![]() |
Цитата:
|
Цитата:
Аввало эътибор учун ташаккур! Навбатдаги тадибирларимизни: жорий йилнинг ноябрь ойи охирига ХТВ тасарруфидаги "Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари учун" боришни режалаштирганмиз. Албатта бу ҳақда Форумдошларга хабар берамиз. |
Opa noyabrni ohirigayam kep qovommiz. Etadigan bo'seyz hozirdan etib, kottaro komanda yig'in. A to 1 kun qoganda davay davay qilasilade ommani kotta qismi habarsiz qop ketadi.
|
Цитата:
Демак, бу сафарги ташрифимиз режа бўйича Халқ таълими тасарруфидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларидан бири 98-сонли махсус интернатга бўлади. Тадбир келишувга кўра, жорий йилнинг 29 ноябрь кунига соат 15-00га белгиланди. Қўшимча маълумотлар учун 239 44 56 |
Цитата:
|
Цитата:
Энди гап кимлар боришини аниқлаб олиш, кейин ким нима совға бера олиши ёки оборишлари тўғрисида келишволсак, қолгани маълум..Билишимизча, кўпроқ ўйинчоқлар болажонларни қизиқтирар экан..Яна ширинликлар ҳам.. Цитата:
|
Kim nima sovg'a...
Meningcha o'quv qurollari(MS:rasm chizish uchun qog'oz-qalam, ruchkalar), yana paypoq oyoqqa shunga o'xshash kundalikli zaruriy narsalar olib borish ular uchun foydaliroq bo'lsa kerak, bu bilan yuqoridagi fikrlarni inkor etmayapman. Imkoniyat darajasida bu tadbirda qatnashishga harakat qilamiz.
|
Цитата:
|
Цитата:
Узр, кечроқ бўлсада, муассаса тўғрисида маълумотларни келтирмоқчиман. Муассаса 400 ўринга мўлжалланган, бугунги кунда 289 нафар ўқувчи таълим олади. Улардан ўғил болалар сони 203 нафарни, қизлар сони 86 нафарни ташкил этади. Муассаса - ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари учун ихтисослаштирилган мактаб-интернат, яъни болалар ҳафта давомида муассасада бўлиб, шанба-якшанба кунлари уйларига бориб келишади. Кийим-бош, озиқ-овқат масалаларида камчиликлари йўқ. Асосий ёрдам болаларнинг дарсдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилса мақсадга мувофиқ бўлар эди, яъни: Муассаса кутубхонаси учун бадиий китоблар, эртаклар; Бошланғич синф болалари учун турли ўйинчоқлар; Қизиқарли мультфильмлар, болалар учун мўлжалланган фильмлар совға қилинса яхши бўлар эди. Бундан ташқари DVD плеер олиш мумкин бўлганда жуда яхши бўлар эди. Сабаби, муассасада телевизорлар бор, лекин DVD йўқ. Тадбир бўйича қўшимча маълумотларни ЛС орқали олишингиз мумкин бўлади. Муассаса Шайхонтохур тумани Оқлон махалласида жойлашган. Яна бир ориентир: Котельная. Марказдан боришда 1-шаҳар касалхонасидан ўтгандан кейин 2-светофордан чапга. |
Маълумот учун:
Тадбир ўтказиш вақти ўзгаргани йўқ: Эртага, 29 ноябрь куни соат 15-00 ! |
Текущее время: 04:20. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»