| Neposeda1 |
18.03.2012 08:50 |
ақлли раҳбарлар ҳақида
Форумда ўқитувчи ҳақида кўп ёзилади (уни пул йиғиши, ўқувчиларга қўл кўтариши, саводсизлиги, қўполлиги, маданиятсизлиги). Бу ҳақида ўқийвериб анча ўрганиб қолдим(жамиятнинг ўқитувчига бўлган салбий муносабатига). :cray:
Учинчи авлоддаги ўқитувчиман. Бобом, ойим, амакилариму - аммаларим ҳам ўқитувчилардан. Хуллас авлод аждодлариму оиламдагиларнинг кўпчилиги ўқитувчилар. Ўқитувчилигим, жамиятнинг керакли аъзоси эканлигим, кимгадир ниманидир ўргата олишга ҳаққим ва имконим борлиги билан фахрланаман.Лекин...
Иш юзасидан турли тадбир ва мажлисларда қатнашиб тураман. Мажлисбозликни умуман ёқтирмайман. Яқинда бўлиб ўтгани ҳаммасидан ўтиб тушди. ШайхонтохурТХТБ мудири С.Ю. Махмудов мажлис бошидан охиригача ўқитувчиларнинг устидан ахлат ағдарди. Мажлисда зўрға ўтирдим. Эмишким ўқитувчи энг паст одам экан.Ўқитувчининг қизини ҳеч ким келин қилмас эмиш, ўқитувчига ҳеч ким қизини бермас эмиш.Ўқитувчи ўқувчини яхши тарбиялай олмагани учун кўпқаватли уйларни бориб тозалаётган эмиш(худди бизга ўхшаб тозалашга бораётган шифокору ҳамшираларчи!!!). Танбал ҳам, ялқов ҳам,саводсиз ҳам ўқитувчи. Борингки дунёдаги бор "гўзал " сўзлар ўқитувчига бағишланди. Мажлисда чиққанимда қон босимим кўтарилганини сездим. Шундай маданиятсиз бўлим мудири билан ишлаётганларга сабр тилайман. Лекин халқ таълими вазирлигидагилар, шаҳар бош бошқармасидагилар ўқитувчига бундай муносабатда бўлган шахсни қандай қилиб ўқитувчиларга раҳбар қилишди. Ёки бу янгича бошқарув услубими???
|