforum.uz/images/icons/icon7.gif |
Цитата:
Айди:— Сабабни мен, гули хандондирман. Сўрдимки:—Нечун кўйингда гирёндирман? Айдики санам:—Сен тану, мен жондирман... Ибн Сино |
Цитата:
Доимо бўлгил кўмакда,бўлсангда овора ҳам. Дўст билан кўнгил бутун,кетмагил андин йироқ, Бил рафиқ,сув келмаса,гўзалмас фаввора ҳам. (С) |
МЕНГА БИР ТАБАССУМ ҲАДЯ ЭТ ЭЙ ЁР**
Меннинг шодлигимсан орзу ертагим,
Меннинг борлиғимсан дардли юрагим. Муҳаббатим сендан танҳо тилагим, Менга бир табассум ҳадя эт, эй ёр. Ёр ширин сўзларинг бунчалар майин, Кўргим келаверар кўрганим сайин. Севгим энди сенсиз яшашим қийин, Менга бир табассум ҳадя эт, эй ёр. Сени севгим дедим висол қайдадир, Сендек соҳибжамол дилдор қайдадир. Дардли бу юрагим нимта-нимтадир, Менга бир табассум ҳадя эт, эй ёр. Қалбимни тиғлайди сенсиз соғинчим, Армоним ўзингсан ўзинг севинчим. Гулим сендан сўнги умид ўтинчим, Менга бир табассум ҳадя эт, эй ёр. |
Цитата:
Бугун зиммамдаги ишлар жуда кўп.. Кимдир режа сўрар, кимдир урар дўқ Хали ҳисоботлар турибди тўп-тўп.. http://uforum.uz/images/icons/icon12.gif |
Цитата:
Бизданда бахтсизлар яшар жахонда. Кимлардир иш излаб, толар кун бўйи, Миллионлар ариза ёзар хар онда... Шукур юмушимиз бордир зиммада, Тўп-тўп хисоботлар писандмас бизга. Гузалсиз, ортикча хусн керакмас... Хушнудлик, матонат тилайман СИЗГА |
Цитата:
Шунга мажбур эр йигит,ё гўзал қаламқош. Парвардигор бериб турса танга мадорни, Паҳта мисол юмшоқ эрур,ҳатто ҳарсанг тош. (С) |
Shunday yashaylikki, ostonamizdan,
Sovuq xabar hatlab o'tmasin. Biz baxtli bo'laylik, lek baxtimizdan, O'zga bir qalb ozor topmasin... Vafodor |
Текущее время: 20:34. Часовой пояс GMT +5. |
|
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»