uForum.uz

uForum.uz (https://uforum.uz/index.php)
-   Умумий бўлим (https://uforum.uz/forumdisplay.php?f=605)
-   -   Фикр, таклиф ва мулохазалар китоби (https://uforum.uz/showthread.php?t=8991)

Mahmud Jurat 25.07.2012 07:24

Азиз форумдошлар, Сизларни 26 июл куни соат 16да Алишер Навоий номли кутубхона қошидаги "Ижодкорлар клуби" томонидан ўтказиладиган "Ўзбек дедиктив адабиёти" мавзусидаги суҳбатга таклиф қиламиз. Суҳбатда барча адабиёт мухлислари қатнашишлари мумкин. Илтимос, кутубхона аъзолари электрон карточкаларингизни, аъзо бўлмаганлар паспортларингизни унутманг. Суҳбатда қатнашмоқчи бўлганлар 345 98 54 рақамига телефон қилиб ўзингизни рўйхатга ёздириб қўйинг.

Баходир кушаков 25.07.2012 13:30

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 772121)
"Гитлернинг парвози ва инқирози"

Гитлернинг парвозига,унинг устида турганлар сабабчи эди.Шундай инсонлар бор эди,ҳозир ҳам бор.Инқирозига эса,унинг ўзи сабабчи,унга бироз"ваҳшийлик"етишмаган.Урушда 72 та давлат иштирок этган бўлса,(80% дунё).40та давлат ҳудудида жанглар олиб бориб,65 миллионга яқин инсоннинг ёстиғини қуритган ҳолос.Қисқаси "қириб" тугата олмаган.Урушга 110 миллион одам сафарбар қилинган.

pipicron 27.07.2012 09:39

Ассалом алайкум Администраторлар, Модераторлар ва фойдаланувчилар,
ёки менинг форумдошларим.

У форумни сифатни яхшилаш борасида форумдаги мавзулар ва мавзуларда колдирилаётган хабарларни назоратини кучайтириш керак деб хисоблайман. Форумдошларинг тажрибаси ортгани сари турли салбий мазмундаги ва мавзудан ташкари хабарлар колдирилиши бирмунча камайганини кузатиб бормоқдаман. Лекин мавзудан чиқмаган холда мавзуга бирор бир мазмун мохият бермайдиган, бирор бир катъий фикрга асосланмаган, илмий ёки ижодий қийматга эга булмаган хабарларнинг кўпайиб кетиши мени ташвишга солмоқда. Негаки, бу холатларда хабарларни салбий бахолаш модераторлар учун қийин кечади ва уларни ўчириб ташлай олмайдилар ва фойдаланувчига огохлантириш бера олмайдилар.
Шунинг учун хар бир мавзуга модераторлар сонини ошириш ёки форумдошлар ичидан назоратчиларни кўпайтириш керак деган фикрга келдим. Ана шунда бир неча назоратчининг салбий бахоси билан белгиланган хабарлар форумдан олиб ташланиши мумкин ёки фойдаланувчи огохлантирилиши мумкин.
Лекин бу ўринда шуни эътиборга олиш керакки, назоратчилар, модераторлар хар бир фойдаланувчига нисбатан адолатли бўлишлари талаб қилинади, яъни таниш билишчилик, хамкасблик, хамфикрлик, устоз-шогирд каби муносабатлардан йироқ бўлишлари лозим. Негаки кейинги пайтларда форумда хам гурухбозлик ва тил бириктириш каби вазиятлар пайдо бўлаётгани яққол кўзга ташланиб қолмоқда.

Нима бўлганда хам, таклифимги ўз муносабатингизни билдирасиз деган умиддаман.

Anvar Atakhanov 27.07.2012 10:01

Цитата:

Сообщение от pipicron (Сообщение 773281)
Шунинг учун хар бир мавзуга модераторлар сонини ошириш ёки форумдошлар ичидан назоратчиларни кўпайтириш керак деган фикрга келдим.

"Мужик сказал-мужик сделал", модераторлик килинг?! Юрасиз таёк кутариииб, ким гапирса бошига уриб :-) Мани фикримча модераторларимиз жуда аъло даражада ишлашаяпти.

pipicron 27.07.2012 11:12

Цитата:

Сообщение от Anvar Atakhanov (Сообщение 773296)
Юрасиз таёк кутариииб, ким гапирса бошига уриб :-)

Модераторлик килишга иштиёқим йўқ. Хали имкониятларим бунга лойиқ эмас.

Агар ушбу мавзуда модератор бўлганимда қуйидаги хабарларни ўчириб ташлардим, мавзудан ташқари оффтоп хисобида:

Цитата:

Сообщение от Anvar Atakhanov (Сообщение 771152)
Мани шунаканги бир ифлос характерим борки руза пайтимда нимагадир асабим таранг туради (корин очлигиданми, сигаретаданми билмади) ва шунака пайтда дарров ичимдагини айтвораманда бировни камситиб куйганимни кейинрок тушунаман, аммо кеч булади.
Домла узр кунглингизни огритган булсам, ман узи ахмоклик килдим.

Цитата:

Сообщение от Tulqin Eshbekov (Сообщение 772121)
Цитата:
Сообщение от pipicron
Гитлернинг ижобий ва салбий томонларини тахлили, тарихий манбалар, бахс мунозаралар келтирилган маълумотга эътиборимни жалб қилинг?!
Бир ёш олим "Гитлернинг парвози ва инқирози" деган мавзуда (аслида мавзуси узунроқ: Геополитика... деб бошланар ва охири ўша сўзлар билан тугарди) докторлик диссертацияси устида иш бошлаган эди. У сиёсий фанлар доктори бўлиш орзусида...


Цитата:

Сообщение от Баходир кушаков (Сообщение 772314)
Цитата:
Сообщение от Tulqin Eshbekov
"Гитлернинг парвози ва инқирози"
Гитлернинг парвозига,унинг устида турганлар сабабчи эди.Шундай инсонлар бор эди,ҳозир ҳам бор.Инқирозига эса,унинг ўзи сабабчи,унга бироз"ваҳшийлик"етишмаган.Урушда 72 та давлат иштирок этган бўлса,(80% дунё).40та давлат ҳудудида жанглар олиб бориб,65 миллионга яқин инсоннинг ёстиғини қуритган ҳолос.Қисқаси "қириб" тугата олмаган.Урушга 110 миллион одам сафарбар қилинган.


Mirza 27.07.2012 11:23

Цитата:

Сообщение от pipicron (Сообщение 773281)
Нима бўлганда хам, таклифимги ўз муносабатингизни билдирасиз деган умиддаман.

Форумнинг ўзбекча бўлимида саноқлигина одам бор. Тасаввур қилинг: Тўлқин ака ва яна бир икки форумчининг оффтор постлари тинимсиз ўчириб ташланяпти. Мавзулар ҳувиллаб қолмасмикан?
Менгаям ёқмайди. Аммо бундоқ ўйлаб қарасам, кераксиз бўлса-да, тинимсиз ёзадиганлар ҳам форумга керак экан. Бу - форумда қандайдир мувозанатни таъминлайди. "Мазхарабоз" киносида қўшни момо масхарабозга қарата айтган бир гапи бор (мазмунини келтираман): "Кетма, болам. Уёқ-буёқни портлатиб юрсанг ҳам яқинимизда бўлганинг яхши..."
Қўйинг, оффтопчилар форумни портлатсаям, бузсаям шу ерда юрганлари яхши :)

Maestro 28.07.2012 14:51

Оффтоп:
Цитата:

Сообщение от pipicron (Сообщение 771199)
Форум бу халқнинг овози, халқнинг мунозара, фикр ва идрок жамланмаси, ва биз, форумдошлар мана шу халқнинг вакилимиз. Биз бир халқ бўлишимиз керак ва инсоният учун хизмат қилишимиз керак. Акс холда биз ўзимизни халқман деб аташга хаққимиз йўқ.

ИМХО: чамамда, форумларга жуда ортиқча бахо бериб юборибсиз. Незаслуженно мавқеи ошиб кетибди ;-).

Colorado 28.07.2012 15:25

Цитата:

Сообщение от Anvar Atakhanov (Сообщение 773296)
модераторларимиз жуда аъло даражада ишлашаяпти.

Оффтоп:
"Хна қуйииш" санъати учун + 5 :-0

Anvar Atakhanov 28.07.2012 19:01

Цитата:

Сообщение от Colorado (Сообщение 773971)
Цитата:

Сообщение от Anvar Atakhanov (Сообщение 773296)
модераторларимиз жуда аъло даражада ишлашаяпти.

Оффтоп:
"Хна қуйииш" санъати учун + 5 :-0

Оффтоп:
(пичирлаб укинг) шундай килмасам булмайди, баъзи жойларда "ковун тушириб куйганман" яна жаримага тушиб колмай :???:

Mahmud Jurat 28.07.2012 19:48

Цитата:

Сообщение от pipicron (Сообщение 773281)
Нима бўлганда хам, таклифимги ўз муносабатингизни билдирасиз деган умиддаман.

ва ўзим томондан тилимизга эътиборни кучайтиришни қайд қилган бўлардим. Миллатнинг тили ва айниқса зиёлиларининг тили баъзан жуда уятли ҳолатдагилиги билиниб қолаяпти. Шунинг учун баъзи, ҳатто кўпчилик ёзишмаларни кўринмайдиган, фақат керакли одамлар ўзлари учун очиб кўрадиган ҳолатда олиб бориш услубини қўллаш мумкин. Аммо очиқ ҳолда олиб бориладиган ёзишмалар мумкин қадар саводли олиб борилса яхши бўларди. Бу ўринда ҳар бир форумдош ўз компи.га ўзбек имлоларини қўйиб олишлари унча қийин муаммо эмаслигини яна бир бор уқдирмоқчиман.


Текущее время: 06:02. Часовой пояс GMT +5.

Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод: zCarot
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»