![]() |
Цитата:
|
Мазкур бағишловни бундан ўн йил аввал, яъни Ҳазрат Навоийнинг 560 йиллик юбилейлари муносабати билан юртимизда ўтказиладиган тадбир олдидан ёзган эдим. Аммо тадбирда замонамизнинг атоқли шоир ва ёзувчилари иштирок этганликлари, уларнинг Навоийга бағишлаб айтган фикрлари ва ўқиган шеърлари олдида ўзимнинг бу шеъримни жуда қашшоқ ва жуда юпун сезиб ўқий олмагандим...Не ажабки, барибирам ушбу бағишловни кимларгадир илингим, шеъриятга ошно қалблар билан ўртоқлашгим келди...
Устoз Нaвoийга бағишлов Aшъoрлaр битяпмaн, билмaй сўз фaрқин Устoзим, дeмoққa бoрмикин ҳaққим?! Шeър битмoқ Oллoҳдaн, илoҳий дуo- Сизгa бaғишлaдим шу дуo ҳaққин! Бeш ярим aсрдaн ўтсaдa, устoз, Сиз “тeргaн гaвҳaр”гa биз ҳaнуз муҳтoж. Сиздаги ул “Ганж” гa етмaйди қулoч- Сиз Туркий тилигa кийдирдингиз тoж. Бeш ярим aсрдaн oшсaдa ҳaмoн, Aдoлaтгa чoрлaр сиз қургaн минoр. Ўтсa-дa, нeчa йил, нeчa бир зaмoн- Шoирлaр бўйнидa сиз бeргaн тумoр. Низoмий қўлигa пaнжa урдингиз, Сўнг oтни бу майдoн ичрa сурдингиз, Гўёки беш достон, беш ҳайкал бўлиб – Шеърият кўксига қаср қурдингиз. *** “Хамса” даги бешта достон беш хазина, Аждодлардан қолган боқий, буюк зина Узр, устоз, хазинангиз қўлларда-ю, Лек тишимиз ўтмас бўлса этманг гина. Минг таасуфки, сиз қолдирган гулзор аро, Яйраб-яшнаб гулингизни теролмадик. Собиқ тузум тилимизни қилиб айро – Боламизга ғазал ўқиб беролмадик. Яшнамоқда ҳозир Турон истиқболи Ҳурлик эрур асли элнинг бахт – иқболи – Тўтидайин ўзга тилда сўзлар эдик, “Давлат тили” мақом олгач бўлдик холи. Сўз ганжини султонисиз, шеърда хоқон Сиздай зотни кам кўргандур буюк Турон. Ашъорингиз кўз устида асрагаймиз, Сўзларингиз муқаддасдур, мисли Қуръон! Дилларга жо булбулдайин хонишингиз, Ватан ичра ғарибман деб нолишингиз. Бугун бизни кўксимизни куйдиради – “Бир меҳрибон топмадим” деб ёнишингиз. Қўлимизда нур таратар “Ҳайрат аброр” Мужассамдур эзгуликда бор сир- асрор. Барча ёмон хислатларга тикканча дор – Бошдан – оёқ достон ичра нур – ҳикмат бор. Яна бири номи эрур “Лайли Мажнун” Ишқ бобида ул ошиқлар зору дилхун. Не ажабки, бу кун Лайли чекмас фарёд – Қайслари ҳам бир қиз учун бўлмас жунун. “Сабаъи сайёр” зотан шоҳлар учун, Ўрнак бўлур садоқатда моҳлар учун, Сабр ҳамда матонатда андозадур Малҳам бўлур кўнгулдаги оҳлар учун. Шоҳ Искандар тимсолида юртлар обод, Кўриб меҳру-муҳаббатни кўнгиллар шод. Юртда тинчлик, осойишлик, адолат бор “Искандар шоҳ девори” дан чиқмагай дод. Сўнгги достон энг севимли Фарҳод – Ширин, Ўргатади севги, мардлик, ҳунар сирин. Мазлум ҳамда золимлар-ла, кураш кетар Бу достонда ишқ сеҳри бор бир яширин. Йўлчи юлдуз каби порлар ул “Чор девон” Соф туркийда битганингиз, бу соф иймон. Асли ўтмиш келажакнинг пойдевори – Ўзбек тили бўлсин деган қонун бу – шон! *** Ушбу кун ўзбекни тан олди жаҳон, Аждоди тарихда хону, Кўрагон. Жангу жадалда ҳам, илму фанда ҳам, Туркийдан чиққандир энг улуғ сарбон. Бугун Навоийни ҳамма бобом дер, Дунёни қалам-ла забт этган шоир. Хос Ҳожиб, Югнакий, Хоразмий, Лутфий – Қатордан жой олган устоз Алишер. Ушбу кунда “аллакимлар” шеърдан йироқ, Сатирларин терса гоҳо зар ялтироқ, Вазну, радиф, қофиясида бўлса қуроқ, Йўл кўрсатинг шеърбозларга тутиб чироқ. Сир эмаски, баъзан сўзлар узилгандай, Осмон узра юлдуз ўрни бузилгандай. Устоз, узр, билмадиму, сабаби не Шеъриятда янги “Қонун” тузилгандай. Ўзим битган шеърларимдан йиғиб даста Кошонага чўчибгина кирдим аста. Руҳингизга устоз бўлсин – жон пайваста Муносиб сўз айтолмайин юрак хаста. Устоз, сизни меросингиз буюк уммон Бу уммондан дурлар териб кўнглим осмон. Энг паст сифат бўлса ҳамки мендаги ганж - Келиб қўшдим, ранж чекмангиз бўлса ёмон. * * * ...Бугун руҳингизни этмоқ бўлиб шод Қадим Турон айлар Навоийни ёд. Сиз каби булбулни кўрмади ҳаёт – Сиз орзу этгандай бугун юрт озод Сиздай булбул эса қайдадур ҳайхот!! Гулчеҳра Шаҳобиддин қизи |
Буни қаранг, мен ҳам эски дафтардан бағишлов топиб олдим. Сонет:
Шуъла урсин Гёте кўзига! Ғурур балки туйғу ҳавойи. Қулоқ тутиб Пушкин сўзига, Дил тутарман сенга, Навоий. Ҳирот гарди фалакка етди. Кўкка отдинг, Навоий, уни. Ватан деган олий туйғуни Мисраларинг қалбларга элтди. Сенинг дардинг дилимда қўноқ, Ичингда у қолгандир етим. Кўксимдаги бир парча этим "Навоий!" деб гупурар қайноқ. Дахоингдир илҳом меърожи, Туркийларнинг бошида тожи. Оффтоп: :) Шу ғазалға овоз беринг. Ғазал коди... |
Кўксимдаги бир парча этим
"Навоий!" деб гупурар қайноқ. ажойиб! менимча бу сонетнинг андак давоми бордек |
Цитата:
|
Чўлпон орзуси
Шоир Абдулҳамид Чўлпон 1924 йилда "Туркистон газетаси"нинг 23 сентябр сонида "500 ëш" номли мақола ëзиб Алишер Навоий номини тарғиб қилишга миллат зиëлиларини чорлайди. Бу мақоладан 87 йил ўтиб орқага қарасак, Чўлпон таклиф қилган ғояларнинг деярли ҳаммаси ижобат бўлганини кўрамиз. Мана ўша мақола: Цитата:
|
Alisher Navoiy aarlarining mukammal to'plamini (20 tomni) Alisher Navoiy nomidagi Milliy kutubxona saytidan ham o'qishingiz mumkin.
|
...Бу ишлар муқобиласида, музд (ҳақ) тилаб миннат қилмадим, муздлар... дағи тутдилар, қабул қилмадим...
http://e-adabiyot.uz/uzbek/mumoz/nav...gan-siymo.html |
Алишер Навоий, "Лайли ва Мажнун" достонидан, 34 мб, 10:22 мин.
https://img.uforum.uz/images/htgomvf3265576.jpg http://www.youtube.com/watch?v=_AIn8kivoeg |
Алишер Навоий ижодининг гултожи бўлмиш «Лайли ва Мажнун» достони ўқувчига, асосан, ишқий-фалсафий достон сифатида маълум. Биз эса, гарчи юқорида келтирилган саволлар кўпроқ ижтимоий маъно касб этса-да, уларга жавобни айнан шу асардан изламоқчимиз. Албатта, бундан Навоийнинг ижтимоий фикрлари достонда тўлалигича акс этган, деган хулоса келиб чиқмайди. Фақат ушбу асарда шундай бир ҳолат мавжудки, унда Навоийнинг орзусидаги жамиятнинг асосий белгилари акс этган, назаримизда.
Маълумингизким, асар воқеаларининг ривожи мобайнида Мажнун инсонлик жамиятини тарк этиб, саҳрода яшашни афзал кўради. Ушбу ҳаракатга солики мажзуб Мажнунни нима ундади? (Худди шундай ҳаракатни Навоийнинг бошқа бир қаҳрамони – Юнонистон сафари тимсолида тариқат довонларини босиб ўтган Фарҳод ҳам содир этади). Руҳий камолотнинг муайян босқичида турган соликни инсонлик жамиятидан қувғин қилгувчи қандай иллатлар мавжудки, улар саҳрода, ҳайвонлар орасида учрамаса? Келинг, буни аниқлаш учун инсонларни ва маълум бир жамиятдаги инсонликни инкор этган Мажнуннинг саҳародаги ҳолатига, ҳайвонлар билан муносабатига бир разм солайлик. Худди жайрон каби халқдан ҳуркиб қочган, «нафс итлиги»дан кечиб, саҳрога юзланган Мажнунга кийиклар эргашиб юради. У бирини ўпиб, бошқасини силайди. Бу пайтда йиртқич бўрилар худди чўпон итларидек унинг хизматида ҳозиру нозир. Кўз ёшидек ўлмай орамида, Жайран киби халқдин рамида. Нафс итлигидин кечиб тамоми, Дашт узра кийик мутиу роми. Ҳар қумғаки мақдами етишиб, Бир дашт кийик анга эришиб, Гирдида кийик, тўла ябони, Ул ўртада ўйлаким шубони. Гоҳи ўпибон мунинг жабинин, Гоҳи силабон анинг суринин, Ҳар ён бўри посбон итидек, Йўқ, йўқ, не дедим, шубон итидек. Энди юқоридаги саволга қайтсак: Инсонлардаги қайси иллат ҳайвонларда йўқ? Инсоннинг ҳайвондан энг фарқли томони унда ақлнинг мавжуд эмаслиги бўлса, не ажаб?! Агар шундай бўлса, ҳуркак кийикларнинг Мажнунга эргашиши-ю йиртқич бўрилар унинг хизматида туришига сабаб ҳам айнан улар ўртасидаги умумийлик – «хираддан озод»лик хислати эмасмикан?! Қолаверса, достон аввалидаёқ Навоийнинг ушбу ҳолатга қуйидагича ишора этганлиги ҳам бежиз бўлмаса керак: Эй Мажнунинг хираддин озод, Оҳи берибон хирадни барбод Эй ақл санинг йўлунгда ғофил, Ким телба сенинг йўлунгда оқил. Демак, ақл – бу инсондаги иллат, унинг руҳий камолоти йўлидаги ғов. Бу ҳақда Иброҳим Ҳаққулов қуйидаги далилларни келтиради: “…Фаридиддин Аттор таърифида ошиқнинг ишқи ўт, ақли тутун, ўт гуриллаб ёнганда тутун барҳам топади. Улуғ шоир ишқ савдосида ақлни устод ҳисобламайди. Шунинг учун ишқ келишиданоқ ақл зудлик билан қочмоғи керак: “Ишқ к-омад даргурезад ақл зуд”. Алишер Навоий “Мантиқ ут-тайр” муаллифига маслакдош: ақл – “барча хирад аҳлиға”устод. Бироқ у ишқ абжадини билишда мактаб боласи: Ақлким барча хирад аҳлиға эрди устод, Бўлди ишқ абжади таълимида тифли мактаб”. Хўш ақл қай жиҳати билан иллат? Аслида, тасаввуф таълимотида ақлнинг бир неча турлари мавжудлиги эътироф этилади. Ушбу таълимотнинг турли йўналишларида ақлга муносабат ҳам турлича бўлиб, юқоридаги иқтибосда акс этган фикрларда вужудиюнчиларнинг қарашлари ўз ифодасини топган. Қайсидир жиҳатдан, Мажнунни жамиятдан юз ўгиришга саҳрога бош олиб кетишга ундаган ҳам – ақл. Бироқ бу ақл моддий оламнинг инъикоси эмас. Аксинча, Мажнун бундай ақлдан озод. Бошқалар эса шу ақлнинг амрига бўйсуниб яшашади. Бундай бўйсунишнинг натижаси руҳнинг тамомила емирилиб битишидир. Зеро, моддият – нафс демак, нафс эса руҳнинг кушандаси. Инсоннинг ҳайвондан устунлиги – ундаги руҳнинг маърифатуллоҳ эканлигидир. Бу ҳақда “Зубдат ул-ҳақойиқ”да шундай дейилган: “Руҳ жавҳардир, у жисмни ҳаракатга келтиради ваа такомиллаштиради. У табиатга мувофиқ ўсимлик даражасида, ҳаракат (ирода)га мувофиқ ҳайвон даражасида, ақлга мувофиқ инсон даражасида зуҳр этади”. Таассуфки, “нафс итлиги”га муккасидан кетган инсонда руҳ емирилиб битгач, у ҳайвондан-да тубанлашади. Чунки ҳайвонда илоҳий тажассумнинг кушандаси – ақл йўқ. Инсонлар, жамият Мажнундаги илоҳий инъом – ишқни телбалик аломати деб ўйладилар ва унинг ҳақиқатга, комилликка, илоҳ васлига талпинишини тушунмадилар. Тушуна олмасдилар ҳам. Зеро, уларнинг ақл, ўткинчи моддият ва нафс пардаси билан тўсилиб қолган кўзлари илоҳий нурни илғай олиш қудратидан маҳрум эди. Бундай кишиларнинг жамиятида ўз қаҳрамонининг руҳий камолотини иложсиз деб билган Навоий уни асар сўнгига қадар, Мажнун фано мақомига кўтарилгунича, ўзи идеал деб билган жамиятда – нафс ва ақлдан холи ҳайвонлар орасида қолдиришни мақбул топди. Инсоният кашф этган қанчадан-қанча тузумлар емирилиб битди. Чунки, уларнинг асоси моддият ва нафс эди. Бундай жамиятда бахтсизлик, изтироб одатий ҳолат, онда-сонда учрайдиган бахт эса кемтик ва ўткинчи бўлиб қолавериши шубҳасиздир. Абадий, мукаммал бахт ҳукмрон бўлган ягона емирилмас тузум эса инсондаги илоҳийликнинг белгиси бўлмиш руҳнинг тараққиётига хизмат қиладиган, моддият ва нафс ҳаётий мақсад эмас, инсон эҳтиёжларининг арзимас бўлагига айланган тузумдир. Уни кимдир кашф этиши шарт эмас, у инсоннинг фитратига Аллоҳнинг ўзи томонидан жойланган. Демак, биздан талаб қилинадигани – фитратимизга терс иш қилмаслик, холос. |
| Текущее время: 12:24. Часовой пояс GMT +5. |
Powered by vBulletin® Version 3.8.5
Copyright ©2000 - 2025, Jelsoft Enterprises Ltd. Перевод:
OOO «Единый интегратор UZINFOCOM»